Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.8K photos
6.35K videos
28 files
9.3K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_лойиҳа

ЯТТларга қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда

📌 Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда. Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/61999

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_лойиҳа

❗️Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқий ҳимояси тизимини кучайтириш бўйича қонун лойиҳаcи ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада болалар ва хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш чоралари самарадорлигини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш, маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашга қаратилган бир қатор таклифлар илгари сурилмоқда.

Мазкур таклифларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда олиб борилаётган болалар ва хотин-қизларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя тизими бўйича ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

📌
Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/75074

⚠️ Муҳокама 26 январга қадар давом этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_лойиҳа

❗️Барча мактабларда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади

🔰Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, таълим сифатини ошириш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:

🗓 2023 йил 1 сентябрдан ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади.

🔘 2023/2024 ўқув йилидан:

🔸босқичма-босқич янги ўқув дастурлари амалиётга киритилади;

🔸республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади;

🔸давлат грантлари коллеж ва техникумларнинг дуал таълим шакли бўйича ҳам ажратилади.

🔘 2023 йил 1 апрелдан мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида:

🔸янги давлат боғчаларини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки бошқа уйларни сотиб олиб ташкил этишга рухсат этилади;

🔸давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган ерда хусусий боғчани қурган хусусий шерикка ушбу бинони мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйишга оид чекловлар бекор қилинади.

📌 Ушбу ҳавола орқали Фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_лойиҳа

❗️“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

📁 Келгуси 7 йилда мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳаларида муддатлар ва ижрочилар кесимидаги амалий вазифалар, эришиладиган аниқ мақсадли кўрсаткичлар ва стратегияни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати тасдиқланмоқда.

Ушбу ҳаволалар орқали лойиҳалар муҳокамасида фаол иштирок этинг:

▫️https://regulation.gov.uz/oz/d/83808
▫️
https://2030.strategy.uz/

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_лойиҳа

🔰 Давлат дастури лойиҳасида, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимида қуйидагиларни амалга ошириш белгиланган:

🔹 18-40 ёшли 12,6 млн нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш ва натижаларига кўра уларни соғломлаштириш;

🔹буйрак касалликларини эрта аниқлаш бўйича скрининг амалиётини жорий этиш;

🔹3-18 ёшли 9,8 млн нафар болаларни онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий ва селектив скринингдан ўтказиш;

🔹6-23 ойлик бўлган жами 1,2 млн нафар болани микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш;

🔹аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш.

⚠️ Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/93447

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_лойиҳа

❗️ Президент Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди


⚡️ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун www.uzbekistan2030.uz ва regulation.adliya.gov.uz веб-сайтларига жойлаштирилди.

📜 Давлат дастури лойиҳаси аҳоли танишиб чиқиши учун қулай ва ихчам шаклда тайёрланган бўлиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари кесимида 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.

🖥 Бунда, лойиҳада атроф-муҳитни муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалаларига асосий эътибор қаратилиши билан бир қаторда, ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2025 йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар ҳам назарда тутилган.

🗓 Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

📌 Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_лойиҳа

❗️Фармон лойиҳасида қуйидаги йўналишлар бўйича асосий ислоҳотлар назарда тутилмоқда:


🏷Атроф-муҳитни асраш йўналиши:

🏷“Яшил” иқтисодиёт йўналишида

📚 Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та йўналиши кесимида 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар (295 та), норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (87 та) рўйхати ва ҳар бир йўналиш кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда (1-15 иловалар).

🖥 Дастурда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг қуйидаги йўналишлари кесимида йиллик чора-тадбирлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари назарда тутилмоқда:

1️⃣ ЙЎНАЛИШ – экология (атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сув ресурсларини тежаш);
2️⃣ ЙЎНАЛИШ – ижтимоий сиёсат (таълим, тиббиёт, ижтимоий ҳимоя, ёшлар);
3️⃣ ЙЎНАЛИШ – яшил иқтисодиёт (барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш);
4️⃣ ЙЎНАЛИШ – давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ (қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги бошқарувни ташкил этиш);
5️⃣ ЙЎНАЛИШ – ташқи сиёсат ва хавфсизлик (“хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни давом эттириш).

⚠️ Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг:
https://www.uzbekistan2030.uz/uzc/muhokama
https://regulation.adliya.uz/project/4427/7289?contentLang=oz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_лойиҳа

❗️“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”га мўлжалланган Давлат дастурининг асосий янгиликлари:


✔️ Лойиҳа Жаҳон банкининг умумэътироф этилган қуйидаги тавсиялари асосида тизимлаштирилди:

1️⃣ маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш;
2️⃣ аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш;
3️⃣ ресурсларни тежаш ва экологик барқарорликни таъминлаш;
4️⃣ ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш;
5️⃣ “яшил иқтисодиёт” тамойилларини жорий қилиш, иқтисодиётни декарбонизация қилиш.

🔖Қуйидагилар:

🔹лойиҳада акс эттирилган асосий вазифа ва чораларда йил номидан келиб чиқиб атроф-муҳитни муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалаларига асосий эътибор қаратилмоқда;

🔹вазирлик ва идораларнинг экология соҳасидаги биринчи навбатдаги вазифалари алоҳида иловада белгиланмоқда (лойиҳанинг 16-иловаси);

🔹 экология бўйича халқаро шартнома ва ташкилотлар кесимида чора-тадбирлар алоҳида иловада назарда тутилмоқда (лойиҳанинг 17-иловаси);

🔹 “Яшил туризм” дастури тасдиқланмоқда (лойиҳанинг 18-иловаси);

🔹 Дастур ижросини сифатли ва ўз вақтида ташкил этиш мақсадида ҳар бир банди бўйича чораклар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар ва уларга масъул ижрочилар белгиланмоқда (амалда йил якуни бўйича);

🔹 ислоҳотлар самарадорлигини баҳолашнинг мутлақо янги тартиби киритилиб, электрон портал орқали ҳар бир ислоҳотни аҳоли ҳаётида сезилганлиги бўйича муносабат билдириш имконияти яратилмоқда (🟢яшил (аъло), 🟡сариқ (қониқарли) ва 🔴қизил (қониқарсиз) (мазкур масалалар Ҳукумат йиғилишларида доимий муҳокама қилиб борилади).

⚠️ Ушбу ҳавола орқали
лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг:
https://www.uzbekistan2030.uz/uzc/muhokama
https://regulation.adliya.uz/project/4427/7289?contentLang=oz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_лойиҳа

⚠️ Фойдаланувчилар, блогерлар, инфлюенсерлар ва веб-сайт эгалари қуйидаги мажбуриятларга эга:

🔸 Ўзбекистон қонунчилигига амал қилиш;

🔸 шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаън ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш;

🔸 ноқонуний контентни тарқатмаслик;

🔸 ноқонуний контент тарқатилган ҳолларда уни ўчириш;

🔸 ихтиёрий ҳомийлик маблағларини йиғишда Ўзбекистон қонунчилиги талабларига риоя қилиш.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2