Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.82K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
#Давлат_бюджети_тасдиқланди

Давлатимиз раҳбари «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг
Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунни имзолади

Хabar.uz ижтимоий тармоғида чоп этилган хабарга кўра, бугун Президентимиз «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Ушбу қонун билан 2024 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинади.

Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий ва давлат дастурларига ажратиладиган грант маблағларининг белгиланган миқдорлари ушбу қонунга ўзгартиш киритилмасдан кўпайтирилади.

Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:

➡️ Республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш Олий Мажлис палаталари томонидан;

➡️ 3 фоиздан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.


Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 25 трлн сўм миқдорида белгиланди.

2024 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизи миқдорида белгиланди.

Қонунга кўра, жумладан солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек ЯТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.

👉👉👉 Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.