Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Болалар_тарбиясига_масъулиятни_кучайтирайлик

Чилонзор туманида ёшлар таълим ва тарбиясига ва улар орасида турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада туманда фаолият олиб бораётган барча умумтаълим мактабларида “Фарзандларимиз келажагига бефарқ эмасмиз” деган мавзуда юқори синф ўқувчиларининг оталари иштирокида йиғилишлар ўтказилмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, сўнгги пайтларда мактабларда ўтадиган ота-оналар мажлисида оталар деярли иштирок этмасди. Шу боис ҳам болаларнинг тарбиясида оталарнинг ўрни сусайиб кетиши туфайли юқори синф ўқувчилари орасида турли ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳолатлари нисбатан кўпайганлигини кўришимиз мумкин.

Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун юқори синф ўқувчиларининг оталарини жалб қилган ҳолда ИИОФМБ ходимлари ва масжид имомлари иштирокида йиғилишлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 232- сонли умумтаьлим мактабида ҳам шундай йиғилишлардан бири ўтказилди. Йиғилишда асосан мактабда мобил алоқа воситаларидан фойдаланиш қоидалари, ижтимоий тармоқлардан тўғри ва самарали фойдаланиш ва турли зарарли одатлар ва қилмишларнинг олдини олиш масалалари муҳокама этилди.

Очиқ мулоқотлар жараёнида оилада болалар тарбиясига оталар алоҳида эътибор қаратиши, бу борада масъулиятни янада кучайтириш лозимлиги қайта-қайта айтиб ўтилди.

🔵
@Chilonzor_tumani_hokimligi
👍3