Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.28K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Танлов
#Бир_нуроний_10_та_ёшга_масъул

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда "Кекса авлод вакилларини хар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарорлари ижросини таьминлаш мақсадида "Бир нуроний ўнта ёшга масъул" кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Кўрик-танлов жараёнида иштирокчиларнинг олиб борган ишлари тўлиқ ўрганилди, уларнинг тақдимотлари кўриб чиқилиб номзодлар орасидан ғолиблар аниқланди.

Натижаларга кўра, 1-ўринни 25 балл тўплаган "Чилонзор" маҳалла фуқаролар йиғинида "Бир нуроний ўн ёшга маъсул" тамойилига бириктирилган нуроний Ғайрат Фазлитдинов эгаллади ҳамда диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 5-баравари микдорида пул мукофоти билан такдирланди.

2-ўринга 24-балл тўплаган "2-Қатортол" маҳалла фукаролар йиғинида "Бир нуроний ўн ёшга маъсул" тамойилига бириктирилган нуроний Низомиддин Эргашев лойиқ топилди. 2-ўрин соҳиби ҳам диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 4-баравари миқдорида пул мукофотига эга бўлди.

3-ўрин эса 23-балл тўплаган "Наққошлик" маҳалласи фуқаролар йиғинида "Бир нуроний ўн ёшга маъсул" тамойилига бириктирилган нуроний Манзура Нишоновага насиб этди. Манзура аяга ҳам диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 3-баравари миқдорида пул мукофоти топширилди.

👉👉👉 Ғолиб отахонлар ва онахонимизни туман ҳокимлиги номидан қутлаймиз ва туманимизда истиқомат қилувчи барча нуронийларни янада фаолликка чақириб қоламиз.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi