Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.38K subscribers
50.7K photos
5.56K videos
25 files
8.44K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аҳоли_саломатлигига_эътибор_Чилонзорда

“Баҳористон” ва “Гулистон” маҳаллаларида тиббий кўрик ўтказилди

Аҳоли саломатлигини яна бир бор назоратдан ўтказиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, келиб чиқиши мумкин бўлган касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида 1-сектор худудидаги “Баҳористон” ҳамда “Гулистон” маҳаллалари аҳолиси учун туман Тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрик жараёнида эндокринолог, травматолог, невропотолог, терапевт, кардиолог ва бошқа мутахассислар томонидан 5 та йўналишлар бўйича "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари"га киритилганлар, ногиронлар, доимий назоратида турган сурункали касаллик билан руйхатда турувчи жами 318 нафар фуқароларнинг саломатлиги текширувдан ўтказилди ҳамда бу борада уларга зарур тиббий тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, тиббий кўрикда аниқланган касалликларни даволаш учун беморларга Тиббиёт бирлашмаси томонидан бепул дори-дармон воситалари ҳам тарқатилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi