Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Уйчи_тажрибаси
#Аҳоли_бандлиги_таъминланмоқда

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлиги ва маҳалла еттиликлари томонидан маҳаллаларда ишсизлар рўйхатига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида туманда жойлашган йирик корхоналарга экскурсиялар уюштирилмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги саноат ҳудудида жойлашган "TECNO PLAST PROGRESS" корхонасига экскурсия ҳам иш изловчилар учун самарали бўлди. Замонавий технологиялар ёрдамида автоуловлар учун зарурий қисмлар ишлаб чиқарадиган ушбу корхонада яратилган иш ўринлари ва уларга тўланадиган маош ҳамда ишчилар учун қатор қулайлик билан танишиб, кўпгина иш изловчилар шу ерда ишлаш истагини билдирди ва улар билан корхона масъуллари мулоқот уюштириб, ишга жойлаштириш бўйича келишувларга эришилди.

👉👉👉 Иш ўрни билан бевосита жойига олиб бориб таништириш бўйича экскурсиялар бошқа корхоналар бўйлаб ҳам давом эттирилди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
1👍1
#Аҳоли_бандлиги_таъминланмоқда
#Гавҳар_маҳалласи

Туманимиздаги "Гавҳар" маҳалласи еттилиги ҳамжиҳатликда маҳалладошларининг барча муаммоларига ечим топиб келмоқда. Шунингдек, маҳаллада яшовчи иш излаётган фуқароларни ишга жойлаштириш йўналишида ҳам йўл харитаси тузилган.

Ушбу йўл харитасига кўра шу маҳаллада истиқомат қилувчи З. Матякубова маҳалладаги "MED CONSULTANT" хусусий клиникасига фаррош вазифасига ишга жойлаштирилди. Яна бир иш излаётган фуқаролардан бири С. Алексеенко маҳаллада фаолият олиб бораётган "PROKIDS" деб номланган хусусий мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи ёрдамчиси вазифасига ишга жойлаштирилди.

"Гавҳар" маҳалласи аҳолиси ўзларини қийнаётган муаммоларнинг маҳалланинг ўзида ҳал этилаётганидан мамнун бўлмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍2