Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
#Алишер_Навоий_таваллудининг_581_йиллиги

“Элнинг адаби хушроқ эрур олтунидин...”

Бугун буюк бобокалонимиз ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Буюк мутафаккир, давлат арбоби, минглаб асарлар ёзиб қолдирган улуғ шоир, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий бобомиз бугунги жамиятимизда ҳам энг долзарб бўлиб турган “Элнинг одоби”, яъни маънавият қай даражада қимматли эканлигини жуда кўп бор такрорлаганлар.

Афсуски, тобора глобаллашаётган жамиятда аксарият инсонлар моддий бойликни деб маънавий қиёфасини йўқотаётган ҳолатлар кўпроқ учраб турибди. Айни вазиятда Ҳазрат Навоий ижодиётини ўрганиш ва аҳолининг онгига унинг ғояларини сингдириб бориш энг муҳим вазифаларимиздан биридир.

Ҳазрат Навоий ижодиёти ва унинг биз учун жуда аҳамиятли жиҳатлари ҳақидаги мақолани https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали тўлиқ ўқишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Алишер_Навоий_таваллудининг_581_йиллиги

МТМларда ҳам маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

Чилонзор туманида жойлашган барча мактабгача таълим муассасаларида улуғ бобокалонимиз Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Тадбирларда болажонларга буюк мутафаккир бобокалонимиз ҳақида, унинг асарлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилмоқда. Бундан ташқари, болажонларнинг ўзлари тайёрлаган Алишер Навоий ҳақидаги фильмлар ва спектакллардан саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Алишер_Навоий_таваллудининг_581_йиллиги 👉👉👉Чилонзор туманидаги 183-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирдан фотожамланма.
#Алишер_Навоий_таваллудининг_581_йиллиги Туманимиздаги 178-сонли умумтаълим мактабида ҳам маърифий тадбир бўлиб ўтди. Туманимиздаги барча таълим муассасаларида худди шундай маънавий маърифий тадбирлар кенг миқиёсда ўтказилмоқда. 🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Алишер_Навоий_таваллудининг_581_йиллиги

“Элнинг адаби хушроқ эрур олтунидин...”

Бола азиз, одоби ундан азиз деган мақол бор халқимизда. Худди шу ғоялар Навоий бобомизнинг ижодларида етакчи ғоя ҳисобланади. Маънавиятимиз гултожи бўлган буюк бобокалонимиз ва унинг бизга қолдириб кетган туганмас маънавий хазинасидан баҳраманд бўлган инсон ҳаётда ўзига тўғри йўл топади, албатта.

Шу боис, Чилонзор тумани ҳокимлигида ташкил этилган буюк бобокалонимиз таваллудининг 581 йиллигига бағишланган маънавий маърифий тадбирга кенг жамоатчилик таклиф этилди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, таниқли олимлар, санъат усталари таклиф этилган ушбу тадбирга маҳалла фаоллари, илғор ёшлар билан бирга мактабларнинг ички рўйхатида, ИИОФМБ рўйхатида турган ёшлар ҳамда фуқаролар ҳам таклиф этилди. Бу эса уларнинг Навоий бобомиз тарғиб этган хушхулқлик ва инсонларга фақат яхшиликлар қилиш ҳаёт мазмуни бўлиши кераклиги ҳақидаги ўгитларини эшитиб, ўзларига тўғри хулосалар чиқаришларига туртки бўлади.

👉👉👉Чилонзор тумани ҳокимлигида ташкил этилган маданий-маърифий тадбир тафсилотлари лавҳамизда