Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.13K subscribers
51.7K photos
5.7K videos
25 files
8.56K links
Download Telegram
Чилонзор тумани ҳудудларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

🔷 Бугун Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан қатор мамлакатларда атроф-муҳитни саранжом-саришта қилиш тадбирлари ўтказилмоқда.
🔷 Мазкур сана поклик ва озодаликни қадрлайдиган юртдошларимиз томонидан ҳам алоҳида эътибор билан қарши олинади. Бунда инсонлар ўзи яшаб турган ҳудуд озодалигини таъминлашиш, тозалик ўрнатиш ғоясини ифода этади. Шу боис, Чилонзор тумани ҳокимлиги ва секторлар томонидан ҳам ҳудудни ободонлаштириш ишлари кенг миқёсда ташкил этилди.
Жумладан, туманнинг 6-, 9-, ва 1- мавзеларида, Дўмбиробод кўчасида, Яккатут маҳалласи ҳудудида ва бошқа кўпгина маҳаллалар, кўчалар ва мавзеларда тозалаш ишлари олиб борилди. Йўл четидаги яшил майдонлар суғорилди, ариқ ва зовурлар тозаланди. Йиғилган чиқиндилар тўплаб, олиб чиқиб кетилди.

👉 Кенг миқёсда ташкил этилган ҳашар тадбирлари жараёнида туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари, жамоатчилик ишларига жалб этилган фуқаролар, аҳоли вакиллари қатнашди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Темир дафтар”га киритилган оилаларга пластик карталар тарқатилди

🔷 Бугунги кунда давлатимиз томонидан пандемия шароитида қийналиб қолган кам таъминланган, "Темир дафтар"га киритилган 16 ёшгача болалари бор оилаларга пластик карталарда моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.
Чилонзор туманининг “Зарқўрғон" маҳалласидаги худди шундай тоифага кирувчи оилаларга ҳам “Ипак йули" банки томонидан оиладаги ҳар бир фарзанд учун 500 минг сўмдан маблағи бўлган пластик карталар таркатилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
‼️ ДИҚҚАТ! ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

♦️ 2020 йил 21 сентябрь куни “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ "Чилонзортумангаз" таъминоти бўлими томонидан тумандаги "Чилонзор" кўчасидаги Миллий архив биносининг олди қисмидан ўтказилган ўрта босимли ер усти газ қувурини бошқа хавфсиз жойга ўтказиш ишлари амалга оширилади.
♦️ Шу муносабат билан, тумандаги
-"Чилонзор 1-берк кўчасидаги 41 та ерли аҳоли хонадонлари ва 6 та улгуржи истеъмолчилари Соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишларидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
⚠️“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ишида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этади.

Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентября примет участие в работе 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН, которая пройдет в формате видеоконференции.
В выступлении на пленарной части сессии глава нашего государства представит международному сообществу свое видение актуальных вопросов региональной и глобальной повестки, а также обозначит приоритеты политической, социальной и экономической модернизации Узбекистана.

#Mirziyoyev #BMT #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик давом этмоқда

Мамлакатимиз бўйлаб куз-қиш мавсумига бўлган тайёргарлик ишлари пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ҳам изчиллик билан олиб борилмоқда.

👉 Хусусан, “Греат сильк роад сервис” бошқарув компанияси билан ҳамкорликда тумандаги 17- мавзе 46- уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик тармоқлари ҳамда 16- мавзе 9- уйнинг 4- ва 6 - кириш йўлаклари ҳам таъмирдан чиқарилди.

Бундан ташқари “Моҳи Нур коммунал” бошқарув компанияси мутахассислари томонидан туманнинг 19- мавзесидаги 46- ва 8- кўп қаватли уйларнинг 36-46-7 - хонадонлари том қисми жорий таъмирланди.


Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Toshkent | Kun.uz
#Биласизми?

21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни

📌 БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1981 йил Халқаро тинчлик куни таъсис этилган ва 2001 йил 7 сентябрдаги тегишли резолюциясига кўра 21 сентябрь Халқаро тинчлик куни сифатида ҳар йили нишонлана бошланган.

Шу куни дунёдаги барча халқлар ва давлатларга ўт очиш ва зўравонликни тўхтатиш, кун давомида қуролли ҳаракатларга йўл қўймаслик, инсонларга тинчлик ва барқарорликнинг аҳамиятини турли маърифий тадбирлар воситасида тушунтириш тавсия этилади.

👉 Пойтахт хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️ Бугунги кунда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, Чилонзор тумани ҳокимлиги секторларида ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.

👉 Жумладан, туманнинг 1-сектор ҳудудидаги "Темир дафтар"га киритилган оила вакилларининг жами 61 нафари ишсиз ҳисобланади. Ярмаркада 1-секторга қарашли бўлган 14 та маҳалладан жами 60 га яқин фуқаролар иштирок этди ҳамда уларга ўзларининг мутахассисликлари доирасида иш берувчи ташкилотлар томонидан таклифлар бериб ўтилди.

👉 Тафсилотлар лавҳамизда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️ Давлатимиз раҳбарининг «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида Чилозор туманида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига ўтиш, замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш, истеъмолчиларни ушбу тизимга тўлиқ улаш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

👉 Батафсил лавҳамизда