Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.13K subscribers
51.7K photos
5.7K videos
25 files
8.56K links
Download Telegram
Мактаб ўқувчилари карантин қоидаларига амал қиляптими?

♻️ Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов ва бошқа масъуллар тумандаги анъанавий таълим тизимига қайтган мактабларда санитария ва карантин қонун-қоидаларига қай даражада риоя қилинаётганлигини ўрганиш мақсадида тумандаги 202-умумий ўрта-таълим мактабида бўлди.
Муассасада ҳоким мактаб ўқувчилари билан ҳам мулоқотда бўлиб, дарс жараёнлари ҳақидаги уларнинг фикрлари билан ҳам қизиқди.
Бундан ташқари, синф хоналарининг дарс жараёнларига ҳозирлиги, ўқувчилар ва устозларнинг карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиши каби жиҳатларга асосий эътибор қаратилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Солиқчилар ва ёшлар учрашуви ўтказилди

♻️ Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган янгиланиш жараёнлари ҳеч бир соҳани четлаб ўтаётгани йўқ. Жумладан, солиқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам кундан-кунга янги босқичга кўтарилмоқда.
Айни шу каби жараёнлар билан аҳоли вакиллари, айниқса ёшларни таништириб бориш ҳозирги даврда энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли ҳам бугун Чилонзор туманида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи билан ёшлар учрашуви ташкил этилди.
👉 Туман давлат солиқ инспекцияси ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда 40 дан ортиқ ёшлар ўз савол ва таклифлари билан иштирок этишди. Учрашув кизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.
👉Учрашув якунида 10 нафар ёшларга, жумладан, энг ёш тадбиркор, спортчи, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибалари, озодалик саришталари, уйда таҳсил олаётган болажонлар, ёш жамоатчилик вакилларига алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Мавсумга тайёргарлик: Камчиликлар тезкорлик билан бартараф этилмоқда

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари Чилонзор тумани 2-сектор ҳудудига қарашли ерларда ҳам изчил олиб борилмоқда. Жумладан, куни кеча ҳудудда туман мутасаддилари ва прокуратура органлари ходимлари иштирокида кўпқаватли уйларнинг ертўла қисмларидаги муҳандислик тармоқлари, қувурларнинг соз ҳолатда эканлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
👉 Кузатувлар натижасида айрим уйларнинг ертўла қисмларида баъзи бир камчиликларга дуч келинди ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш ишлари олиб борилди.
👉 Туман бўйлаб бу каби тадбирлар яна давом этмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
“Наққошлик” маҳалласида электр таъминоти яхшиланади

♻️ Бугунги кунда Чилонзор туманидаги Электр тармоқлари корхонаси томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
Хусусан, бугун тумандаги "Наққошлик" маҳалласи ҳудудида жойлашган ТП 4069 рақамли электр узатиш трансформатори мукаммал таъмирдан чиқарилиб, унинг атрофи ободонлаштирилди.
Эндиликда ҳудудда истиқомат қилиувчи аҳоли вакилларига электр етказиб бериш бўйича муаммолар кузатилмайди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ишчи гуруҳи томонидан Чилонзор туманида ўтказилган ўрганишларда аниқланган барча камчиликлар ўз вақтида бартараф этилди. Туманда бу борада олиб борилган ишлар “ЎЗБЕКИСТОН -24” телеканали эфирларида ҳам мунтаззам ёритиб борилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Коронавирус масаласини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак

Президент: Вопрос коронавируса не должен остаться вне нашего внимания

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимидаги лойиҳаларни амалга оширишни маҳаллий кенгашлар билан келишиш тартиби жорий қилинмоқда. Маҳаллий кенгашлар дегани - халқнинг овози

Шавкат Мирзиёев: Внедряется порядок согласования проектов питьевого водоснабжения и канализации с местными кенгашами. А местные кенгаши - это глас народа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Асфальтлаш ишларига тадбиркор ҳомийлик қилмоқда
✳️ Бугунги кунда давлатимиз томонидан аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, маҳалла ҳудудларини обод қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ҳудуддаги барча маҳаллаларнинг ички кўчалари таъмирланиб, йўллар равонлаштирилмоқда. Эътиборли жиҳати, бундай ободонлаштириш ишларини амалга оширишда ўз маҳалласи ободлиги учун жон куйдирадиган тадбиркорлар ҳам ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Бугун "Шараф" маҳалласи ички кўчаларида эл хизматига камарбаста бўлган тадбиркор ҳомийлигида асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди.

Анча йиллардан бери йўлларнинг носозлигидан қийналиб келаётган аҳоли маҳаллада яратилаётган шарт-шароитлардан мамнун бўлмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати