Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.85K subscribers
49.4K photos
5.45K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Эрталабки_саф_йиғилиши

Хабар берганимиздек, туманимиз ҳудудини санитар тозалаш тадбирларини ташкил этиш учун тумандаги секторлар кесимида сектор раҳбарлари ва масъуллари бошчилигида ҳар куни эрта тонгдан эрталабки саф йиғилишлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, бугун ҳам туманимиздаги 4 та сектор кесимида ҳудудларда маҳаллалар еттилиги, БСК ходимлари ва тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида ўтказилган эрталабки саф йиғилишида маҳаллалар ҳудудида олиб бориладиган санитар тозалаш ишлари, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш бўйича ишлар режалаштириб олинди.

👉👉👉 Айни дамда туманимизнинг барча маҳаллалари ва катта кўчалари атрофида, яшил майдонларда кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Kutilgan Fursat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«KUTILGAN FURSAT» – «Oʻzbekiston – 2030» strategiyasi mazmun-mohiyati haqidagi mulohazalar minbari

Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi tomonidan tayyorlanayotgan «KUTILGAN FURSAT» media loyihasida turli soha mutaxassislarining «O‘zbekiston – 2030» strategiyasi haqidagi tahliliy, qiziqarli fikrlari berib borilmoqda.

Bizni kuzatib boring!

Bizni Instagram | Facebook | YouTube manzillarda ham topishingiz mumkin!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БСКлар_фаолиятидан
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

"Шарқ коммуналчи сервис" БСК: Кўпқаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда


Кўпчилигимизга маълум, туманимизнинг Ал Хоразмий мавзесида жойлашган маҳаллаларда аксарият анча олдин қурилган кўпқаватли уйлар жойлашган. Шу боис ҳам, "Шарқ" маҳалласидаги кўпқаватли уйлар бириктирилган "Шарқ коммуналчи сервис" компанияси масъуллари ва ходимлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларига ўта масъулият билан ёндошмоқда.

Бу борада компания масъуллари ўзларига бириктирилган барча кўпқаватли уйларнинг том қисмини ўрганиб, аҳоли билан мулоқотлар жараёнида камчиликларни аниқлаб, бу борадаги барча муаммо ва камчиликларни бартараф этиб келмоқда.

Шунингдек, компания ходимлари томонидан айни кунларда маҳалладаги 15-, 29-, 87-сонли кўпқаватли уйларнинг том қисми жорий таъмирдан чиқарилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi