Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
Евросиё фармацевтика саммити - 2024
17-19 сентябрь кунлари Тошкентда “Global Pharma Leadersʼ Club“ томонидан ташкил этилган V-Евросиё фармацевтика саммити бўлиб ўтмоқда.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов саммит очилишиш маросимида ўз нутқи билан иштирок этди.
Унда Марказий Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа мамлакатлари фармацевтика бозорларининг ривожланиш тенденциялари муҳокама қилинади. Саммитда ушбу чет эл давлатларидан етакчи мутахассислар, ишлаб чиқарувчи компаниялар, дистрибьюторлар ва дорихоналар тармоғидан маърузачилар иштирок этмоқда.
Шунингдек, саммитда Тошкент шаҳри бўйича фармацевтика йўналишидаги лойиҳалар бўйича масъул қилиб белгиланган Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари ҳам иштирок этишмоқда.
Айтиш жоизки, саммит дастури 20 дан ортиқ сессияни ўз ичига олган. Унда тартибга солиш сиёсати, давлат харидлари, ёрлиқлаш, нархлаш, сотиш, маркетинг ва дори воситаларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинмоқда. Назорат қилувчи органлар иштирокида давра суҳбатлари ва етакчи фармацевтика компаниялари топ-менежерлари билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Саммит доирасида Тошкент шаҳридаги дори воситалари тарқатиш марказлари ва дори ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташрифлар ташкил этилиши режалаштирилган.
👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари
🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi

#STATISTIKA
Toshkent shahrining yalpi hududiy mahsuloti (YAHM) tarkibi qanday?
2024- yilning yanvar-iyun oylari yakunlariga ko‘ra, Toshkent shahri YAHM tarkibida sanoatning ulushi 29,6 %, qurilish – 8,2 % va xizmatlar sohasi – 62,2 % ni tashkil etdi.

#Қуёш_панеллари_Чилонзорда
Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази биносининг том қисмига 50 киловатлик қуёш панеллари ўрнатилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида туманимизда жойлашган Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази биносининг том қисмига 50 киловатлик қуёш панеллари ўрнатилди.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi

#Оғир_шароитда_яшовчи_оилалар_ўрганилди
Туман прокурори в.в.б. Нурали Норбоев ўзига бириктирилган оилаларнинг муаммоларини ўрганди
Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларига кўра, туман ҳокимлиги ва масъул ташкилот ва идоралар мутасаддиларига оғир шароитда турмуш кечирувчи оилалар бириктириб берилди. Чилонзор тумани прокурори в.в.б Нурали Норбоев ҳам ўзига бириктирилган оилалар ҳолидан хабар олди.
Шунингдек, туман прокурори "2-Катта Чилонзор" маҳалласида истиқомат қилувчи У.Абдураҳимова ва М.Махамадоваларнинг хонадонига бориб, уларни қийнаб турган муаммоларни ўрганди ва ушбу муаммоларни бартараф этиш чоралари белгиланди.

#БСКлар_фаолиятидан
Кўпқаватли уйларнинг кириш йўлаклари таъмирланмоқда
Туманимиз аҳолмсининг аксарият қисми кўпқаватли уйларда яшайди. Аҳолидан айнан кўпқаватли уйларнинг кириш йўлакларини таъмирлаш масаласи ҳам мурожаатлар бўлади.
Шу боис, туман ҳокими томонидан Коммунал тизим масъулларига таъмирталаб йўлакларни хатлов асосида белгилаб олиб, таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича топшириқ берилган эди.
Айни пайтда барча таъмирталаб кириш йўлаклари бошқарув сервис компаниялари томонидан таъмирланмоқда. Шунингдек, “Боғтстон коммуналчи” БСК ходимлари томонидан “Боғзор” маҳалласи 32-сонли кўпқаватли уйнинг кириш йўлакларида таъмирлаш ва бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Photo
#Маънавият
“Янги Ўзбекистон фидойиси” китоби тақдимоти ўтказилди
Президентимиз "Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишлари лозим" -деб таъкидлаб ўтган эди.
Бу борада туман ҳокимлиги томонидан туманимизда яшовчи ҳожилар маънавий-маърифий тадбирларга жалб қилиниб келинмоқда.
Шунингдек, бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси, Чилонзор тумани "Нуроний" жамғармаси ҳамда Чилонзор тумани бош имом хатиби И.Ботиров ҳамкорлигида Ҳаж ва Умра зиёратларига бориб келган ҳожи ота ва ҳожи оналар иштирокида "Янги Ўзбекистон фидойиси" номли китобнинг тақдимоти ўтказилди.
Тадбир давомида ҳожиларга тарғиботчи сифатида маҳаллалардаги ёшлар тарбияси, ажримларни олдини олишда фаол бўлишлари тушунтириб ўтилди.
Тадбир якунида 70 нафардан ортиқ ҳожиларга "Янги Ўзбекистон фидойиси" номли қўлланмалар тақдим этилди.

#Кун_ҳикмати
☝️☝️☝️ Мард бўлиш учун,
👉👉👉 мардлик ҳақидаги билимни эгаллаш керак.
*****
☝️☝️☝️ Қаноатли бўлиш учун,
👉👉👉 ҳиссиётларга йўл қўймаслик керак.
*****
☝️☝️☝️ Адолатли бўлиш учун,
👉👉👉 бировларга қандай қилиб яхшилик қилишни ўрганиш керак.
Суқрот
🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!