Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.75K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.41K links
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Бизнинг бугунги ҳаракатларимиз эртанги кунимизни шакллантиради.

Индира Ганди

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида илгари сурилган энг муҳим ташаббуслар ва тадбиркорлик учун яратилаётган янги имкониятлар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X
#Эрталабки_йўриқномалар

Бугун ҳам эрта тонгдан туманимиздаги 4 та сектор масъул ва мутасаддилари, тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида секторлар кесимида эрталабки йўриқномалар ўтказилди.

Йўриқномаларда маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, коммунал соҳалардаги мавжуд муаммоларни тезкорликда бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар режалари тузилди ва айни пайтда маҳаллаларда ва катта кўчалар чеккаларида, яшил майдонларда ободонлаштириш ва тозалаш, дарахтларга шакл бериш каби ишлар қизғин давом эттирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Эълон

🚧🚧🚧Чилонзор тумани Қатортол кўчасининг Муқумий кўчасидан Чўпонота кўчаси чорраҳасигача бўлган 1 минг 400 метр қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги туфайли бир томонлама ёпилади.
🚧🚧🚧

👉👉👉 Йўловчилардан, автоулов бошқарувчилардан хушёрлик ва эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

👉👉👉 Вақтинча ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраймиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Мустақиллик_байрами_арафасида_Чилонзорда
#Инвестиция_дастури_ижроси_доирасида

"Новза" маҳалласи ҳудудида замонавий типда қурилган янги меҳмонхона ишга туширилди


Чилонзор туманида Инвестиция дастури асосида кўплаб янги бинолар, иншоотлар қуриб битказилиб ишга тушириб келинмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 30 та лойиҳалар битказилиб ишга туширилди ва туманимиз кўркига кўрк қўшиб турган бундай бино ва иншоотларда аҳолимиз учун кўплаб иш ўринлари яратилди.

Айтиш жоизки, туманимизда айни пайтларда хизмат кўрсатиш соҳаси жадал ривожланмоқда. Инвестиция дастурлари ижроси доирасида ҳам 20 та хизмат кўрсатиш йўналишидаги лойиҳалар, яъни меҳмонхона, савдо комплекслари, ресторан ва умумий овқатланиш шаҳобчалари ишга туширилди.

Куни кеча "Новза" маҳалласи ҳудудида қуриб ишга туширилган "Novza Hotel" МЧЖга қарашли меҳмонхона ҳам шулар жумласидандир. Ушбу лойиҳа қиймати 30 миллиард сўм миқдорида бўлиб, барча шарт-шароитларга эга бўлган меҳмонхона замонавий тарзда жиҳозланган.

Айни шу лойиҳа ишга тушиши билан тумандошларимиз учун 40дан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Мустақиллик байрами арафасида ишга туширилган ушбу янги меҳмонхона туманимиз кўркига кўрк қўшиб, тумандошларимизни ҳам мумнун этди.

👉👉👉 Лавҳамизда янги очилган меҳмонхона тасвирлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM