Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.96K subscribers
49.3K photos
5.44K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Туман_Сув_тармоқлари_бўлими_фаолиятидан
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда

⚡️ "Катта Дўмбиробод" маҳалласида ичимлик суви қувурлари янгиланмоқда

Чилонзор тумани Сув тармоқлари бўлими томонидан аҳолини ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш сифатини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада аҳолидан тушган мурожаатлардаги муаммолар чуқур ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, "Катта Дўмбиробод" маҳалласи Дўмбиробод 1-тор кўчасида яшовчи аҳоли томонидан ҳам мурожаат келиб тушган эди. Айни манзилдаги муаммолар ўрганилиб, эскирган сув қувурларини янгилаш дастур режасига киритилди ва ҳозирги пайтда кўча бўйлаб диаметри 110 ммли 410 метр қувурлар янгиланмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ОЧИҚ_ЭШИКЛАР_КУНИ_ЧИЛОНЗОРДА

"Чилонзор тумани коррупциядан ҳоли" шиори остида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди

Коррупция иллати-тараққиёт кушандаси. Тизимларда коррупцияга йўл қўйилар экан, аҳолининг фаровон турмушини таъминлашдек буюк мақсадга эришиш қийинлашиб бораверади. Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари коррупциянинг олдини олиш, тизимларда бундай носоғлом муҳитнинг пайдо бўлишига йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бу борада барча давлат ташкилотларида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилиб, давлат ташкилотлари тизимларида фаолият олиб бораётган ходимларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида ўтказилган "Очиқ эшиклар куни" доирасида ўтказилган брифингда ҳам туман ҳокимлиги Аппарат раҳбари, Коррупцияга қарши кураш бўйича ички назорат масъули Отабек Усмонқулов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими масъул ходими Нафиса Қурбонбоева, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Адлия бўлими масъуллари, тумандаги барча ташкилот ва идораларнинг масъул мутасаддилари иштирок этишди.

Брифингда Отабек Усмонқулов туман ҳокимлиги ва барча ташкилотларда коррупциянинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Сўнгра иштирокчиларнинг бу борадаги фикр мулоҳазалари тингланди. Масъул идоралар вакиллари томонидан ташкилот ва идоралар мутасаддиларига ўз жамоаларида коррупция, пора бериш ва пора олиш қабиҳ жиноят эканлигини тушунтиришлари ва фаолият жараёнида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик кераклиги хусусида тавсиялар берилди.

👉👉👉 (Тадбир жараёнлари ҳақидаги видеолавҳани кейинги хабарларимиз орқали ҳавола этамиз)

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрганиш

Олдин хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 апрелдаги 34-сонли раёсат мажлиси баёни асосида туманимиздаги 537-ДМТТда "Star Invest Build" MChJ қурилиш фирмаси тамонидан бинони реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда.

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман прокурори Жаҳонгир Муротов ва бошқа масъуллар қурилиш ишлари якунига етказилаётган ушбу объектда бўлиб, қурилиш ва таъмирлаш ишларининг сифатини ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по расширению деятельности предпринимателей и вовлечению их в экспорт.

#Mirziyoyev #taqdimot #tadbirkorlik #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X