Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.62K subscribers
50.4K photos
5.54K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
Қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифалар юзасидан ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Go'zallik salonlarida sanitariya talablariga qay darajada rioya qilinmoqda?

Odatda yanada chiroyli ko'rinishga ega bo'lish maqsadida go'zallik salonlariga tashrif buyurasiz. Ammo sizdan oldin sartarosh stoliga o'tirgan mijoz biror yuqumli kasallikka chalinmaganiga esa biror kim kafolat bermaydi.


Go'zallik salonlariga tashrif buyurganingizda asbob-uskunalarni ko'z oldingizda zararsizlantirishadimi?

Biror marta sartaroshdan tibbiy ko'rikdan o'tganlik daftarini so'raganmisiz?


🎥"Toshkent" telekanali "Poytaxt" informatsion dasturi hamkorligida poytaxtimizning Shayxontohur va Chilonzor tumanlarida faoliyat olib borayotgan go'zallik salonlariga profilaktik nazorat tadbirlari olib borildi.

Sanepidqo'mita Toshkent shahar boshqarmasi
Axborot xizmati

Telegram | Instagram |Web sayt
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ташаббусли_бюджет_жараёнлари_Чилонзорда

217-сонли умумтаълим мактабида таъмирлаш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, шунингдек, маҳаллалардаги йўлларни таъмирлаш, ижтимоий объектларни таъмирлаш ва жиҳозлаш йўналишларида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси муҳим ўрин тутмоқда.

Айтиш жоизки, ўтган йили лойиҳанинг иккинчи босқичида Чилонзор туманида ғолиб деб топилган 9 та лойиҳанинг 4 таси умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича берилган таклифлар эди. Айни лойиҳаларнинг 3 таси яъни 90-, 195-, 201-сонли умумтаълим мактаблари учун турли жиҳозлар олиш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда барча жиҳозлар олинди ва мактаблар жамоаси фойдаланмоқда.

Мактаб биносини таъмирлаш ва қўшимча хоналар қуриш бўйича таклифи ғолиб чиққан 217-сонли умумтаълим мактабида эса бугунги кунда таъмирлаш жараёнлари давом этмоқда.

Туман ҳокимлигининг тегишли масъуллари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан мактабда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари ўрганилиб керакли тавсиялар бериб келинмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
Фарзандлари мактаб дарсларини қолдириб келаётган ота-оналарга “Огоҳлантириш хати” юборилаётгани хусусида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган хабарларга ММТВ ахборот хизмати муносабат билдирди

Тарқалган хабарларда эндиликда дарс қолдириб келаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Огоҳлантириш хати” юборилиши ва бу орқали уларга турли тартибдаги маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланиши айтиб ўтилган.

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 5 феврал куни ўтказилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилганлиги айтиб ўтилди.

Инспектор-психологларнинг асосий вазифаси, ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашдан иборат.

Шу мақсадда дарсларга мунтазам (уч ўқув куни ва ундан ортиқ) сабабсиз қатнашмаётган ўқувчиларнинг яшаш манзилларига тезкор равишда “Огоҳлантириш хати” юборилмоқда. Унда ўқувчиларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган.

Жумладан, фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслик, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим олишига тўсқинлик қилиш оқибатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддасига асосан қонуний жазо чоралари келтириб ўтилган.

Бундан кўзланган мақсад, дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлигини оширишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасида:

ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбур эканликлари;

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг 51-моддасида:

вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши шарт эканлиги келтириб ўтилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Йўл_кенгайтирилди

⚡️ Автойўлдаги тирбандликларнинг олди олинмоқда


Автойўллардаги тирбандлик бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан биридир. Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги йўлларни тартибга келтириш, зарур жойларга йўл белгиларини ўрнатиш, тирбандликларнинг олдини олиш бўйича ЙҲХБ билан ҳамкорликда тизимли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Шунингдек, Чилонзор тумани ҳокимининг топшириғига кўра ЙҲХБ билан ҳамкорликда Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Кичик халқа йўли кўчалари чорраҳасидаги йўл ўтказгич остидаги тирбандликларнинг олдини олиш учун айни манзилдаги оқова сувлар учун ариқнинг устига қувур ўрнатилди ва йўл кенгайтирилди.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Хотин_қизларни_қўллаб_қувватлаш_Чилонзорда

Хотин-қизлар фаоли маҳалла аёлларига қандай кўмак бермоқда?

Туманимизнинг "Чилонзор" маҳалласи шаҳримиздаги қадимий маҳаллалардан бири саналади. Бу маҳаллада кўпроқ ҳовли уйлар жойлашгани сабаб, аҳоли бир-бирини яхши танийди ва бир оиладек ҳаёт кечиришади. Шу боис ҳам, маҳалладошлар бир-бирининг оғирини енгил қилиб, кўмаклашиб яшаб келади. Айни шу ҳолат маҳалланинг хотин қизлар фаоли учун ҳам қулайлик туғдиради.

"Чилонзор" маҳалласи Хотин-қизлар фаоли Дилбар Пайзиева ҳам 12 йилдан бери айни шу тизимда фаолият юритиб, маҳалла аёлларининг қадрдон "опа"сига айланиб улгурган, десак янглишмаймиз. Айтиш жоизки, маҳаллада оилаларни ўрганиш бўйича ўтказилган хатловлар натижасида ўтган йили 122 нафар аёллар "Аёллар дафтари"га киритилган эди. Шу хотин-қизларимизнинг 85 нафарига бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди, 34 нафари ўзини-ўзи банд қилишига ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, маҳаллада мавжуд бўлган ажрим ёқасидаги оилалар билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилиб, 2 та оила яраштирилди. 5 нафар аёлларга дори-дармонлар етказиб берилди. 1 нафар соғлигида муаммоси бор аёлнинг ногиронлик гуруҳига киритилишига амалий ёрдам берилди.

Жорий йилда ҳам маҳаллада хатлов жараёнлари ўтказилиб, ёрдамга муҳтож, тадбиркорлик истагидаги, касб-ҳунар ўрганишни мақсад қилган аёллар аниқланди. Эндиликда қонун доирасида уларга кўмак бериш ишлари олиб борилади. Бундан ташқари, маҳалла болалари ўқийдиган мактаблар билан ҳам мустаҳкам ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Шу орқали тарбияси оғир қизлар билан ҳам оила ва мактаб ҳамкорлигида тарбиявий ишлар олиб бориш йўлга қўйилмоқда.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi