#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда
"1-Катта Чилонзор" маҳалласида кўпқаватли уйларнинг йўлаклари таъмирланди, замонавий кириш эшиклари ўрнатилди
Баъзан аҳоли орасида фуқаролар қабуллари хўжакўрсинга ўтмоқда, мурожаатлардаги муаммолар бартараф этилмай қоляпти, деган иддаоларни ҳам эшитиб қоламиз. Шу ўринда айтишимиз жоизки, туманимизда ҳар бир мурожаат йўллаган ёки қабулларга келган фуқароларнинг мурожаатидаги муаммолар бартараф этилиши назоратга олинган ва бартараф этиб келинмоқда.
Шунингдек, "1-Катта Чилонзор" маҳалласида жойлашган 7-, 12- ва 13-кўпқаватли уйларда яшовчи аҳолидан тушган тураржой йўлакларини таъмирлаш, кириш эшикларини замонавий эшикларга алмаштириш каби муаммолар ҳам ушбу кўпқаватли уйлар бириктирилган "Даниел коммунал" БСК томонидан бартараф этилиб, 7-ва 12-сонли кўпқаватли уйларнинг йўлаклари таъмирланди, 7- ва 13-сонли кўпқаватли уйларнинг кириш эшиклари замонавий темир эшикларга алмаштирилди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Forwarded from KADASTR AGENTLIGI - RASMIY
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Statistika
Toshkent shahrida tashish va saqlash, axborot va aloqa sohasida qancha qo‘shilgan qiymat yaratildi?
2023 yilning yanvar-sentabr oylari yakunlariga ko‘ra, Toshkent shahrida tashish va saqlash, axborot va aloqa sohasida 17 362,9 mlrd.so‘m miqdorda qo‘shilgan qiymat yaratilgan bo‘lib, bu ko‘rsatkich o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 19,8 % ga yuqoridir.

#Давлат_бюджети_тасдиқланди
Давлатимиз раҳбари «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунни имзолади
Хabar.uz ижтимоий тармоғида чоп этилган хабарга кўра, бугун Президентимиз «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Ушбу қонун билан 2024 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинади.
Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий ва давлат дастурларига ажратиладиган грант маблағларининг белгиланган миқдорлари ушбу қонунга ўзгартиш киритилмасдан кўпайтирилади.
Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:
➡️ Республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш Олий Мажлис палаталари томонидан;
➡️ 3 фоиздан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 25 трлн сўм миқдорида белгиланди.
2024 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизи миқдорида белгиланди.
Қонунга кўра, жумладан солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
✅ жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
✅ жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
✅ мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек ЯТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
✅ сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
✅ норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.
👉👉👉 Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БРИФИНГ
Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан жорий йилда туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан туман ҳокимининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Жамолиддин Ҳожиманов иштирокида брифинг ўтказилди.
👉👉👉 Лавҳамиз орқали брифингда баён этилган маълумотлар билан батафсил танишишингиз мумкин.

Чилонзор туманида 27 нафар фуқарога субсидия асосида жиҳозлар топширилди
Бугун Чилонзор тумани 2-секторига қарашли маҳаллаларда яшовчи 27 нафар тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси билан субсидия асосида фаолиятини бошлаш учун керак бўлган 27 та тикув машинаси, 4 та оверлок тикув мосламаси топширилди.
Меҳнат қуролларини фуқароларга 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ж.Муротов ва бошқа масъуллар тантанали равишда топширдилар.
🔵@chilonzor_tumani_hokimligi

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Янги_йил_байрами_Чилонзорда
🎄🎄🎄 Давлатимиз раҳбарининг Янги йил байрами арафасида аҳолининг кайфиятини кўтариш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича берган топшириқлари ижроси доирасида Чилонзор туманида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.
🎄🎄🎄 Шунингдек, туман ҳокимининг ташаббуси билан барча маҳаллаларда кам таъминланган оилалар, имконияти чекланган тумандошларимиз, якка-ёлғиз яшовчи нуронийлар ҳолидан хабар олиш ва уларни байрам билан табриклаб, Янги йил совғалари улашиш тадбирлари давом этмоқда.
🎄🎄🎄 Бугун ҳам туманимизнинг "Гулистон", "Хайробод", "Баҳористон" маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилалар аъзолари ва уларнинг фарзандлари учун "Маҳалла" жамғармаси туман бўлими бошлиғи Бахтиёр Раҳимов, "Нуроний"жамғармаси туман бўлими бошлиғи Тоҳир Каримов, МФЙлар раислари бошчилигида Янги йил байрами уюштирилди.
🎄🎄🎄 Байрамда кўрсатилган маҳаллаларда яшовчи 40 нафар эҳтиёжманд оилалар фарзандларига Қорбобо совғалари тарқатилди. Бундан ташқари, кам таъминланган оилаларга 10 та кўрпа жилдлари, 20 та озиқ-овқат жамланмалари ҳамда 40 нафар нуронийларга момиқ сочиқлар жамланмалари Янги йил совғаси сифатида тақдим этилди. Байрамда болажонлар Қорбобо, қорқиз ва эртак қаҳрамонлари билан шўх куй ва қўшиқларга рақсга тушиб яйрашди.
👉👉👉 Байрам иштирокчилари Янги йил байрамида уларга эътибор қаратилиб, байрам уюштирган ва совғалар тақдим этган барча ташкилотчиларга, масъулларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
👉👉👉 Туманимиз маҳаллалари бўйлаб Янги йил байрамлари тадбирлари давом эттирилмоқда.