Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.98K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
#Республика_ишчи_гуруҳи_Чилонзорда

Саф йиғилишлари ўтказилди ва вазифалар белгилаб олинди

Хабар берганимиздек, айни кунларда туманимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ва аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Бугун ҳам эрта тонгдан Республика ишчи гуруҳи вакиллари ва сектор раҳбарлари иштирокида секторлар кесимида саф йиғилишлари ўтказилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Фуқаролар_қабули

Тумани ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

Чилонзор тумани ҳокимининг фуқаролар учун навбатдаги қабули туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтди. Қабул жараёнида туман ҳокимига фуқаролар тадбиркорликка кўмак, тадбиркорликни ташкил этиш учун жой ажратиш, коммунал соҳадаги муаммолар, ички кўчаларни асфальтлаш масаласида, саломатлигини тиклашга ёрдам, иш билан таъминланиш каби масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.

Ҳар бир мурожаатчининг муаммолари ўрганилиб, айрим масалаларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Баъзи ўрганилиши ва ечими вақт талаб қиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Меҳр_дафтари_Чилонзорда

Мебель, маиший техникалар ва ноутбуклар ўз эгаларига топширилди


Чилонзор туманида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган эҳтиёжманд оилалардаги болалар туман ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан “Меҳр дафтари” платформасига киритиб борилади. Болалар тизимли равишда қизиқишлари, орзу-истаклари моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб келинмоқда.

Куни кеча туман ҳокимлиги биносига “Меҳр дафтари”га киритилган 4 нафар ёшлар таклиф этилиб, уларга маиший техника, мебель жиҳозлари ва ноутбуклар топширилди.

Чилонзор тумани ҳокимининг ўринбосари Хатамов Алишер Фарходович совғаларни ўз эгаларига топширар экан, тўпланганларга кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизими жорий этилгани, “Меҳр дафтари” платформасидаги болалар тақдири ҳамиша давлат эътиборида эканлиги ҳақида сўзлади.

Тадбир якунида, мазкур совғаларни қабул қилиб олган ёшларимиз бу эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбарига ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларига ўз миннатдорликларини билдирдилар.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Тошкент шаҳрида йирик халқаро тадбир - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бошланмоқда.

Саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ҳамда ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий иштирок этади.

Бугун, 8 ноябрь куни делегациялар Тошкентга кела бошлайди. Президентимиз уларнинг раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Жумладан, бугунга Қирғизистон, Туркия Президентлари, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари ва ИҲТ бош котиби билан музокаралар режалаштирилган.

Эртага, 9 ноябрь куни олий даражадаги йиғилиш бўлиб ўтади. Унинг доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

В Ташкенте начинается крупное международное событие - 16-й саммит Организации экономического сотрудничества.

В саммите примут участие Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев, Президенты Азербайджана Ильхам Алиев, Ирана Ибрахим Раиси, Кыргызстана Садыр Жапаров, Таджикистана Эмомали Рахмон, Туркменистана Сердар Бердымухамедов, Турции Реджеп Тайип Эрдоган, Премьер-министр Казахстана Алихан Смаилов, глава временного правительства Пакистана Анвар уль-Хак Какар и генеральный секретарь ОЭС Хусрав Нозири.

Сегодня, 8 ноября делегации начнут прибывать в Ташкент. Президент нашей страны проведет двусторонние встречи с их главами. В частности, на сегодня запланированы переговоры с Президентами Кыргызстана, Турции, главой временного правительства Пакистана и генсеком ОЭС.

Завтра, 9 ноября состоится заседание высшего уровня. На его полях предусматривается проведение ряда двусторонних встреч.

Facebook|Instagram|Twitter