Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.81K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
#Ободонлаштириш

Туманимизнинг 2-секторига қарашли “Бешёғоч” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналининг қирғоқлари ободонлаштирилиб, йиғилган хас-хазонлар ва чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.
Канал атрофидаги пиёдалар йўлаклари таъмирланмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани Оила ва хотин кизлар бўлими томонидан «Зулфия» номидаги давлат мукофотига совриндорларни саралаш буйича Республика танловининг туман босқичи ўтказилди.

Бири-биридан, зукко, оқила ва иқтидорли бўлган 20 нафар чилонзорлик гўзалларнинг танловга тақдим этган ижод маҳсулотлари ва танлов шартлари бўйича ижролари ҳакамлар томонидан муносиб баҳоланди ва юқори баҳоланган қизларимиз танловнинг Тошкент шаҳар босқичига йўлланмалар олди.

👉👉👉 Айни жараёнлар “Ёшлар” телеканали дастурларида ҳам кенг ёритилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

Трансформатор пунктлари таъмирдан чиқарилди

Аҳолини узлуксиз электр қуввати билан таъминлаш сифатини янада яхшилаш мақсадида маҳаллалар ҳудудидаги трансформатор пунктларининг ишлаш ҳолатлари ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг 1-мавзесида жойлашган 1111-, 908- ва 845-сонли трансформатор пунктлари таъмирдан чиқарилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Республика_ишчи_гуруҳи
#Жараён
#Меҳржон_маҳалласи

Республик ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда туманимиздаги кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларнинг, коммунал тизим тармоқларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари ва 4-сектор мутасаддилари биргаликда “Меҳржон” маҳалласидаги коммунал тизимларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди ва аниқланган камчиликларни бартараф этмоқда.

Жумладан, 1–сонли кўпқаватли уйнинг ертўласидаги коммуникация тармоқларида аниқланган носозликларни бартараф этиш ва қувурлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.


🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Танлов
#Бир_нуроний_10_ёшга_масъул

Танловнинг Республика босқичи бўлиб ўтди

Бухоро шаҳрида “БИР НУРОНИЙ-ЎН ЁШГА МАСЪУЛ “ кўрик танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик танловда Республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақолпоғистон республикаси ҳамда Тошкент шаҳри вакиллари иштирок этишди.

Нуронийларимиз ўртасида ўтказилган ушбу танловда Тошкент шаҳри “Нуроний “ жамгармаси раиси Р. Калонов бошчилигидаги Тошкент шаҳри вакиллари Фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, танлов якунида фаолият йўналишига доир семинар ҳам ўтказилди. Семинарда фаол нуронийларимиз ўз фаолиятларига доир янгиликлар билан танишди ва ёшлар билан ишлаш йўналишидаги услублар ҳақида маърузалар тинглашди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi