Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.62K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Жаҳолатга_қарши_маърифат_тадбирлари_Чилонзорда

Чилонзор туманида жойлашган маҳаллаларда турли ёшдаги аҳоли ва маҳалла фаоллари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Жумладан, бугун “Тирсакобод”, “Хонтўпи”, “Бектўпи”, “Шараф”, “Гавҳар” “Бахористон”, “Гулистон”, “Ал-Хоразмий”, “Кичик Хирмонтепа” “Хирмонтепа”, Хирмонтепа, “Шарқ” “Шарқ тонги” “Бўрижар”, “Шухрат“, Хайрабод” “Ботирма”, “Фидокор” “Дўмбиробод” “2-Қатортол”, “Мевазор” маҳаллаларида ҳам айни мазмундаги тадбирлар ўтказилди.

Диний билимларни чуқур ўрганган маърузачилар томонидан йиғилганларга динимизнинг тинчликсеварлик жиҳатлари, диний илмлар фақат маърифатга ва эзгу амалларга бошлаши ҳақидаги тушунчалар етказилди.

Тадбир сўнгида айрим адашган юртдошларимизнинг ўзга юртларда кечирган аянчли кунлари ҳақидаги лавҳалар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Ҳудудларни тозалашга ким масъул?

Батафсил инфографикада

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла

Чилонзор тумани ҳокимлигида туман прокурори, туман ФВБ раҳбари, секторлар масъуллари ва барча масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида 2023 йил 31 июл кунидаги “Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф-табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш” тўғрисидаги Тошкент шаҳар ҳокими ва шаҳар прокурорининг 5-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Ободонлаштириш ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда мутасаддилар томонидан ушбу йўналишда амлга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш йўллари муҳокама этилди ва келгусидаги ишлар режалаштириб олинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Имкони етганича яхшилик қилиш керак.

☝️☝️☝️Яхшилик қила олмасангиз,

👉👉👉 бировга ёмонлик қилмаслик ҳам яхшиликдир.

Алишер Навоий

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!


🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Вопросы дальнейшего развития узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества были рассмотрены в ходе телефонного разговора Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Жаҳолатга_қарши_маърифат_тадбирлари_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, Чилонзор туманидаги “Эъзоз” тўйхонасида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси маслаҳатчиси Илҳом Маърупов маъруза қилиб, бугунги кунда юртимиздаги тинчлик ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, юртимиз равнақи ва аҳолимиз турмуш даражасини янада ошириш учун бирдамликда ҳалол меҳнат қилиш лозимлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Бундан ташқари, маърузачи томонидан айрим ёшларимизнинг турли радикал оқимларга қўшилиб қолаётгани, интернетдаги турли сайтлардан маълумотлар олиб онги заҳарланаётгани хавотирли экани ва бунинг олдини олиш учун ота-оналар фарзандлар тарбиясига янада эътиборлироқ бўлиши лозимлиги тушунтириб ўтилди ва бу борада давлатимиз раҳбарининг айтиб ўтган фикрлари ҳам экран орқали намойиш этилди.

Тадбир сўнгида билиб-билмай йўлдан адашиб, жаҳолат йўлини танлаши оқибатида ўзга юртларда қийинчиликлар гирдобида қолган ва давлатимиз раҳбари томонидан ташкил этилган “Меҳр” операцияси туфайли юртга қайтган айрим юртдошларимизнинг қайғули ҳикоялари йиғилганларга ҳавола этилди.

👉👉👉 Бу каби тарғибот тадбирлари тумандаги маҳаллаларда ва мактабларда ҳам ташкил этилмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла
#Тозалик_кунлари

Чилонзор деҳқон бозори ва унинг шаҳобчаларида “Тозалик кунлари” ўтказилмоқда

Хабарингиз бор шаҳримиз бўйлаб “Обод ва хавфсиз” маҳалла шиори остида кундалик жамоатчилик назорати остида турли тадбир ва мулоқотлар давом эттирилмоқда. Табиийки, бунда бизнинг маданий турмуш шаклимизнинг кўриниши бўлмиш бозорларимизнинг санитария ҳолатига ҳам алоҳида баҳо берилади.

“Чилонзор деҳқон бозори” МЧЖнинг Қозиробод шаҳобчасида СЭО ва ЖСХ Тошкент шаҳар бошқармаси Чилонзор тумани бўлими Санитария бўлинмаси мутахассислари таклифи ва бевосита назорати остида бозор ҳудудидан ўтувчи ирригация тармоқлари чиқиндилардан тозаланди. Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилиши ташкиллаштирилди. Шунингдек савдо расталари ювиб тозаланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тошкент метрополитенининг ер усти йўли бекатларига ном берилди

“Тошкент метрополитенининг ер усти йўли бекатларига ном бериш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (349-сон, 09.08.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Тошкент метрополитени “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” ер усти метро ҳалқа йўлининг “Дўстлик – Қўйлиқ” йўналиши 1–14 бекатларига, “Чилонзор” йўлининг “Олмазор – Сергели” йўналиши 1–5 бекатларига (жами 19 та бекат) ном берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Бухоро вилоятида бўлади. Илғор саноат корхоналари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, мамлакатимизда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Президент Шавкат Мирзиёев посетит Бухарскую область с двухдневной поездкой. Запланированы ознакомление с передовыми промышленными предприятиями и жизнью махаллей, запуск новых производственных мощностей.

Также предусмотрено проведение видеоселекторного совещания по вопросам рационального использования природного газа и электроэнергии, обеспечения продовольственной безопасности и сдерживанию инфляции.

Facebook|Instagram|Twitter