Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла
#Хизмат_олди_йўриқномаси

Бугун эрта тонгдан Чилонзор туманида барча масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида 2023 йил 31 июл кунидаги “Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф-табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш” тўғрисидаги Тошкент шаҳар ҳокими ва шаҳар прокурорининг 5-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Ободонлаштириш ойлиги” доирасидаги ишларни ташкиллаштириш мақсадида хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Йиғилишда Ишчи гуруҳга киритилган барча масъул ташкилотлар, жумладан, туман ҳокимлиги масъуллари, туман ФВБ, туман ИИОФМБ, туман Солиқ инспекцияси, туман Миллий гвардия бўлими, туман Электр тармоқлари, “Чилонзортумангаз” корхоналари, туман СЭО ЖСМ ва бошқа масъул идоралар мутасаддилари иштирок этди ва бугун туманда айни йўналишларда олиб бориладиган ишлар режалаштириб олинди.

Шунингдек, кўпқаватли уйлардаги лифтларни хатловдан ўтказиш ва носоз лифтларни аниқлаб, янгисига алмаштириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳам режалаштириб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарздорликка беэътибор бўлманг!

Қарорлар ижросини таъминлашга барчамиз бирдек масъулмиз.

MIB.UZ” мобиль иловасини юклаб олиб, қарорлар асосида юзага келган қарздорликлар ҳамда чекловлар ҳақида маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

Ушбу имконият ортиқча оворагарчиликнинг олдини олади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 Ҳурматли юртдошлар!

🌐 «Тараққиёт стратегияси» маркази «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилганини эълон қилади.

📲 Барча юртдошларимиз «Ўзбекистон – 2030» стратегияси лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини Марказнинг махсус 2030.strategy.uz ёки Ҳукуматнинг regulation.gov.uz порталлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги @dscuzbekistan телеграмм канали орқали билдиришлари мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Жаҳолатга_қарши_маърифат_тадбирлари_Чилонзорда

Чилонзор туманидаги “Эъзоз” тўйхонасида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси маслаҳатчиси Илҳом Маърупов маъруза қилиб, бугунги кунда юртимиздаги тинчлик ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, юртимиз равнақи ва аҳолимиз турмуш даражасини янада ошириш учун бирдамликда ҳалол меҳнат қилиш лозимлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Бундан ташқари, айрим ёшларимизнинг турли радикал оқимларга қўшилиб қолаётгани, интернетдаги турли сайтлардан маълумотлар олиб онги заҳарланаётгани хавотирли экани ва бунинг олдини олиш учун ота-оналар болалар тарбиясига янада эътиборлироқ бўлиши лозимлигини тушунтириб ўтди.

Тадбир сўнгида билиб-билмай йўлдан адашиб, жаҳолат йўлини танлаши оқибатида ўзга юртларда қийинчиликлар гирдобида қолган ва давлатимиз раҳбари томонидан ташкил этилган “Меҳр” операцияси туфайли юртга қайтган айрим юртдошларимизнинг қайғули ҳикоялари йиғилганларга ҳавола этилди.

👉👉👉 Бу каби тарғибот тадбирлари тумандаги маҳаллаларда ва мактабларда ҳам ташкил этилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Жаҳолатга_қарши_маърифат_тадбирлари_Чилонзорда

Чилонзор туманида жойлашган мактабларда юқори синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Жумладан, туманимиздаги 101-сонли умумтаълим мактабида ҳам айни мазмундаги тадбир мактаб маъмурияти ва диний қўмитадан келган вакил томонидан ўтказилди.

Диний билимларни чуқур ўрганган маърузачи Бахромхўжа Махамадходжаев томонидан йиғилганларга динимизнинг тинчликсеварлик жиҳатлари, диний илмлар фақат маърифатга ва эзгу амалларга бошлаши ҳақидаги тушунчалар етказилди.

Шунингдек, юртимиздаги тинчликни сақлаб қолиш учун маърифат сари интилиш, жаҳолатга бошловчиларга қўшилмаслик, илм ва фанни чуқур эгаллаб, элу юртимизнинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшиш нақадар бахт эканлиги тушунтириб ўтилди.

Тадбир сўнгида айрим адашган юртдошларимизнинг ўзга юртларда кечирган аянчли кунлари ҳақидаги лавҳалар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, Тошкент шаҳрида бекатлар ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали олган тадбиркорларга:

🔹 мазкур бекатларда фақатгина реклама воситаси, банкоматлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишга мўлжалланган ўзига ўзи хизмат кўрсатиш (вендинг) автоматларини жойлаштиришга рухсат этилади;

🔹 янги ва реконструкция қилинадиган бекатлар жойлаштириладиган ер майдонларида савдо
ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш
тақиқланади (ўзига ўзи хизмат кўрсатиш (вендинг) автоматлари бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot