Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.91K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Ёнғин_хавфсизлиги_30_кунлиги_Чилонзорда

10-июлдан “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик" тадбирлари бошланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 5-июль кундаги 418-Ф-сонли фармойишига асосан 2023-йилнинг 10-июль кунидан 10-август кунигача мамлакатимизда “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик" тадбирлари амалга оширилиши белгиланган.

Тадбир доирасида барча туманларда ФВБлари томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин билан боғлиқ турли бахтсиз ҳодисадларнинг олдини олиш юзасидан ташкилот ва идораларда, ижтимоий объектларда, савдо мажмуалари ва бозорларда, аҳоли орасида тарғибот тадбирлари ҳамда олиб борилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Sel xavfi boʻlganda zarur harakatlar boʻyicha tavsiyalar:

sel oqimlaridan faqat qochib qutilish mumkin. Sel xavfi toʻgʻrisida habar eshitgandan soʻng darxol xavfsiz joyga koʻchish harakatlarini qilish kerak. Sel oqimining tez fursatda shakllanishi, uning tezligini hisobga olgan holda, xabar tarqatish va muhofaza tadbirlarini bajarish uchun vaqt juda chegaralanganligini (bir necha daqiqadan 10-20 daqiqagacha boʻlishi mumkin) doimo yodda tutish lozim;

sel oqimidan xalos boʻlishning iloji boʻlmasa, balandroq tepalik ustiga, daraxtga yoki biror baland moslamalar ustiga chiqish kerak. Odatda sel 3-5 soat davom etishi mumkin;

sel oqimi oʻtgandan soʻng devor va ustunlarning holatini, gaz, elektr va suv taʼminotining sozligini tekshirish zarur.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
#Кун_ҳикмати

Икки неъмат борки, одам буларнинг қимматини англаб етмайди: биринчиси — соғлиқ, иккинчиси эса — бўш вақт.

Алишер Навоий

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сўраган_эдингиз

Давлат томонидан ажратиладиган моддий ёрдам пули кимларга берилади ва кимларга бу турдаги маблағ берилиши рад этилади?

Моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

‼️ Моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

➡️ Аризага қуйидагилар илова қилинади:

➡️ ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ИД-карталари;

➡️ чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ИД-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

➡️ болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

➡️ оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

➡️ ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

🚫 Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:

🔷 ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад миқдори юқори бўлса;

🔷 ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

🔷 ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

🔷 жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

🔷 ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

🔷 Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, ДХХ, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;

🔷 белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда.

🔷 оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

🔷 оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Nilufar Foziljonova Ijtimoiy himoya agentligining Toshkent shahar boshqarmasi boshlig‘i etib tayinlandi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori buyrug‘i bilan Foziljonova Nilufar Hikmatjonovna Ijtimoiy himoya agentligining Toshkent shahar boshqarmasi boshlig‘i etib tayinlandi.

Nilufar Foziljonova bugunga qadar qator mas'ul lavozimlarda – Mirzo Ulug‘bek tuman Maktabgacha ta'lim bo‘limi mudiri va Toshkent shahar Maktabgacha ta'lim bosh boshqarmasi boshlig‘i bo‘lib ishlagan.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Nilufar Foziljonova Ijtimoiy himoya agentligining Toshkent shahar boshqarmasi boshlig‘i etib tayinlandi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori buyrug‘i bilan Foziljonova Nilufar Hikmatjonovna Ijtimoiy himoya…
Нилуфар Фозилжонова назначена начальником Управления социальной защиты города Ташкента.

Согласно приказу директора Национального агентства социальной защиты Узбекистана Фозилжонова Нилуфар Хикматжоновна назначена начальником Управления социальной защиты г.Ташкента.


До назначения Нилуфар Фозилжонова занимала ряд ответственных должностей, в частности, работала заведующей Отдела дошкольного образования Мирзо-Улугбекского района Главного управления дошкольного образования г.Ташкента.
#Президент_қарори

Маҳаллаларида бўш ер майдонларида кичик боғ ва сайилгоҳлар ташкил этиш учун 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023 йил давомида Чилонзор тумани маҳаллалари ҳудудидаги 10 сотихдан кам бўлмаган бўш ер майдонларида кичик боғлар ва сайилгоҳлар ташкил этилади. Бунга 10 млрд сўм йўналтирилади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Қарор_ва_ижро
#ПҚ_91
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Чилонзор туманида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун ҳам туманимиздаги Чилонзор маҳалласи Чилонзор 3-тор кўчасида яшовчи аҳолининг хонадонларига СИП кабелларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

Республика бюджети ҳисобидан 1 та янги боғча қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023 йил августда, тумандаги мактабгача ва мактаб таълимига хусусий секторни жалб қилиш мақсадида давлат боғчалари ва мактабларининг ер майдонлари хатловдан ўтказилади. Аниқланган бўш ер майдонлари 2023 йил октябр ойида боғча ва мактаб ташкил этиш учун хусусий секторга ижарага берилади.

2024-2025 йилларда Чилонзорда республика бюджети ҳисобидан 1 та янги боғча қурилади, 6 та боғча ва 6 та мактаб мукаммал таъмирланади, 1 та поликлиникага қўшимча бино қуриб берилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

40 минг KW қувватли янги трансформатор ўрнатиш учун 17 миллиард сўм маблағ йўналтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023 йил августда “Рубоий” нимстанциясида битта 40 минг KW қувватли ва “Чилонзор” нимстанциясида битта 25 минг KW қувватли янги трансформаторлар ўрнатилади. Бунинг учун 17 млрд сўм йўналтирилади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

Бўрижар, Анҳор, Қақнус каналлари соҳилларида сайилгоҳлар ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра 2023-2024 йилларда Бўрижар каналининг икки ёни ободонлаштирилиб, аҳоли дам олиш маскани, спорт майдончалари, умумий овқатланиш ва савдо шохобчаларини ўз ичига олган гастрономик кўча (сайилгоҳ) ташкил этилади. Бунга 40 млрд сўм йўналтирилади.

2024 йилда Анҳор каналининг Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўлидан Наққошлик кўчасигача оқиб ўтувчи 1,7 км узунликдаги қисми ҳам ободонлаштирилиб, сайилгоҳга айлантирилади. Бунга 17 млрд сўм йўналтирилади.

2025 йилда Бунёдкор шоҳкўчаси ён қисмидан Тошкент автомобил ҳалқа йўлигача оқиб ўтувчи 4,1 км узунликдаги Қоқнус канали ободонлаштирилиб, сайилгоҳга айлантирилади. Бунга 28 млрд сўм йўналтирилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

Пойтахт божхона бошқармаси олдида йўл ўтказгич қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра 2024-2025 йилларда Бунёдкор шоҳкўчаси ва 2-Қатортол кўчаси кесишган чорраҳадаги (пойтахт божхона бошқармаси олдида) мунтазам тирбандликни инобатга олиб, бу чорраҳада йўл ўтказгич қурилади.

Қурилиш республика бюджетидан молиялаштирилади, лойиҳа қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

“Амалий мономарказ” ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра “Диёр” маҳалласидаги Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи биносининг бўш турган майдонларида ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касбларга ўргатиш мақсадида “амалий мономарказ” ташкил қилинади.

Бино шу мақсадда тадбиркорларга ижара ставкасининг минимал миқдори бўйича танлов асосида ижарага берилади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

Туманда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалрини ривожлантириш бўйича 51 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра 2023-2025 йилларда Чилонзор туманининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди. Унга 51 та лойиҳа киритилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi