Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.77K subscribers
49.4K photos
5.46K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#20_минг_тадбиркор_500_минг_малакали_мутахассис_дастури_Чилонзорда

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда камбағалликка қарши курашиш жараёнини янги босқичга олиб чиқиш, бу ишларга тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорлик асосида жалб қилиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 12-июнида эълон қилинган “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг мазмуни ва моҳиятини тадбиркорларга ва тегишли соҳа вакилларига кенг тушунтириш борасида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Чилонзор, Учтепа, Сергели ва Янги ҳаёт туманларида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шокиров, Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси мутасаддилари иштирок этди.

Семинарда мутасаддилар томонидан тадбиркорларга давлатимиз раҳбарининг “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида келтирилган имтиёзлар ҳақида батафсил тушунча берилди.

Семинар якунида тадбиркорлар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
"Долзарб 30 кун""

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 июль кунидаги тегишли фармойишига мувофиқ жорий йилнинг 10 июль кунидан 10 август кунига қадар республикамиз ҳудудида "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун"" тадбири ўтказилади.

Ҳурматли ҳамюртлар ва юртимиз меҳмонлари!

Ушбу тадбирда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
📣📣📣 E'lon!

Pudratchi tashkilotlar diqqatiga!

“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Toshkent shahar hududiy filiali Toshkent shahri iste'molchilarini energiya resurslari bilan barqaror ta'minlashni yanada yaxshilash hamda shahar iste'molchilarining energiya resurslariga o'sib borayotgan talabini qondirish, elektr tarmoqlarining o'tkazuvchanlik qobiliyatini oshirish maqsadida poytaxtimizdagi o'ta yuklama bilan ishlayotgan 110/35 kVli podstansiyalarni modernizasiya va ta'mirlash ishlarini bajarish uchun tajribali va maxsus lisenziyaga ega pudratchi tashkilotlarini hamkorlikka taklif etadi.

Hamkorlik qilish istagini bildirgan barcha pudratchi tashkilotlar “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Toshkent shahar hududiy filialiga 10 kun muddat ichida o'z takliflarini bildirishlarini so'raymiz.

Manzil: Toshkent shahri, Amir Temur berk ko'chasi, 6 uy.

Lokatsiya 👉
toshshetk


«Hududiy elektr tarmoqlari» АJ Toshkent shahar filiali
      
Rasmiy kanalimiz 👇👇👇
https://t.iss.one/toshetk
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️Ҳаётдан доим нолиб юрувчи инсонлардан узоқроқ юриш жоиздир.
👉👉👉Чунки улар заҳмат чекмасдан ҳам чўққиларни забт этиш мумкин деган ақидага амал қилгувчилар тоифасидандир.

КОНФУЦИЙ

🌞 КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

👆👆👆(Туманимизда жойлашган Парус савдо мажмуаси фотосурати)

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
✍️“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди, жумладан:

байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;

байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;

халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан  фойдаланиш мумкин.

⚡️Шунингдек, Қонун билан байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланди, хусусан:

⛔️байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;

⛔️бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш;

⛔️столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;

⛔️кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;

⛔️байроқ тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқариш ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;

⛔️байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.

‼️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан  кучга киради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор_ва_ижро
#ПҚ_91
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Чилонзор туманида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун ҳам туманимизнинг 5-мавзесида Муқумий кўчасидан ўтувчи юқори кучланишли кабелларни янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi