Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.03K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
#Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

Куни кеча туманимизнинг барча маҳаллаларида болажонлар учун унитилмас лаҳзаларга бой байрам шодиёналари ўтказилди.

Жумладан, “Кўтарма” маҳалласида ҳам Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Донохон Махмудова, МФЙ раиси Гулнора Абдураҳмонова, маҳалла ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамкорликда 1 июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан маҳаллада яшовчи кам таьминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болажонлар учун байрам тадбири ташкил этилди.

Байрамда халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутати Д.А.Маҳмудова сўзга чиқиб, болажонларни табриклади. Байрам тадбирида болажонлар ўртасида стол тенниси, рақс, шеърият ва викториналар йўналишларида мусобақалар ташкил этилиб, ғолибларга округ депутати томонидан совғалар берилди. Барча иштирокчилар музқаймоқ ва маззали ичимликлар билан меҳмон қилинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Одиша штатида рўй берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади. Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту Индии Драупади Мурму и Премьер-министру Нарендре Моди в связи с многочисленными жертвами и пострадавшими в результате железнодорожной катастрофы в штате Одиша. Глава нашего государства выразил слова сочувствия семьям и близким погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 3 июнь куни Анқара шаҳрида Туркия Президентининг лавозимга киришиши муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади.

По приглашению Президента Турецкой Республики Реджепа Тайипа Эрдогана Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 3 июня примет участие в торжественных мероприятиях по случаю инаугурации Президента Турции, которые пройдут в городе Анкаре.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Анқара шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Турецкой Республики Реджепа Тайипа Эрдогана отбыл в город Анкару.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📔 Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида АОКА ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган "Болалар китоб фестивали" байрамона руҳда бўлиб ўтмоқда.

✔️Фестивал бугун ҳам кун давомида турли маданий тадбирлар билан давом этади.
😉😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги Анҳор канали бўйидаги қуруқ ўт-ўланлар ёниб кетганлиги ҳақидаги маълумот чоп этилди.

Бу борада шуни маълум қиламизки, туман ФВБдан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил 4 июнь куни соат 16 дан 32 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар ФВБ Тезкор бошқарув марказига Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси 39А-уй олди очиқ майдонида 30-35 метр квадрат майдонда қуруқ ўт ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ёнғин натижасида кўрсатилган манзилда очиқ майдонда 30-35 кв.м майдонда қуруқ ўтлар ёниб, Тошкент шаҳар горнизонининг 1 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб қилинди. Ёнғинни бартараф этиш мақсадида ёнғин ўчириш бўлинмаси томонидан 16:50 дақиқа ўтганда кўрсатилган манзилга етиб борилди ва бўлинмалар томонидан соат 17:03 дақиқа ўтганда тўлиқ бартараф этилди.

Ёнғин натижасида фуқарорларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари аниқланмади.

Ёнғин сабабни аниқлаш учун Чилонзор тумани ФВБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда туманимиз аҳолиси ва шаҳримиз меҳмонларидан ҳозирги иссиқ об-ҳаво шароитида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.
                                                                           @chilonzor_tuman_hokimligi
 
#Кун_ҳикмати

Бирон-бир нарсани бажаролмайман деб кўнгилга келтирдингизми, шу пайтдан бошлаб уни амалга ошириш ғоят мушкул бўлиб қолади.

Бенедикт Спиноза

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5-6 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Эмир Государства Катар шейх Тамим бин Хамад Аль Тани 5-6 июня посетит нашу страну с государственным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Qatar #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
POYTAXT TUMANLARINING AYRIM HUDUDLARIDA ELEKTR ENERGIYASI TAʼMINOTIDA UZILISHLAR KUZATILADI

Bugun, 5-iyun kuni Toshkent shahrining Bektemir, Chilonzor tumanlari hududidagi ayrim aholi yashash xonadonlari hamda kichik tadbirkorlik subyektlarida elektr energiyasi soat 18:00ga qadar oʻchirildi.

Isteʼmolchilarga sifatli va barqaror elektr energiyasini yetkazib berilishini taʼminlash, shuningdek, elektr tarmoqlarida sodir boʻlishi mumkin boʻlgan avariya holatlarini oldini olish, hamda taʼmirlash ishlarini xavfsiz bajarish maqsadida:

BEKTEMIR tumani "Iykota" MFYning Orasta, Fazilat, Muborak hamda Zartuproq ko'chalari hududidagi aholi yashash xonadonlarida;

CHILONZOR tumani Bog'iston hamda Lutfiy ko'chalari hududidagi aholi yashah xonadonlarida elektr energiyasi vaqtinchaoʻchirildi.


«Hududiy elektr tarmoqlari» AJ Toshkent shahar filiali mazkur taʼmirlash ishlari tufayli elektr energiyasi taʼminotidagi vaqtincha uzilishlar sababli yetkazilayotgan noqulayliklar uchun ushbu hududlarda yashovchi isteʼmolchilardan uzr soʻraydi.


✍️«Hududiy elektr tarmoqlari» AJ Toshkent shahar filiali
Matbuot xizmati
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Хабардор_бўлинг

Янги тузилган агентликнинг асосий вазифалари нималардан иборат?

Аҳолига комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди.
Агентликнинг асосий вазифаларидан бири оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлашни ташкил қилишдан иборат бўлиб, аҳолининг 31 та тоифасига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этади.
Агентликнинг асосий вазифаларидан бири аҳолининг 31 та тоифасига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этиш.

Хусусан:

- кекса ёшдаги шахслар ва қариялар;

- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар;

- ногиронлиги бўлган шахслар;

- кам таъминланган оилалар;

- зўравонликка учраган шахслар;

- ногирон фарзандлари бўлган оилаларга ва ота-онасининг бири ногирон бўлган болалар;

- васийликка олинган оилалар;

- етим ва чин етим болалар;

- алоҳида таълим-тарбияга муҳтож шахслар ижтимоий ёрдам ва хизматлар билан қамраб олинади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Davlat siyosati
Ўзбекистон Президентлигига сайловолди ташвиқотлар 7 июндан бошланади

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини ўтказиш масаласи муҳокама этилди.

Шунингдек, мажлисда:

Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятовни,

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёевни,

“Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Махмудовани,

Экологик партиядан Абдушукур Хамзаевни Ўзбекистон президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

@davlatsiyosati
#Асфальт

Чорбоғ кўчасининг 1 минг 500 метрлик қисми тўлиқ асфальтланди

Чорбоғ кўчасида йўл таъмирталаблигидан йўловчилар, ҳайдовчилар томонидан мурожаатлар бўлиб турарди. Шуни инобатга олиб, мазкур кўчани асфалтьлаш ишлари олиб борилди.

Туманимиздаги йўлларнинг равонлашааётгани барча аҳолимизни ва шаҳримиз меҳмонларини мамнун қилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi