Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Ta'mirlash ishlari sababli ertaga Chilonzor tumanining ayrim joylarida tabiiy gaz ta'minoti vaqtinchalik to'xtatiladi.

Chilonzor tumani Bunyodkor ko‘chasi, “Novza” metro bekati yonidagi, o‘rta bosimli yer osti d-89mmli gaz quvurida va Chilonzor mavzesidagi “METRO MARKET” binosi yonidan o‘tgan, o‘rta bosimli yer osti d-57mmli gaz quvurida gaz sizib chiqish holati aniqlangan. Holatni bartaraf qilish ishlari “Hududgaz Poytaxt” GTFning “Chilonzortumangaz” gaz ta’minoti bo‘limi tomonidan amalga oshirish rejalashtirilgan. Shu tufayli joriy yilning 15-mart kuni soat 10:00dan 17:00ga qadar quyidagi tabiiy gaz iste’molchilarida gaz ta’minoti vaqtinchalik to‘xtatiladi.

Shundan, aholi iste’molchilari:

- "Chilonzor" MFYdagi jami 1 890 ta uy xo'jaliklari hamda ko‘p qavatli uylardagi aholi xonadonlarida;
- "Charx komolon" MFYdagi 894 ta uy xo'jaliklarida;
- "2- Charx komolon" MFYda joylashgan ko‘p qavatli uylardagi jami 2 240 ta aholi xonadonlarida;
- "3- Charx komolon" MFYda joylashgan ko‘p qavatli uylardagi jami 2 460 ta aholi xonadonlarida;
- "Katta Chilonzor 1" MFYda (1-mavze) joylashgan ko‘p qavatli uylardagi jami 2 180 ta aholi xonadonlarida;
- "Katta Chilonzor 2" MFYda (2-mavze) joylashgan ko‘p qavatli uylardagi jami 2 284 ta aholi xonadonlarida;
- "Katta Chilonzor 3" MFYda (3-mavze) joylashgan ko‘p qavatli uylardagi jami 2 470 ta aholi xonadonlarida;
- "Novza" MFYda (4-24-mavzelar) joylashgan ko‘p qavatli uylardagi jami 2 880 ta aholi xonadonlarida;
- "Beshchinor" MFYda (5-mavze) joylashgan ko‘p qavatli uylardagi jami 2 320 ta aholi xonadonlarida;
- "Dilobod", "Xalqlar do‘stligi" MFYlarida (6-mavze) joylashgan ko‘p qavatli uylardagi jami 3 220 ta aholi xonadonlarida;
- Chilonzor 5-mavzeda joylashgan 1-2-3-4-49-50 ko'p qavatli uylardagi jami 504 ta aholi xonadonlarida.

Ta'mirlash ishlari yakunlangach, tabiiy gaz ta'minoti qayta tiklanadi.
Yetkazilayotgan noqulayliklar uchun "Hududgaz Poytaxt" gaz ta'minoti filiali iste'molchilardan uzr so'raydi.

"Hududgaz Poytaxt" gaz ta'minoti filiali matbuot xizmati
#Хабардор_бўлинг

Конституциявий суд референдум бўйича қарор чиқарди

👉👉👉 Конституциявий суд қарори (КСҚ–4-сон, 13.03.2023 й.) билан:

— Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги қарори Конституцияга мувофиқ деб топилди;

— Конституциявий Қонун лойиҳасида референдум предмети бўлмайдиган масалалар мавжуд эмас, шунингдек, Конституциявий Қонун лойиҳасини референдумга қўйиш Конституцияга мувофиқ деб ҳисобланди;

— Конституциявий Қонун лойиҳасини қабул қилиш ва референдумни тайинлаш тартибига риоя этилган деб топилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

Сенат ҳам 30 апрел куни референдум ўтказиш ҳақидаги қарорни маъқуллади

👉👉👉 Олий Мажлис Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Унда сенаторлар «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масалани муҳокама қилдилар.

Мазкур масала Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 9-10 март кунларидаги йиғилишида муқокама қилинган ва якунда бу тўғридаги қарор депутатлар томонидан қабул қилинган эди. Ўз навбатида мазкур ҳужжат лойиҳаси Конституциявий суд муҳокамасида ҳам кўрилиб, жорий йил 13 мартда уни Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ деб топиш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

Сенат йиғилишида, амалдаги Конституциясининг 78-моддасига асосан, яъни Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари эканлигидан келиб чиқиб, Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича референдумни маъқуллади.

Қонун 3 кун ичида эълон қилинади.

@chilonzor_tuman_hokimligi
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси матни билан meningkonstitutsiyam.uz сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

📝 Шунингдек, Қонун лойиҳаси "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг бугунги сонида эълон қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢📢📢 DIQQAT E’LON ❗️❗️

Xurmatli Chilonzor yoshlari va shahrimiz mehmonlari!

2023-yil 15-,16-,17-mart kunlari
barchangizni “Bahor nafasi”
deb nomlangan ma'daniy-ma'rifiy konsert dasturimizga taklif etamiz.

Ushbu konsert dasturimiz Chilonzor tumani xokimligi, Davlat xavfsizlik xizmati, tuman ma'daniyat va turizm bo’limi, yoshlar ishlari agentligi hamda boshqa hamkorlarimiz bilan birgalikda tashkil etilmoqda.

Konsert dasturi mehmonlari:
"Joziba navo" guruhi
Surayyo Qosimova
Baxtiyor Sultonov
Sherzod Jonibekov
Alimardon Omon
Murodjon Soyipnazarov va boshqalar
…..

Shu qatorda professional san’at ustalari bilan birgalikda havaskorlarni ham davramizga chorlab qolamiz.

Manzillarimiz:
G
ofur G’ulom bog’i:
18°°dan 20°°gacha
Magic Citi:
18°°dan 20°°gacha.

#Chilonzormadaniyat
| instagram | facebook | telegram |
ЭЪЛОН

📍 2023 йил 16 март куни соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 1-уйда жойлашган “Маърифат маркази” (Симпозиумлар саройи) биносида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

👨‍💼 Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий масалалар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Календарь режасини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказувчи референдум округларини тузиш каби масалалар ўрин олган.

Мазкур мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳамда YouTube платформаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

🌍 Шунингдек, ушбу мажлис “Ўзбекистон-24” ҳамда “УзРепорт” телеканаллари орқали жонли эфирда узатиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот

Чилонзор тумани ҳокимлиги Дин ишлари бўйича маслаҳатчиси томонидан тумандаги барча ташкилотлар ва маҳаллалар кесимида “Ёшларни ёт ғоялардан асраш” мавзусида, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида тарғибот тадбирлари тизимли ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, туманимиздаги “Шараф” маҳалласида маҳалла фаоллари ва аҳоли иштирокида ўтказилган тадбирда ҳам маърузачилар мавзу юзасидан кенг қамровли тушунчалар ва тавсиялар бериб ўтди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_60_ёшда
Чилонзор тумани ташкил этилганлигининг 60 йиллиги

Хабар берганимиздек, куни кеча Чилонзор тумани расман ташкил этилган санага 60 йил тўлганлиги муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилди.

Аввало, туман ривожига ҳисса қўшган ва шу туманда узоқ йиллардан бери яшаб келаётган нуроний отахонларимиз, Республика миқиёсидаги бошқарув идоралари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, туман ҳокимлиги ва ташкилотлар мутасаддилари ва масъуллар таклиф этилган ош дастурхони тумандаги “Оқшом” тўйхонасида ёзилди.

Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этиш учун 15-16 март кунлари амалий ташриф билан Анқара шаҳрида бўлади.

По приглашению Президента Турецкой Республики Реджепа Тайипа Эрдогана Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 15-16 марта посетит с рабочим визитом город Анкару для участия в чрезвычайном саммите Организации тюркских государств.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Таълим_сифати
#Бизнинг_устозлар

"Таълим тизимида инновацион ёндашувлар: Муаммо ва ечимлар" деб номланган халқаро илмий-амалий конференция доирасида География дарсларида замонавий ахборот технологияларининг аҳамияти мавзусида тақдим этган илмий ишлари учун Чилонзор тумани 163-сонли умумтаълим мактаби география фани ўқитувчиси Сабоҳат Aҳмедова “Таълим фидойиси” эсдалик нишони билан тақдирланди.

“Туркистон” саройида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида С.Aҳмедовага эсдалик кўкрак нишони, сертификат, мақолалар тўплами ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Яшил_макон_Чилонзорда

🌿 Чилонзор туманида Яшил макон умуммиллий дастури доирасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Тумандаги маҳаллалар ҳудуди, ижтимоий объектларга қарашли ер майдонларида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

🌳 Жумладан, “Катта Хирмонтепа” маҳалласида мавжуд бўлган 28 та кўпқаватли уйлар оралиғидаги ва маҳалладаги мактаб ҳамда 2 та МТТ ҳовлисидаги яшил майдонларга МФЙ раиси ва фаоллари ташкилотчилигида 400 донадан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилдди. Бундан ташқари, маҳалладаги кўпқаватли уйлар бириктирилган БСК ходимлари томонидан 6-, 7- ва 11-сонли кўпқаватли уйлар атрофидаги бўш турган майдонларга 70 донадан кўпроқ кўчатлар ўтқазилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

💡 Аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан доимий таьминлаш мақсадида Чилонзор туманида жойлашган "Катта Қозиробод" маҳалласи ҳудудига март ойи давомида 5.65километр СИП кабеллар тортилиши режалаштирилган.
Бугун ҳам режа бўйича маҳаллада кабел тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi