Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.58K subscribers
56.2K photos
6.28K videos
27 files
9.13K links
Download Telegram
#Хатлов

Шу кунларда туманимизда аҳолини хатловдан ўтказиш жараёни қизғин давом этмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, туман иқтисодиётини ривожлантириш, бюджет маблағларидан самарали ва манзилли фойдаланиш учун маҳаллалардаги оилалар, уларнинг ижтимоий аҳволи ва муаммолари ўрганилади.

Шунингдек, бугун ҳам туманимизнинг барча маҳаллаларида, жумладан, “1-Чарх Камолон”, “Новза” ва “Чилонзор” маҳаллаларида ҳам МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси ва бошқа масъуллар томонидан уйма-уй юрилган ҳолда хатловлар ўтказилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсонга_эътибор
Туманимизнинг “Наққошлик” маҳалласида яшовчи хасталик туфайли ногирон бўлиб қолган Фарангизхон исмли ёшимизга ҳам кўмак кўрсатилиб, ногиронлар аравачаси тақдим этилди ва бир марталик моддий ёрдам ҳам берилди.

Орзулари осмон каби юксак бўлган Фарнгизхон хориж мамлакатларининг биридаги нуфузли олийгоҳни битирган, олий маълумотга эга. Ички интилишлари, дунёқараши кенг бу ёшимиз ҳам ёлғизлатиб қўйилмаяпти. Давлат томонидан қўллаб-қувватловлар ва тенгдошларининг далдаси туфайли Фарангиз руҳан тетик, яратганнинг инояти билан соғлиги тикланса элу-юрт учун хизмат қилиш унинг орзуси.
Интилганга толе ёр, биз Фарангизнинг орзулари амалга ошишига чин қалбдан тилак билдирамиз.
👉👉👉Мобил мухбиримиз тайёрлаган видеороликда ёшларни қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар жараёни
#Инфографика

Чилонзор тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ҳамда маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар👆👆👆

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_муаммолари_бартараф_этилмоқда
“Фидокор” маҳалласи: Янги трансформатор ўрнатилмоқда

Қишнинг совуқ кунларидаги энергия тақчиллиги пайтида туманимиздаги кўплаб трансформатор пунктлари носоз ҳолга келиб қолган эди. Уларнинг аксарият қисми айни совуқ кунларда ҳам янгисига алмаштирилди.

Шунингдек, носозлиги бор, маънан эскирган трансформаторлар ҳам босқичма-босқич алмаштирилмоқда. Жумладан, бугун туманимизнинг “Фидокор” маҳалласидаги 1734-сонли трансформатор пунктидаги 180 қувватга эга бўлган носоз ҳолдаги трансформатор ўрнига 400 қувватга эга бўлган янги трансформатор ўрнатилмоқда.

Мобил мухбиримиз жўнатган видеохабарда айни манзилдаги жараёнлар

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Қабул

Чилонзор туманидаги “Шараф” маҳалласида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамолиддин Ходжиманов томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда фуқаролар уй-жой билан таъминланиш, тураржой сотиб олиш учун субсидия ажратилиши масаласи, моддий ёрдам, алимент масалаларида мурожаат қилди.

Мурожаатлар тегишли масъуллар билан биргаликда ҳар томонлама ўрганилди ва айрим мурожаатчиларнинг муаммоларига шу ернинг ўзида ечим топилди.
Муддат талаб қиладиган масалаларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi