Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.61K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Таҳлил

Қуёш панеллари ва сув иситиш тизимларини ўрнатиш учун қайси банк кредит ажратади?

Хабарингиз бор, айни кунларда қуёш панеллари ва сув иситиш тизимларини ўрнатиш бўйича чора-тадбирлар ижросини амалга ошириш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Шу ўринда аҳоли ва тадбиркорлар учун муҳим бўлган маълумотларни сизларга тақдим этамиз.

Биз аввало, билишимиз керак бўлган маълумотлардан бири - Қуёш панеллари ва сув иситиш тизимларини ўрнатиш учун қайси банк кредит ажратиши ҳақидага маълумотлардир.

Мазкур кредитлар «Яшил» истеъмол кредити ҳисобланади ва қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш мақсадида ажратилади

Қуйидаги банклардан айни шу мақсадда кредит олишингиз мумкин:

👉👉👉Микрокредитбанк: фуқаролар учун “Saving energy” истеъмол кредитини тақдим этади. Муддати 60 ойгача, фоизи 15%. Миқдори 500 БҲМгача.

👉👉👉Халқ банки: фуқаролар учун “Яшил макон” истеъмол кредитини тақдим этади. Муддати 5 йилгача, фоизи 15%. Миқдори 60 млн. сўмгача.

👉👉👉Ипотека-банк: муддати 5 йилгача, фоизи 15%. Бошланғич тўлов мавжуд эмас, миқдори 90 млн. сўмгача.
Қишлоққурилишбанк: фуқаролар учун “Yashil” истеъмол кредитини тақдим этади. Муддати 5 йилгача, фоизи 15%. Миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача.

👉👉👉Ўзсаноатқурилишбанк: қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун “SME Green Loan” маҳсулоти “Corporate green loan” маҳсулотини тақдим этади.

Фуқаролар учун: “Green product”. Муддати 60 ойгача, фоизи 15%, миқдори 50 млн. сўмгача.
“Green product online” муддати 60 ойгача, фоизи 15%, миқдори 50 млн. сўмгача.
🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Президент_ташаббуси
#Ҳаёт_мактаби_дастури

Президентимиз ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича ўтказган йиғилишида умумтаълим мактабларини битирувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлашга қаратилган «Ҳаёт мактаби» дастурини амалга ошириш ташаббусини билдирди.

Ёшларни эътибор ва ғамхўрлик билан тўла қамраб олиш мақсадида улар «маҳалладан вазирликкача» тизими орқали давлат идораларига бириктирилиши белгиланди.

Ёшларга ажратилаётган маблағларнинг шаклланиши ва молиялаштириш жараёнларини рақамлаштириб, мақсадли йўналтириш вазифаси қўйилди. Йигит-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бизнес кўникмаларини ривожлантириш бўйича кўрсатма берилди.

Ёшларимиз санъат, адабиёт, спорт соҳаларида ҳам интилувчан. Уларга бундай имкониятларни яқинлаштириш мақсадида ҳудудларда “Маданият карвони” тадбирлари, фестиваллар, интеллектуал ва спорт мусобақалари ўтказилади. Ёшлар сайлгоҳлари, креатив парклар ташкил этилади.

Ёшларни ёт ғоялар хуружидан ишончли ҳимоя қилиш учун муқобил ахборот ресурслари яратиб, бойитиб бориш муҳимлиги ҳам айтиб ўтилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
⚡️Ўзбекистон туризм соҳасида қандай ютуқларга эришди?

149 та меҳмонхона, 1693 та тур операторлар, «Самарқанд туризм маркази»да 8 та йирик меҳмонхона, 5,2 млн хорижий сайёҳлар ташрифи, 91 та мамлакатга хорижий давлатлар фуқаролари учун визасиз кириш.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туман_ҳокимлигида_йиғилиш

Чилонзор тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари, полковник Муродилла Аликариев ҳамда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида туманда фаолият олиб борувчи округ раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда ҳудудга масъул бошқарув сервис компаниялари раҳбарлари иштирокида Идоралараро ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати, олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, чиқинди йиғиш шахобчалари фаолияти, аҳолини табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлаш, бошқарув сервис компаниялари томонидан кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатилиши каби йўналишларда тизимли иш олиб борилиб, туман аҳолисининг барча муаммоларини ҳал этиш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар режалари тузиб олинди.

Айни шу мақсадда олиб борилаётган ишлар натижадорлигини ошириш мақсадида туман ҳокимлигида штаб фаолияти йўлга қўйилиши белгилаб олинди.

Лавҳамизда жараёнлар
#Ободонлаштириш_Чилонзорда

Бугун шаҳримиз ҳудудида узлуксиз ёмғир ёғиб турибди. Шу боис, барча Ободонлаштириш тизими ишчи ва ходимлари кўчалардаги ва маҳалла ичидаги ирригация ариқларидан сув тошиб кетмаслиги учун ариқларни тозалаш ишларини олиб бормоқда.

Ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам аҳолимизга қулайлик яратиш, йўлларга сув тошиб кетишининг олдини олиш учун меҳнат қилаётган Ободонлаштириш тизими ишчи ва ходимларига миннатдорчилик билдирамиз.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хатлов

Шу кунларда туманимизда аҳолини хатловдан ўтказиш жараёни қизғин давом этмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, туман иқтисодиётини ривожлантириш, бюджет маблағларидан самарали ва манзилли фойдаланиш учун маҳаллалардаги оилалар, уларнинг ижтимоий аҳволи ва муаммолари ўрганилади.

Шунингдек, бугун ҳам туманимизнинг барча маҳаллаларида, жумладан, “1-Чарх Камолон”, “Новза” ва “Чилонзор” маҳаллаларида ҳам МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси ва бошқа масъуллар томонидан уйма-уй юрилган ҳолда хатловлар ўтказилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсонга_эътибор
Туманимизнинг “Наққошлик” маҳалласида яшовчи хасталик туфайли ногирон бўлиб қолган Фарангизхон исмли ёшимизга ҳам кўмак кўрсатилиб, ногиронлар аравачаси тақдим этилди ва бир марталик моддий ёрдам ҳам берилди.

Орзулари осмон каби юксак бўлган Фарнгизхон хориж мамлакатларининг биридаги нуфузли олийгоҳни битирган, олий маълумотга эга. Ички интилишлари, дунёқараши кенг бу ёшимиз ҳам ёлғизлатиб қўйилмаяпти. Давлат томонидан қўллаб-қувватловлар ва тенгдошларининг далдаси туфайли Фарангиз руҳан тетик, яратганнинг инояти билан соғлиги тикланса элу-юрт учун хизмат қилиш унинг орзуси.
Интилганга толе ёр, биз Фарангизнинг орзулари амалга ошишига чин қалбдан тилак билдирамиз.
👉👉👉Мобил мухбиримиз тайёрлаган видеороликда ёшларни қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар жараёни
#Инфографика

Чилонзор тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ҳамда маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар👆👆👆

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi