Forwarded from "HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
📌📌📌 DIQQAT: UCHTEPA, CHILONZOR TUMANLARINING BA'ZI HUDUDLARIDA TABIIY GAZ TA'MINOTI TO'XTATILADI
Uchtepa tumani, Farhod ko’chasida joylashgan yer osti o`rta bosim D-426 mm gaz quvurini harakatdagi gaz quvuriga ulash ishlari rejalashtirilgan bo’lib, 2022-yil 19-aprel kuni soat 10:00 dan 17:00 gacha Farhod ko’chasidagi 12 ta ulgurji iste’molchilarda hamda 21-22-mavzelarda gaz bosimi pasayadi.
Shuningdek, Chilonzor tumani, “Bekto`pi” MFY hududida joylashgan gaz quvurini xavfsiz joyga ko`chirish ishlari rejalashtirilgan. Shu sababli, 2022-yil 19-aprel kuni soat 10:00 dan 18:00 gacha ushbu mahallada gaz ta’minoti to’xtatiladi.
🛠🔨Ta’mirlash ishlari tugatilgandan so’ng, tabiiy gaz ta’minoti qayta tiklanadi.
✍️ “Hududgaz Poytaxt” gaz ta’minoti filiali matbuot xizmati

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.
Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз.
—
Распространяемая некоторыми Telegram-каналами информация о якобы ракетном обстреле с территории Афганистана частей Вооруженных Сил Узбекистана в районе г.Термеза абсолютно не соответствует действительности.
По данным Минобороны и Пограничных войск Узбекистана, на узбекско-афганской границе никакой военной активности не наблюдается, ситуация стабильная.
Просим не поддаваться провокациям.

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Очиқ_мулоқот
Чилонзор тумани шаҳримиздаги саноат тумани десак, янглишмаймиз. Чунки туманда кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатиб келади.
Хўш, бугунги кунда иқтисодиётимизнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган саноат корхоналарида қандай муаммолар мавжуд?
Айни шу савол юзасидан Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари Икром Наримов, туман ҳокимлиги ва прокуратураси, туман ДСИ мутасаддилари Чилонзор тумани Кичик саноат зонасидаги корхоналар мутасаддилари билан очиқ мулоқот ўтказди. Очиқ мулоқот жараёнида 26 та корхоналар мутасаддилари ва тадбиркорлар иштирок этди. Мулоқотда тадбиркорларни қийнаётган масалалар, муаммолар ва таклифлар эшитилди.
Жумладан, текистил маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "SOFT TOWEL" МЧЖ масъулларининг хомашё сотиб олиш борасидаги муаммоларига Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан амалий ёрдам берилиши айтиб ўтилди.
Шунингдек, тадбиркорлар томонидан айтиб ўтилган барча муаммоли ҳолатлар муҳокама этилди ва ечими бўйича мутасадди ташкилотлар билан иш олиб борилишига келишиб олинди.
👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Хабарларингиз бор, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтиришни белгилаб олган эдик.
Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чораларни ҳам белгилаб олдик.
Бугун эса Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:
- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;
- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратгани таъкидланди. Булар:
- 11 фоизи – кам даромадли;
- 47 фоизи – доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;
- 6 фоизи – ижтимоий ҳимояга муҳтож;
- 36 фоизи – иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.
Яъни, янги тизим орқали ҳар бир ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолининг 64 фоизи билан манзилли ишлаш кераклигини билиб олдилар.
Бу борада, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлаб, 3 ойда 736 минг нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади ҳамда 54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитди.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан 50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 триллион 300 миллиард сўм кредит ва 20 миллиард сўм субсидия ажратилди.
Натижада ҳудудларда 47 мингта янги тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилди, 8 мингта кичик саноат ва сервис лойиҳалари ишга туширилди, 2,5 мингта корхона қувватлари тикланди ва оширилди.
“Ўзбекистон тарихида биринчи марта бундай катта рақамлар амалда бўлганини гапиряпмиз.
Маҳаллада тизим ва шароит яратганимиз, албатта, қайси туман ва шаҳар раҳбарлари фидойи бўлиб ишлаган бўлса, натижа беряпти”, деди Президент.
Энг яхши натижа кўрсатган 14 нафар ҳоким ёрдамчиларини мукофотлаш, ижобий натижага эришган 2 минг 943 нафар ҳоким ёрдамчиларига ташаккурнома юбориш топширилди. Ижобий натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига муносиб номзодлар захираси экани кўрсатиб ўтилди.

“Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир”, деди Президент.
Мисол учун, Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, “пора” олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.
“Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди”, деди давлат раҳбари.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига “қониқарсиз” деб баҳоланган 3 минг 636 нафар маҳаллага шахсан бориш ва муаммоларни ҳал қилиш вазифаси қўйилди.
Иқтисодий тараққиёт вазирлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда ушбу маҳаллалар кесимида муаммоларни ҳал қилиш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш топширилди. Бунда, йил якунига қадар:
- 434 та маҳаллада суғориш тизими ва сув таъминотини яхшилаш;
- 715 та маҳаллада сув, йўл, электр, табиий газдан муаммосини ҳал қилиш;
- иқтисодий аҳволи оғир 545 та маҳалладан ҳар 5 тасига банк вакилини бириктириб, “лидер” тадбиркорларни топиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Молия вазирлиги ушбу маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорлик кредитлари учун 800 миллиард сўм ажратади.
“Қанчалик қийин бўлмасин, ушбу маҳаллаларда ишларнинг юриши учун шунча қўшимча маблағларни ажратаяпмиз.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, бириктирилган вакиллар ва ҳоким ёрдамчилари ушбу маблағларнинг ҳар бир сўмидан самарали фойдаланиб, аниқ натижа кўрсатиши керак”, деди Президент.

Барча инфратузилмаси ва молиявий имкониятлари мавжуд бўла туриб, республика бўйича 12 та шаҳар ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Самарқанднинг 2 тадан туманидаги аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарсиз” деб топилгани кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан:
- Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Фарғона, Марғилон, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод шаҳарлари;
- Учтепа, Мирзо Улуғбек, Тошкент, Қибрай, Бўстонлиқ ва Ургут туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ҳам ишдан олишга кўрсатма берилди.
Тажрибали мутахассисларни жалб қилиб, ушбу шаҳар ва туманлар ҳоким ёрдамчиларини тўхтовсиз ўқитиш, йўналишлар бериб бориш, яхши-яхши тажрибаларни ўргатиб бориш кераклиги таъкидланди.
Ўтган 3 ой ичида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви аниқлаб олингани, энди ушбу маҳаллаларни ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилиши қайд этилди.

Деҳқончилик ва боғдорчиликка ихтисослашган 2,5 мингта маҳалла “лидер” тадбиркорлар орқали ривожлантирилади.
Деҳқонларимиз мавсумга ўз вақтида тайёргарлик кўриши учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасига ажратилган 2 триллион сўм ресурс ҳисобидан иккинчи чоракда қўшимча 350 миллиард сўм йўналтирилади.
Ушбу маблағлар “лидер” тадбиркорлар орқали уруғ, кўчат, ўғит сотиб олиш ва бошқа харажатлар учун берилади.
Ушбу маблағлар ҳисобига 250 та оғир маҳалладаги 165 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Яна 2,5 мингта маҳалла чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликка ихтисослашган. Уларни ривожлантириш учун:
- камида 1,5 мингта маҳаллага инкубатор;
- ҳар бир вилоятда камида 20 мингта хонадонга 20-100 тадан хонаки товуқ;
- 1000 тагача маҳаллада 5-10 та хонадонга асалари уялари тарқатилади.
Бу чора-тадбирлар орқали биринчи ярим йилликда аҳоли хонадонларида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларда камида 140 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Ҳунармандчилик, тикувчилик, косибчилик, қандолатчилик каби уй шароитидаги кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини маҳалланинг ўзида кенгайтириш кераклиги таъкидланди.
Шу муносабат билан бир ой муддатда саноат, ҳунармандчилик ва касаначилик микро марказларини 700 та ихтисослашган маҳаллада ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.
Бу марказларнинг 70 таси ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда очилиши зарур. Ушбу марказлардан 5 йил муддатда ер ва мол-мулк солиғи ундирилмайди.
Жорий йилда бу мақсадларга 500 миллиард сўм йўналтирилади, ушбу саноат марказлари орқали 50 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.
Яна бир масала – йил бошидан буён ҳоким ёрдамчилари томонидан 5 мингга яқин бўш бинолар аниқланди. Ҳоким ёрдамчилари аниқлаган бўш бино-иншоотларни сотиш, ижарага беришдан тушган маблағлар ушбу маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланиши белгиланди.
“Умуман, йил якунига қадар бўш бино қолиши керак эмас”, деди Президент.

#Шаҳар_ҳокими_Чилонзорда
#Фуқаролар_қабули
Шаҳар ҳокими "Катта Дўмбиробод" маҳалласида фуқаролар қабулини ўтказади
Бугун соат 23:00 да Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва шаҳар секторлар раҳбарлари, шунингдек, Чилонзор тумани мутасаддилари иштирокида тумандаги "Катта Дўмбиробод" маҳалласида фуқаролар қабули ўтказилади
Қабулда туман фуқаролари ўз мурожаат, муаммо ва таклифлари билан иштирок этишлари мумкин.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Forwarded from Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзор аҳолиси учун қабул ўтказмоқда
🔹 Айни дамда Чилонзор туманининг "Катта Дўмбиробод" маҳалласида Шаҳар ҳокими, пойтахтдаги секторлар раҳбарлари ва Чилонзор тумани мутасаддилари иштирокида туман аҳолиси учун қабул ўтказилмоқда.
🔹 Қабул давомида фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилмоқда, ўрганиш талаб этиладиганлари масъулларга бириктирилмоқда ҳамда тушунтириш ва тавсиялар берилмоқда.
———-
Жахонгир Артикходжаев проводит приём в Чиланзарском районе
🔹 В махалле «Янги Домбрабад» при участии хокима, руководителей секторов города и должностных лиц Чиланзарского района проходит выездной прием жителей.
🔹 Рабочая группа рассматривает обращения граждан, предоставляет им разъяснения и рекомендации. Вопросы, требующие изучения, закрепляются за ответственными лицами.
#qabul
#Chilonzor_tumani
🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site