Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.61K subscribers
55.5K photos
6.2K videos
26 files
9K links
Download Telegram
🎉🎉🎉18 апрель- Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни!🎊🎊🎊

Бугунги касб байрамлари билан туман ҳокимлиги жамоаси номидан туман ҳокимининг Уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Камол Ҳамроев ва ушбу тизимда фаолият юритиб келаётган барча тумандошларимизни муборакбод этамиз.

Коммунал соҳа ходимларининг туманимиз уй-жой коммунал соҳаси барқарорлигини таъминлашдек мураккаб жараёнда амалга ошираётган фидойиларча меҳнатини доимо эъзозлаймиз. Ушбу тизимда халқимизга хизмат қилиб келаётган барча ходимларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, ишларига ривож тилаб қоламиз. 👏👏👏👏👏👏👏

Чилонзор тумани ҳокимлиги жамоаси

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н. Умарова шаҳардаги аёллар дафтарига киритилган аёлларга озиқ-овқат маҳсулотлари билан кириб, ҳолидан хабар олди. Ҳамда туманлардаги янги тайинланган хотин-қизлар фаолларига аёллар дафтари индивидуал дастурини тўлдириш бўйича семинар, маҳорат дарсларини ўтиб берди.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзорда_ДХХ_кубоги_учун
#Мусобақалар_давом_этмоқда

⚽️Чилонзор туманида 16-30 ёшдаги маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг Мини футбол тури бўйича ДХХ кубоги учун мусобақалар давом этмоқда.
➡️Тумандаги 55 та маҳалла футбол жамоалари учун 4 та секторда мусобақалар тизимли ташкил этилмоқда.

👍👍👍Футбол жараёнидаги завқли онлардан сиз ҳам баҳра олинг.
👉👉👉Лавҳамизда ўзига хос тарзда қизиқарли ва завқли бўлган ўйин лаҳзалари
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан байрам табриги.
———

Праздничное поздравление хокима Ташкента Жахонгира Артикходжаева по случаю дня работников сферы жилищно-коммунального обслуживания.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹 Тошкент шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар шаҳримизда кенг кўламда олиб борилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш жараёнларини кўздан кечирмоқда.
———

🔹 Хоким Ташкента вместе с руководителями секторов и другими должностными лицами ознакомились с масштабными работами по благоустройству и ремонту нашего города.

#nazorat

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 «Китобхонлик ҳафталиги» га марҳамат қилинг!

Эртага, 18 апрель кунидан эътиборан Ахборот ва оммавий коммуникациялари агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган «Китобсевар миллат» шиори остида «Китобхонлик ҳафталиги» бошланади.

Ҳафталик доирасида юртимизда фаолият юритадиган нашриётлар томонидан чоп этилган янги маҳаллий ва хорижий китоблар тақдимоти, китобсеварлар учун турли акция ва викториналар, маҳорат дарслари, ёзувчи ва адиблар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, саҳна кўринишлари, теарт ва кино актёрлари, эстрада хонандаларининг чиқишлари бўлиб ўтади.

Яна кўплаб қизиқарли тадбирлар ўрин олган «Китобхонлик ҳафталиги» дастури билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг ва ҳафталикда иштирок этинг.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маънавият_ойлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан жорий йилнинг 2-апрель кунидан 2 май кунигача барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” ўтказилмоқда.

Чилонзор туманида ҳам ушбу ойлик доирасида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан ИИОФМБ ходимлари билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, куни кеча Темурийлар тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда Соҳибқирон бобокалонимиз таваллудининг 686 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.


Тадбирда музей маъмурияти томонидан Амир Темурнинг тарихий сиймоси ҳақида турли йўналишларда қизиқарли маълумотлар берилди. Маърузаларда ёшлар маънавиятини юксалтиришда “Темур тузуклари”нинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.


👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
II Республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

https://t.iss.one/aoka_uz
#Кун_ҳикмати


Жамики сир-асрор айнан шу ҳозирги кунда жам бўлган. Айни дамдаги аҳволингни яхшиладингми, демак, эртангни ҳам ўнглай оласан.
* * *
Бир нафасга ҳам бўшашмаслик керак, бир нафас ҳаёлингни бўлсанг бас, ҳалокатга учрайсан.

Пауло Коэлонинг “Алкимёгар” романидан