Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.17K subscribers
49.9K photos
5.51K videos
25 files
8.36K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️АЛ ХОРАЗМИЙ МАЙДОНИДА НИМА ҚУРИЛАДИ?
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
⚡️АЛ ХОРАЗМИЙ МАЙДОНИДА НИМА ҚУРИЛАДИ?
#Ал_Хоразмий_майдони_Математиклар_боғига_айлантирилади

Чилонзор туманидаги Ал Хоразмий майдони анчадан бери таъмирталаб аҳволда турганди. Бу майдонга 1984 йилда, яъни бундан деярли 38 йил олдин бобокалонимиз буюк математик олим Ал Хоразмийнинг ҳайкали ўрнатилган ва майдон бевосита шу ном билан аталган. Йиллар ўтиши билан ҳайкал таъмирталаб бўлиб қолгани учун олиб ташланган ва масъул идоралар томонидан янги ҳайкал ясатишга буюртма берилган. Лекин анча йиллардан бери бу йўналишдаги ишлар тўхтаб қолганлиги сабабли майдон ҳанузгача таъмирланмаган эди.

Бугун айни шу майдонни таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан Чилонзор тумани ҳокими, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши раҳбари Дилшод Шоумаров ва бошқа масъуллар иштирокида шу манзилнинг ўзида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий майдонини реконструкция қилиш ишчи лойиҳаси ва смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилганлиги, қурилиш учун ишлатиладиган маблағлар манбалари аниқлиги айтиб ўтилди ва қурилиш ишларини тез кунларда бошлаш масалалари муҳокама этилди.

Гувоҳи бўлганингиздек, туманимизда бошланиши режалаштирилаётган бунёдкорлик ишлари биз сўнгги пайтларда кўп учратаётганимиз тижорат мақсадида эмас, балки буюк алломанинг бутунжаҳон меросини ҳамда математика фанини оммалаштириш, аҳоли маънавий ҳордиқ чиқариши, шахмат ва шашка спорт турини ривожлантириш маркази сифатида қурилмоқда.

“Биз кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик,-дея таъкидлайди давлатимиз раҳбари. Албатта, Чилонзор тумани Ал Хоразмий майдонида қурилаётган “Математиклар боғи” ҳам айнан шу ғоя ва мақсадларга хизмат қилади.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Ёшлар етакчилари учун семинар-тренинг

Жорий йилнинг 9 март куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар” оромгоҳида Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари учун семинар-тренинг бошланди.

👉 Батафсил: https://bit.ly/3J6XjY0

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
🌳 Aйни дамда бўлиб ўтаётган "Яшил макон" — Тошкент шаҳар манзарали дарахтлар кўргазмасидан фотолавҳа

#yashil_makon

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Нодира Умарова шаҳар ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Умарова Нодира Нигматуллаевна 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат педагогика институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси)ни тамомлаган.

2018 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи мономарказ директори бўлиб ишлаган.

#tayinlov

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Нодира Умарова назначена исполняющей обязанности заместителя хокима города — начальника управления по вопросам семьи и женщин.

Нодира Нигматуллаевна Умарова родилась в 1969 году в Ташкенте. Является выпускницей Ташкентского государственного педагогического института и Академии государственного и общественного строительства при Президенте Республики Узбекистан (ныне — Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан).

С 2018 года по настоящее время возглавляла Моноцентр по оказанию услуг незанятому населению «Ишга мархамат» при Министерстве занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан.

#tayinlov

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Forwarded from Hudud Inform
Давлат бошқарувига янги кадрлар кириб келаяпти, буни Муйноқ мисолида кўрдик

Мамлакатимизда маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизим асосида ҳоким ёрдамчиси лавозими таъсис этилиб, аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазиятни чуқур ўрганиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаси — ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат. Давлатимиз раҳбари ушбу йўналишда «одамларни рози қилишга устувор аҳамият бериш муҳим» эканини таъкидлаган эди.

Мана шу эзгу ва халқчил ғоянинг ҳаётга татбиқ этилиши ўзининг илк самарасини берди.

Батафсил
_____________

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Фуқаролик олиш соддалаштирилди