Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.62K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтари
#Иккинчи_босқич


Ўқув машғулоти: Иккинчи босқичда “Аёллар дафтари”га кимлар киритилади?


Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган “Аёллар дафтари”ни юритиш натижасида кўпгина кам таъминланган эҳтиёжманд аёлларимизга кўмак бериб келинмоқда. Амалга оширилган ишлар натижасида аксарият аёлларимиз иш билан таъминланди, айримлари кредит олиб ўз бизнесларини бошлаб олди. Бундан ташқари ногиронлиги бор аёлларга ҳам тизимли моддий ёрдамлар бериб келинмоқда.


Чилонзор туманида ҳам "Аёллар дафтари"га киритилган 4 та сектор кесимидаги 477 нафар хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш орқали уларнинг муаммолари ҳал этилди. Шу боис, уларнинг ўз ариза ва розилик хатларига биноан бу аёллар “Аёллар дафтари”дан чиқарилди.Эндиликда иккинчи босқич бўйича бу дафтарга киритиладиган аёллар рўйхати шакллантирилади.

Шу муносабат билан Чилонзор тумани ҳокимлигининг 4-сектори штабида “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичини шакллантириш бўйича ташкил этилган туман штаби ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда секторга қарашли барча МФЙ ходимларига “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг биринчи босқичида амалга оширилган ишлар якунлари тўғрисида маълумотлар берилди ҳамда бу йўналишда иккинчи босқич ишларини ташкил этиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотида иккинчи босқичда рўйхат ҳаққоний ва манзилли шакллантирилиши жуда зарурлиги, бунинг учун барча оилаларни бирма-бир ўрганиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

👉 Эслатиб ўтамиз, “Аёллар дафтари”нинг иккинчи босқичига кирадиган аёллар рўйхатини шакллантириш жорий йилнинг 10 -июлигача давом этади.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_маҳалла_дастури

Шарқ маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳудуддаги 16-кўпқаватли уйнинг олд майдонида қурилган болалар ўйингоҳи ва спорт майдончаси аҳолининг хурсандчилигига сабаб бўлмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Гербимиз_фахримиз

🇺🇿2-июль Ўзбекистон Республикасининг давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан Чилонзор туманида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

🇺🇿Ана шундай тадбирлардан бири бугун Ўзбекистон тарихи давлат музейида Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилди.

🇺🇿“Давлат герби – мустақиллик тимсоли” мавзусида ўтказилган тадбирда Чилонзор тумани ИИОФМБнинг ходимлари ҳам иштирок этишди.

📸Тадбир жараёнлари ҳақида батафсил кейинги репортажларимизда тўхталамиз.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Онлайн_брифинг

⚡️Ҳурматли тумандошлар ва ОАВ вакиллари!

Жорий йилнинг 2 июль куни соат 15.30 да Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўлими бошлиғи Элбекхон Низомхонов иштирокида “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизиминиянада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармониниг мазмун-моҳияти хусусида ҳокимликнинг Facebook (https://facebook.com/chilonzorhokimiyati) ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Онлайн брифинг бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Сиз ҳам мавзуга доир таклиф ва ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мулоқотда иштирок этишингиз мумкин.


Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Давлат_герби_қабул_қилинган_кун
Давлат герби-мустаҳкам давлатчилигимиз рамзи

"Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, ўнг томонида очилган пахта чаноқлари суърати туширилган чамбардан иборат.
Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир.

Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди. Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бандига “Ўзбекистон” деб ёзиб қўйилган.

Бугун Давлат гербимиз қабул қилинганлигига 29 йил тўлди. Шу муносабат билан барча юртдошларимизни бу айём билан қутлаймиз. Буюк аждодларимиздан бизга мерос қолган Она заминимиздаги мустаҳкам давлатчилигимизнинг жаҳон узра ҳурмати ва обрўси янада ошаверсин!
Тинч, осойишта диёримизда халқимиз турмуши фаровонлашиб, ёрқин келажагимизга ишонч янада ортаверсин!
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда

"3-Чарх Камолон" маҳалласида янги симёғоч ўрнатилмоқда

Чилонзор туманининг барча маҳаллаларида ободонлаштириш ва янгиланиш жараёнлари давом этмоқда. Жумладан, 3-Чарх Камолон маҳалласида ҳам барча ички кўчалар, майдончалар тозаланиб, дарахтларга шакл берилмоқда.
Бундан ташқари, анчадан бери аҳоли эътирозларига сабаб бўлиб келаётган Зарқанд 1-тор кўчасидаги носоз ҳолга келиб қолган симёғоч ҳам туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан янгисига алмаштирилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла #Қувурлар_янгиланмоқда Дилобод ва Гулистон маҳаллаларида иссиқлик тармоқлари қувурлари янгиланмоқда

Қиш ғамини ёзда е, дейди халқимиз. Шу боис ҳам, "TOSHISSIQQUVATI" ДУК Чилонзор тумани бўлими томонидан ёзнинг жазирама иссиқ кунларида ҳам ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда.

Жумладан, бугун “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар давом этаётган Дилобод ва Гулистон маҳаллалари ҳудудидаги иссиқлик қувурлари янгисига алмаштирилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Онлайн_брифинг


Жорий йилнинг 2 июль куни соат 15.30 да Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўлими бошлиғи Элбекхон Низомхонов иштирокида “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизиминиянада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармониниг мазмун-моҳияти хусусида ҳокимликнинг Facebook (https://facebook.com/chilonzorhokimiyati) ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Онлайн брифинг бўлиб ўтди.

Онлайн брифингда Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўлими бошлиғи Элбекхон Низомхонов мавзу юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига жавоб берди.
Онлайн брифинг жараёни билан https://fb.watch/6uUEOhXSz-/ ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати