Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Қуёш_панеллари_Чилонзорда
"Sabr agro invest plus" божхона омборида 400 кВт қувватли 750 дона қуёш панеллари ўрнатилди
Хабар берганимиздек, туманимизда электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, бу борада муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Бу борада туманимизда қуёш панелларини ўрнатиб, харажатларини тежаётган тадбиркорлар ҳам талайгина.
Жумладан, "Sabr agro invest plus" божхона омборида 400 кВт қувватли 750 дона қуёш панеллари ўрнатилган.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси, Чилонзор тумани ҳокимлиги масъуллари иштирокида ўтказилган учрашувда қуёш панелларидан фойдаланишнинг самарали усуллари, ўрнатилган панеллар учун берилган имтиёзлар ва енгилликлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Албатта, яшил энергия манбааларидан фойдаланишнинг йўлга қўйилиши хизмат кўрсатишнинг таннархини туширишга, энергия учун ортиқча харажатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi

Маълумот ўрнида, омбор вакиллари қуёш панелларини ўрнатиб, ҳар ой электр-энергия учун тўланиши лозим бўлган 80 миллион сўмлик маблағларини иқтисод қилишга эришмоқда.
Албатта, яшил энергия манбааларидан фойдаланишнинг йўлга қўйилиши хизмат кўрсатишнинг таннархини туширишга, энергия учун ортиқча харажатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1👎1
#Ободонлаштириш_Чилонзорда
🌿 Туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан катта кўчалар чеккалари, яшил майдонлар, йўллар чеккасидаги автобус бекатлари атрофи, ирригация ариқлари тозаланиб, йиғилган чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.
👉👉👉 Тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориб, туманимиз файзига файз қўшаётган Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига миннатдорчилик билдирамиз.
👉👉👉 Шу билан бирга барча тумандошларимиз ва туманимиз меҳмонларидан атроф-муҳит тозалиги учун масъулият ҳис қилишларини, яъни белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташламасликларини сўраб қоламиз.

👍1
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро кийим-кечак федерациясининг қўшма конференцияси иштирокчиларига табриги
—
Поздравление Президента Шавката Мирзиёева участникам совместной конференции Международной Федерации производителей текстиля и Международной Ассоциации производителей одежды
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Поздравление Президента Шавката Мирзиёева участникам совместной конференции Международной Федерации производителей текстиля и Международной Ассоциации производителей одежды
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сўраган_эдингиз
Ўқитувчи ўқувчининг телефонини олиб қўйишга ҳақлими?
Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.
Қуйидагилар тақиқланади:
⛔️⛔️⛔️ телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
⛔️⛔️⛔️ телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
ўқув машғулотлари вақтида:
⛔️⛔️⛔️ телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
⛔️⛔️⛔️ телефонни стол устига қўйиш;
⛔️⛔️⛔️ мусиқа тинглаш;
⛔️⛔️⛔️сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
⛔️⛔️⛔️ суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
⛔️⛔️⛔️ телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.
Ушбу талаблар бузилган тақдирда:
👉👉👉 педагог ходим таълим олувчидан
☝️телефонни олиб қўйиш,
☝️ билдиришнома расмийлаштириш,
☝️ кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.

#Хабардор_бўлинг
Микрокредит бериш шартлари ўзгарди
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-312-сон, 07.09.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилади:
бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни,
👉👉👉 шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ маблағлари ҳисобидан,
👉👉👉 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш;
☝️☝️☝️ гаровсиз ажратилган 100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфель кафиллигини тақдим этиш;
☝️☝️☝️ микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш.
Дастур доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар:
👉👉👉 камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади;
👉👉👉 2024 йил 1 ноябрдан кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Компания томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади:
✅ 5-тоифа учун – 12,5 фоиз;
✅ 4-тоифа учун – 13,5 фоиз;
✅3-тоифа учун – 14,5 фоиз;
✅2-тоифа учун – 17,0 фоиз;
✅1-тоифа учун – 18,0 фоиз;

Video
#201_ПҚ_ижроси
Туманимиздаги 202-сонли умумтаълим мактаби биноси тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда
Туманимиздаги 202-сонли умумтаълим мактаби биноси 1987 йилда қурилган. Умумий 84 та хонага эга бўлиб, шундан 45 таси ўқув хоналаридир. Деярли 40 йилдан бери фаолият юритиб келаётган мактаб биноси анча таъмирталаб бўлиб қолган эди.
Президентимизнинг Чилонзор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чиқарган 201-сонли қарори ижроси доирасида мактабда бугунги кунда тўлиқ мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Таъмир ишларининг талаб даражасида сифатли олиб борилиши туман ҳокимининг шахсан назоратида бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари жараёнлари туман ҳокими ва масъуллар томонидан мунтаззам ўрганилиб, аниқланаётган камчиликлар қурувчи ташкилот томонидан ўз вақтида бартараф этиб келинмоқда.
Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва тегишли масъуллар айни манзилда бўлиб, мактабда олиб борилаётган таъмир жараёнларини кўздан кечирди ва қурувчи ташкилот масъулларига ўз кўрсатма ва таклифларини берди.
Шунингдек, масъуллар "Ташаббусли бюджет"да ғолиб бўлган туманимиздаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида олиб борилаётган жорий таъмирлаш ишларини ҳам кўздан кечирди.
👉👉👉 Лавҳамизда ўрганишлар жараёни

👍3
#Ўрганиш
#Кам_таъминланган_оилаларнинг_муаммолари_ўрганилмоқда
Чилонзор тумани ҳокимининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Мирзоҳид Абдуқодиров ва тегишли масъуллар маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларнинг муаммоларини ўрганмоқда.
Шунингдек, масъуллар туманимизнинг "Бешқўрғон", "Шарқ", "Катта Хирмонтепа" маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларнинг хонадонларига бориб, уларнинг муаммоларини ўрганди ва ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарларига ҳамда тегишли масъулларга топшириқлар берди.

👍2