Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.98K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
“Дўмбиробод” маҳалласи ҳудуди тўлиқ дезинфекция қилинди

🔺 Шу кунларда шаҳримизда коронавирус инфекцияси тарқалиш даражаси аҳоли орасида ҳам ошмоқда. Бу эса тезкор ва тизимли тадбирлар кўришни тақозо қилади. Шу боис, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллалар ҳудудлари график асосида мунтаззам равишда дезинфекция қилиб келинмоқда.

☑️ Бугун “Дўмбиробод” маҳалласидаги барча кўп қаватли уйлар йўлаклари, кириш йўллари, болалар майдончалари, кўчалар, ижтимоий объектлар биноларида тўлиқ дезинфекция тадбирлари ўтказилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Карантин даврини юртимизда ўтказаётган туркманистонлик талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

💠 Ёшлар ойлиги доирасида Чилонзор туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан карантин даврини юртимизда ўтказаётган туркманистонлик талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.
🔵 Тошкент давлат педагогика университетининг талабалар уйида истиқомат қилаётган 24 нафар туркманистонлик талабалар ва Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Тошкент шаҳар кенгаши мутасаддилари, Чилонзор туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда университет раҳбарияти иштирокида ўтган тантанали тадбирда турли мавзуларда савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда иштирок этган мутасадди раҳбарлар туркманистонлик талабаларни Ёшлар куни билан самимий табриклади. Тадбир якунида талаба ёшларга байрам совғалари топширилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
🔺2020 йил 27 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7682 (+131) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 45 нафари Тошкент вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида, 32 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 34 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 22 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 5240 (+202) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2422 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Иссиқлиқ тармоқлари қувурлари алмаштирилмоқда

⚛️ Чилонзор туманида кўп қаватли уйлар кўплиги куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик қуввати билан таъминлаш масаласига янада масъулият билан ёндашишни талаб қилади. Шу боис, туман ҳокимлиги томонидан ҳозирда бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тумандаги 22 та иссиқлик тизими қозони жорий таъмирланди, 2 минг 400 пагонаметр иссиқлик қувурлари алмаштирилди. 2 минг 500 пагонаметр иссиқлик изоляцияси қайта тикланди. 2 та насос станцияси жорий таъмирланди. Иссиқлик қувурларидаги 84 та зулфин алмаштирилди. Бундан ташқари 149 дона иссиқлик устунлари бўялиб, тартибга келтирилди.
Бугун ҳам бу борадаги ишлар жадал давом эттирилиб, 35- “Г“ мавзедаги иссиқлик тармоқларини алмаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Times.uz
❗️(+43) Аҳоли орасида касаллик аниқланиши камайди

⚡️2020 йил 28 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7725 нафарни ташкил этмоқда.

✔️ Янги касалланиш ҳолатларининг 30 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Халқ овозидан тўғри хулоса қилсак, натижа жуда катта бўлади

Шавкат Мирзиёев: Если сделаем правильные выводы, слушая глас народа, результат будет очень высоким


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Хотин қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш учун тавсиянома олиш тартиби

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзор туманида Ёшлар ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Чилонзорлик ёшлар учун туман ҳокимлиги Маданият бўлими томонидан тайёрланган таниқли санъаткорларимизнинг табрикларини етказишда давом этамиз.

Бугун туманимиз ёшларини таниқли актёр Расулхон ҚОДИРХОНОВ табриклайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда давлатимиз раҳбарияти томонидан ёшларнинг жаҳон талаби даражасида таълим олиши учун барча шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чилонзор туманида ҳам кўп йиллардан бери таъмирталаб ҳолатда бўлган умумтаълим мактаблари бинолари қайта реконструкция қилиниб, замонавий таълим масканларига айлантирилмоқда.

Тумандаги 232-сонли умумтаълим мактаби биносини замонавий услубда таъмирлаш жараёнлари билан лавҳамиз орқали танишинг.
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 8000 дан ошди

📈 (+83) —
Тошкент шаҳри ва Жиззаҳда аҳоли орасида инфекция юқтирганлар аниқланди

Янги касалланишлар: 47 нафари — карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари — Тошкент шаҳрида (18 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 14 нафари аҳоли орасида), 4 нафари — Жиззах вилоятида (барчаси аҳоли орасида) қайд этилди.

🔎 Жами беморлар — 8031 нафар.

〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️В Узбекистане инфицированных больных коронавирусом превысило более 8000

📈 (+83) — Зараженные люди были выявлены в Ташкенте и Джизаке

Новые случаи заражения: 47 из них выявлен среди граждан карантинного центра, 32 в Ташкенте (18 в контакте с пациентами, 14 среди населения), 4 человека — в Джизакской области (все среди населения).

🔎 Общее количество — 8031 человек.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
📢Онлайн брифинг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси профилактикаси, аҳолини, иқтисодиёт тармоқларини ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича яратилган имтиёзларга доир қабул қилинган фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти ва жойларда бажарилиши юзасидан 1- июль куни соат 19-00да Чилонзор тумани Санитария- эпидемиология осойишталик маркази, туман соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман ХТБ, туман МТТ мутасаддилари иштирокида онлайн-брифинг бўлиб ўтади.

🎤 Брифинг жараёнида туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутасаддилари ҳамда иштирок этаётган бошқа соҳалар ходимлари туманда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, карантин қоидаларига амал қилиниши юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар беради шунингдек, мавзу юзасидан аҳолидан тушган саволларга ҳам жавоб қайтаради.

☎️Ҳурматли тумандошлар! Мавзу юзасидан саволларингиз бўлса 71 276 94 64 рақами ва https://t.iss.one/murojaat_yozing манзили орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Бугун “Чилонзор деҳқон бозори” АЖ да дезинфекция тадбирлари олиб борилмоқда


📢 Аҳоли орасида коронавирус инфекцияси тарқалиш даражаси ортаётганлиги сабабли барча аҳоли гавжум бўладиган жойлар тўлиқ дезинфекция қилинмоқда. Жумладан, ''Чилонзор деҳқон бозори'' ҳудуди ҳам ҳафтанинг ҳар душанба куни дезинфекция қилиш учун ёпилади.

Бугун ҳам бозор ҳудудини тўлиқ дезинфекциялаш ишлари амалга оширилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати