Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.77K subscribers
49.4K photos
5.46K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ЁШЛАРГА 17 000 000 СЎМГАЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛИШИ МУМКИН

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон қарорига асосан, ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга қуйидагилар учун субсидия ажратилади:

1) Нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш шунингдек, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун;

2) касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатган ҳамда махсус сертификатни олган, шунингдек, тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.

❗️ Субсидиялар юқоридаги икки йўналишдан биттаси учун ҳар бир ногиронлиги бўлган ёшнинг талабига мувофиқ, БҲМнинг 50 баравари (17 000 000 сўм)гача миқдорда ажратилади.

👉
@Yurist_Blogerr
#Яшил_макон_Чилонзорда
#3_сектор
#Қатортол_маҳалласи

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 3-секторда жойлашган маҳаллаларда ҳам ишлар қизғин давом этмоқда.

Шунингдек, "Қатортол" маҳалласига бириктирилган ишчи гуруҳ томонидан маҳалланинг яшил ҳудудларига 42 туп мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

Президентнинг янги қарори эълон қилинди

«Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-149-сон, 02.04.2024 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) қуйидагича ажратилади:

👉👉👉 - 33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

👉👉👉 - ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

👉👉👉 - ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

👉👉👉 - 10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.

⚡️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда 2024 йил 1 июлдан маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Иссиқлик_таъминоти_яхшиланмоқда
#Таъмирлаш
#3_сектор
#Бешчинор_маҳалласи

"Veolia Energy Tashkent" МЧЖ Чилонзор тумани бошқармаси ходимлари томонидан "Бешчинор" маҳалласи аҳолисига иссиқлик қуввати етказувчи қувурларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Ободонлаштириш

Туманимизнинг энг гавжум жойларидан бири Тошкент автошоҳбекатидан Олмазор метробекатига ўтишдаги ер ости йўлидир. Бу ер ости йўли туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан мунтаззам тозаланиб, ободонлаштирилади.

Лекин турли вилоятлардан келувчи ва шаҳардан бошқа вилоятларга кетувчи йўловчиларнинг белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаб кетишлари оқибатида яна тартибсиз ҳолатга келиб қолади.

Шу боис, ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонларидан белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташламасликларини, атроф-муҳитимиз тозалигига масъулият ва одоб билан ёндошишиларини сўраб қоламиз.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi