Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.52K subscribers
56.6K photos
6.33K videos
27 files
9.22K links
Download Telegram
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларнинг бирида туманимизнинг "Яккатут" маҳалласи ҳудудида дарахтларнинг таги бетонлаб ташлангани ҳақидаги маълумот чоп этилди.

Туман ҳокимлиги масъуллари томонидан бу ҳолат ўрганилди ва дарахтларнинг тагидаги бетонлар кўчирилиб, дарахтлар таги юмшатилди. Маҳалладаги масъулларга эса таъмирланаётган жойларда дарахтларга зарар етказилмаслигини назоратга олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍2
#Шахмат_шашка_мусобақаси

Республика ишчи гуруҳи, туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлинмаси ҳамкорлигида туманимизнинг "Гавҳар" маҳалласидаги 188-сонли умумтаълим мактабида нуронийлар ва ёшлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.

👉👉👉Мусобақа якунида ғолиб иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍4🥰2
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется расширенное совещание по приоритетным задачам в сфере возобновляемой энергетики.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича 2024 йил учун устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.

Таҳлилларга кўра, юртимизда қуёш ва шамол энергияси салоҳияти электрга бўлган ҳозирги эҳтиёжни 10-12 баробар ортиғи билан қоплашга етарли экани таъкидланди.

Шундай улкан имкониятни ишга солиш масаласига анча йиллар давомида эътибор берилмай келингани, лекин сўнгги йилларда бу соҳада ҳуқуқий база яратилгани туфайли инвесторлар учун жозибадор муҳит шакллангани қайд этилди.

“Яшил энергия” манбаларини барпо қилиш бўйича юртимизда катта дастурлар бошланди. Бугунги кунга қадар соҳага 2,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кириб келди, яна 13 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Facebook|Instagram|X
👍2
Деярли барча вилоятларда замонавий қуёш ва шамол электр станциялари барпо этилмоқда.

Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарёда 1,6 гигаваттли 9 та йирик қуёш ва шамол электр станциялари ишга тушди.

Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида 183 мегаваттли 6 та йирик ва кичик ГЭСлар фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорларга тегишли бинолар ва аҳоли хонадонларида умумий қуввати 457 мегаваттли қуёш панеллари ўрнатилди.

Facebook|Instagram|X
Натижада қўшимча 5 миллиард киловатт-соат экологик тоза электр ишлаб чиқариш ва 1,5 миллиард куб метр газни тежаш имконияти яратилди.

Бу соҳада бошланган кенг қамровли ишлар маҳаллий корхоналарда трансформатор, ҳар хил турдаги кабеллар, иситиш коллекторлари, қуёш панели, изолятор, металл устунлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ҳам катта туртки берди.

"Бир сўз билан айтганда, “яшил” энергетика ҳам иқтисодиётимиз драйверларидан бирига, ҳам чинакам умуммиллий ҳаракатга айланди”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X
👍1