Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.25K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Туман_Сув_тармоқлари_бўлими_фаолиятидан


🌞🌞🌞 Ёз жазирамаси забтига олмоқда. Кўпчилик ҳозир соя-салқин жойларда дам олишни режа қилмоқда ёки ҳордиқ чиқармоқда.

🌞🌞🌞 Лекин ҳозир кўчада ҳарорат нақ 40 градусдан ошиб турган вақтда ҳам коммунал соҳа ходимлари тиним билмай ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

🌞🌞🌞 Ҳар қандай об-ҳаво шароитида халқ хизматида бўлаётган туман Сув тармоқлари бўлими ходимлари ҳам аҳолини ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилмоқда.

👉👉👉 Жумладан, туман сувсозлари томонидан “Тирсакобод” маҳалласи Астробод кўчасидаги 1-кўпқаватли уй олдида 400 диаметрли қувурлар янгиланмоқда, Зебунисо кўчаси бўйлаб ҳам тармоқ қувурлари алмаштирилмоқда. Шунингдек, Кичик халқа йўли кўчаси бўйлаб турли носозликларни тузатиш ишлари олиб борилмоқда.

👉👉👉 Шу ўринда иссиқ об-ҳаво шароитида ҳам ўз ишларини давом эттириб, халқимиз хизматига камарбаста бўлаётган коммунал соҳанинг барча ходимларига туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Малака_ошириш

Туманимиздаги МТТ раҳбарлари Лондон шаҳридаги "Cambridge" университетида малака оширмоқда

Таълим сифатини ошириш учун, аввало илк таълим ташкилотларидаги ходимларнинг малака ва кўникмаларини ошириш, таълимга бўлган муносабатини ўзгартириш муҳим ўрин тутади. Шу боис, бугунги кунда юртимиздаги барча таълим ташкилотлари раҳбарлари ҳам хориж давлатларининг нуфузли университетларида малака ошириб келмоқда.

Жумладан, туманимиздаги 363-, 368-, 400-, 585-мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари айни кунларда Лондон шаҳрида жойлашган "Cambridge" университети қошидаги малака ошириш марказида ўз билимларини ошириб, хорижлик ҳамкасбларидан тажриба ўрганмоқдалар.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Қизлар_орасида_мини_футбол_мусобоқаси
#ДХХ_кубоги
#Тошкент_шаҳар_финали
#Шарқ_маликалари_ғолиб_бўлди

Чилонзорлик футболчи қизлар ғолиб бўлди ва кейинги босқичга йўлланма олди

🏆🏆🏆 Хабар берганимиздек, туманимиздаги “Бунёдкор” стадионида қизлар ўртасида мини футбол бўйича ДХХ кубоги учун бўлиб ўтган мусобақанинг Тошкент шаҳар финал босқичида “Шарқ” маҳалласининг “Шарқ маликалари” жамоаси ғолиб бўлиб, Республика босқичига йўлланма олган эди.

Бугун туман ҳокимлиги биносида ғолиб жамоа қизларини қозонган ғалабаси шарафига муносиб тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман секторлари раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этиб, жамоа аъзоларининг ҳар бирига гул ва маиший техникалар совға қилди.

Тадбирда иштирок этган барча мутасаддилар “Шарқ маликалари” жамоасига кейинги босқичда ҳам улкан муваффақиятлар тилади.

Биз ҳам “Шарқ маликалари” жамоасига чин дилдан омад тилаб қоламиз!

👉👉👉 Лавҳамизда тақдирлаш маросими

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Хотиржам бўлиш ҳазилакам гап эмас,
👉👉👉 бу – деярли бахтли бўлиш демакдир.

Гюстав Флобер

🌞 КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёлларни_қўллаб_қувватлаш_Чилонзорда

Туманда хотин-қизлар орасида қаромоғида ногиронлиги бўлган фарзанди борларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йил бошидан буён тумандаги 721 нафар қарамоғида ногирон фарзанди бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлардан 721 нафарига бир марталик моддий ёрдам пуллари берилган. Ушбу мақсадларга 865 млн 200 минг сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Кўрсатилаётган ва эътибор қаратилаётган ишлар кўлами ва моҳияти жиҳатидан кенгаймоқда. Айниқса, қарамоғида ногирон фарзанди бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларни уйда ўтириб, даромад топишга яқиндан кўмаклашиш мақсадида 12 нафар хотин-қизларга тикув машинаси билан таъминлаб, уйда даромад топишга кўмаклашишилди.

Олий таълим муассаларида таҳсил олаётган кам таъминланган оила фарзандларига ҳам меҳр саховат кўрсатилмоқда. Уларнинг орасида кантрант асосида таҳсил олаётган ёшларга шартнома пулларининг бир қисми тўлаб берилмоқда.

Масалан, жорий йилда 12 нафар хотин-қизларга контракт тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 48 млн сўм маблағ ажратилиб, уларнинг билим олиши ва келажакда ўз ўрнини топишлари учун тўлаб берилди.

Шунингдек, туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан ташкил этилган тиббий кўрикларда қарамоғида ногирон фарзанди бўлган эҳтиёжманд 361 нафар хотин-қизлар тиббий кўриклардан ўтказилиб, соғлиғини тиклаш учун 169 нафарига дори-дармонлар олиб берилди ҳамда 26 нафарига жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 249 млн сўм маблағ сарфланди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Учрашув

Туманимиздаги Кичик халқа йўли кўчаси намунали кўчага айлантирилади

Чилонзор туманининг “Гавҳар” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13-апрелдаги 51-сонли фармонига муофиқ Тошкент шаҳрини замонавий шаклга келтириш, тадбиркорлик фаолиятини ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш орқали иш ўринларини яратиш мақсадида маҳалла ҳудудида жойлашган Кичик халқа йўли бўйлаб жойлашган хонадонлар эгалари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритаётган тумандошларимиз билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва бошқа масъул раҳбарлар иштирок этиб, хонадонлар эгаларига Кичик халқа йўли кўчасини намунали кўчага айлантириш юзасидан тайёрланган лойиҳаларни тақдим этди.

Бу борада тадбиркорларга ҳозир эгаллаб турган майдоннинг ўзида 2-3 қаватли уйлар қуриб яшаш шароитларини яхшилаши ва тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун 20 йилга 500 миллион сўмгача узоқ муддатли имтиёзли кредит ажратилиши тушунтирилди.

Эндиликда бу кўчада ташқи кўриниши бир-бирига ўхшаш бўлган шинам уйлар ва тадбиркорлик объектлари қурилиши мўлжалланмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари