Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.86K subscribers
49.4K photos
5.45K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Танлов
#Алишер_Навоийнинг_582_йиллигига


Диққат, танловнинг тўртинчи саволи:

Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,

Мени истар кишининг суҳбатин кўнглим писанд этмас.

Мазкур сатрлар Навоийнинг қайси асаридан олинган ва айни парчада келтирилган фикрларни шарҳлаб беринг.

👉👉👉Саволга жавобларингиз ва батафсил шарҳингизни телеграмм орқали @Bolliyeva7 манзилига жўнатишингиз мумкин.

👉👉👉Навоий бобомизнинг жавоҳир фикрларига дурлар билан безалган батафсил жавобларингизни кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, мазкур саволга жавоблар бугун соат 12-00гача қабул қилинади.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Диққат_танлов “Навоийни англаш” деб номланган танлов ўтказилади 📣📣📣Ҳурматли тумандошлар! Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Халқ депутатлари туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказиладиган ушбу викторинада Навоий асарларидан…
#Танлов
#Алишер_Навоийнинг_582_йиллигига

Диққат, танловнинг бешинчи саволи:

Ким истаса салтанат, саходур анга шарт,
Ҳар ваъдаки айласа, вафодур анга шарт.
Ким фақр талаб қилса, фанодур анга шарт,
Оллиға неким келса, ризодур анга шарт.
👉👉👉Мазкур сатрлар Навоийнинг қайси асаридан олинган ва айни рубоийда келтирилган фикрларни шарҳлаб беринг.

👉👉👉Саволга жавобларингиз ва батафсил шарҳингизни телеграмм орқали @Bolliyeva7 манзилига жўнатишингиз мумкин.

👉👉👉Навоий бобомизнинг жавоҳир фикрларига дурлар билан безалган батафсил жавобларингизни кутиб қоламиз.

👉👉👉Эслатиб ўтамиз, мазкур саволга жавоблар бугун соат 12-00гача қабул қилинади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Диққат_танлов “Навоийни англаш” деб номланган танлов ўтказилади 📣📣📣Ҳурматли тумандошлар! Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Халқ депутатлари туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказиладиган ушбу викторинада Навоий асарларидан…
#Танлов
#Алишер_Навоийнинг_582_йиллигига

📣📣📣Диққат, танловнинг олтинчи саволи:

Журъaсидин сoлики рoҳ эт мeни,
Мулки қaнoaт узa шoҳ эт мeни.

👉👉👉Мазкур сатрлар Навоийнинг қайси асаридан олинган ва айни сатрларда келтирилган фикрларни шарҳлаб беринг.

👉👉👉Саволга жавобларингиз ва батафсил шарҳингизни телеграмм орқали
@Bolliyeva7 манзилига жўнатишингиз мумкин.

👉👉👉Навоий бобомизнинг жавоҳир фикрларига дурлар билан безалган батафсил жавобларингизни кутиб қоламиз.

👉👉👉Эслатиб ўтамиз, мазкур саволга жавоблар бугун соат 12-00гача қабул қилинади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Танлов
#Алишер_Навоийнинг_582_йиллигига

📣📣📣Диққат, танловнинг еттинчи саволи:

Сен киби оламда нодон бўлмағай,
Нафсқа маъмури фармон бўлмағай.
Ким ясаб сен ўзни ошиқ зўр ила,
Кўргузурсен ишқ аро минг шўр ила.

👉👉👉Мазкур сатрлар Навоийнинг қайси асаридан олинган ва айни сатрларда келтирилган фикрларни шарҳлаб беринг.

👉👉👉Саволга жавобларингиз ва батафсил шарҳингизни телеграмм орқали @Bolliyeva7 манзилига жўнатишингиз мумкин.

👉👉👉Навоий бобомизнинг жавоҳир фикрларига дурлар билан безалган батафсил жавобларингизни кутиб қоламиз.

👉👉👉Эслатиб ўтамиз, мазкур саволга жавоблар бугун соат 12-00гача қабул қилинади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Танлов
#Алишер_Навоийнинг_582_йиллигига

📚📚📚Туманимизда жойлашган 101-сонли умумтаълим мактабида дунё тан олган мутафаккир бобокалонимиз Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб расмлар танлови ўтказилди.

✏️✏️✏️Ўқувчилар томонидан Алишер Навоийнинг расмлари ва портретлари чизилди. Танловда ғолиб бўлган ўқувчиларга совринлар тақдим этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Диққат_танлов “Навоийни англаш” деб номланган танлов ўтказилади 📣📣📣Ҳурматли тумандошлар! Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Халқ депутатлари туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказиладиган ушбу викторинада Навоий асарларидан…
#Танлов
#Алишер_Навоийнинг_582_йиллигига

📣📣📣Диққат, танловнинг саккизинчи саволи:

“Замон мажзубларидин эрмиш. Андхуд қасабасида бўдур эрмиш. Соҳиби ботин киши эрмиш. Рамзларин билганлар натижа топар эрмиш. Темурбек Хуросон мулки азиматиға юруганда Андхудқа етганда машҳурдурки, Бобо хидматиға борғандур. Ўлтурғондин сўнгра Бобо ила мида бир суфрада яхна эт эркандур. Қўйнинг яхна тўшин олиб, Темурбек сари отибдур. Темурбек ғояти ақлу закосидин дебдурки, Хуросонни ер юзининг кўкси дебдурлар. Ани Бобо бизга ҳавола қилди, деб бу башорат била юруб, Хуросон мулкини олибдур”.


👉👉👉Мазкур сатрлар Навоийнинг қайси асаридан олинган ва айни сатрларда келтирилган фикрларни шарҳлаб беринг. Навоийнинг ушбу асари ҳақида батафсил маълумот беринг.


👉👉👉Саволга жавобларингиз ва батафсил шарҳингизни телеграмм орқали
@Bolliyeva7 манзилига жўнатишингиз мумкин.

👉👉👉Навоий бобомизнинг жавоҳир фикрларига дурлар билан безалган батафсил жавобларингизни кутиб қоламиз.

👉👉👉Эслатиб ўтамиз, мазкур саволга жавоблар бугун соат 12-00гача қабул қилинади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Алишер_Навоийнинг_582_йиллигига
#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таваллудининг_540_йиллигига
#Танлов_ғолиблари_тақдирланади

Хабарингиз бор, туман ҳокимлигининг расмий телеграмм канали орқали иккита буюк бобокалонларимиз Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудлари саналари муносабати билан
танлов эълон қилган эдик.

Ҳар икки
танловда ҳам фаол иштирок этиб, аллома бобокалонларимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги саволларимизга жавоблар йўллаган иштирокчилар орасидан танлов ғолибларини танлаб олдик.

Ҳакамлар билан биргаликда йўлланган жавобларни саралаб, тўлиқ ва ўз вақтида жўнатилган жавобларни ҳисобга олдик ва қуйидагича натижаларни қайд этдик.

Танловда:
Биринчи ўринга Мир Алишер Навоий ҳаёти ва фаолияти ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги эълон қилинган саволларга ўз вақтида ва тўғри жавоблар йўллаган Шохисломбек Шаробиддинов сазовор бўлди;

Иккинчи ўринга Мир Алишер Навоий бобомизнинг ҳаёти ва ижоди бўйича берилган саволларга жавоб йўллаган Асал Равшанхонова лойиқ кўрилди;

Учинчи ўринга эса Мир Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди бўйича берилган саволларга жавоблар йўллагани учун Жасмина Самандаровага насиб қилди.

Танловимизда фаол қатнашган иштирокчилар ҳам рағбатлантирилади.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 17-феврал куни соат 16-00да Тошкент Иқтисодиёт университети анжуманлар залида Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди саналарига бағишлаб ўтказиладиган туман ёшлари билан ўтказиладиган маърифий тадбирда бўлиб ўтади.

Туманимиздаги Иқтисодиёт университети анжуманлар залида 17-феврал куни соат 16-00да бошланадиган маърифий ва маданий дам олиш дастури доирасидаги тадбиримизга барчангизни таклиф қиламиз.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Танлов
#Бир_нуроний_10_ёшга_масъул

Танловнинг Республика босқичи бўлиб ўтди

Бухоро шаҳрида “БИР НУРОНИЙ-ЎН ЁШГА МАСЪУЛ “ кўрик танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик танловда Республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақолпоғистон республикаси ҳамда Тошкент шаҳри вакиллари иштирок этишди.

Нуронийларимиз ўртасида ўтказилган ушбу танловда Тошкент шаҳри “Нуроний “ жамгармаси раиси Р. Калонов бошчилигидаги Тошкент шаҳри вакиллари Фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, танлов якунида фаолият йўналишига доир семинар ҳам ўтказилди. Семинарда фаол нуронийларимиз ўз фаолиятларига доир янгиликлар билан танишди ва ёшлар билан ишлаш йўналишидаги услублар ҳақида маърузалар тинглашди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Танлов
#Йилнинг_энг_намунали_ёшлар_етакчилари_аниқланди

⚡️ Чилонзор тумани Ёшлар етакчиларининг 7 таси ғолиб ва совриндор бўлди

Шаҳримиз бўйлаб маҳалладаги ёшлар етакчилари ўртасида ўтказилган "Энг_намунали_ёшлар_етакчиси_2023" танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўз ниҳоясига етди.
Биз учун қувонарли томони шундаки, ушбу танловда туманимиздаги 55 та маҳаллада фаолият олиб бораётган Ёшлар етакчиларидан 7 нафари ғолиб ва совриндорлар бўлишди.

Шунингдек, танловнинг Тошкент шаҳар босқичида туманимиздаги

👉👉👉 "Кўркам" ва "Тирсакобод" маҳаллалари Ёшлар етакчилари фахрли ▶️1-ўринни;

👉👉👉 "Хирмонтепа" ва "Катта_Дўмбиробод" маҳаллалари Ёшлар етакчилари ▶️2-ўринни;

👉👉👉 "Оқтепа" ва "Нафосат" маҳаллалари Ёшлар етакчилари ▶️3-ўринни эгаллади.

👉👉👉 "1_Қатортол" маҳалласи Ёшлар етакчиси эса танловнинг "Энг фаол ёшлар етакчиси" наминацияси ғолиби бўлди.

👏👏👏👏👏👏👏Ғолиб ва совриндор бўлган Ёшлар етакчиларини туман ҳокимлиги номидан муборакбод этамиз ва келгуси босқичда ҳам уларга омад тилаб қоламиз.👏👏👏👏👏👏👏
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Танлов

Чилонзорда "Энг яхши китобхон оила"
танлови бўлиб ўтди

Чилонзор туманида жойлашган Тошкент шаҳар "Билим ахборот-кутубхона" марказида Чилонзор тумани Оила ва хотин қизлар бўлими ва кутубхона жамоаси ҳамкорлигида "ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН ОИЛА" кўрик танлови бўлиб ўтди.

3 та шарт асосида ўтказилган кўрик-танловда Чилонзор тумани маҳаллаларидан 16 та оила иштирок этди.

1-шарт: "Ўзбек адабиётини биласизми? рукни остида тест саволлари;
2 шарт: "Қизиқарли ва мантиқий саволлар;
3-шарт: "Менинг севимли китобим" рукни остида ҳар бир иштирокчи ўзи севиб ўқиган асарларидан бирига библиографик шарҳ бериб ўтди.

Танлов шартларини тўғри бажарган ва энг кўп балл тўплаган оилалар ғолиб деб топилди.

Натижаларга кўра, 1 -ўрин Мустафоевлар оиласига, 2-ўрин Қаноатовлар оиласига, 3-ўрин эса Бекмуродовлар оиласига насиб қилди.

Танлов ғолиблари Чилонзор тумани Оила ва хотин қизлар бўлими томонидан эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланди.

Айтиш мумкинки, оилалар ўртасида ташкил қилинаётган бундай танловлар китобхонлар сафини кенгайтиришга хизмат қилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзорда_Китобхонлик_ойлиги
#Танлов

📚 "Илм -инсонни улуғлайди ва мақсадлар сари етаклайдиган йўлдир .Илмдан ўзга нажот йўқ эканини ҳар жабҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари орқали ҳам кузатиб бораётганимиз бежиз эмас. Туман ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган Китобхонлик ойлиги танлови ҳақидаги эълонни ўқидим. Эълонда Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев томонидан бир нечта асарларни ўқиш тавсия этилди.Ушбу асарлар орасидан мен ўзбек ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар" тарихий романини ўқидим.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Асарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳақида сўз боради.Ёзувчи ушбу романни ўн йил мобайнида ёзиб китобхонлар ихтиёрига топширади."Юлдузли тунлар " романи учун "Бобурнома ",ҳамда "Ҳумоюннома"асарлари асос бўлган. Бу асар улкан салтанатнинг парчаланиб кетиши…
#Танлов_иштирокчиси_тавсия_этган_китоблар

1. Пиримқул Қодировнинг "Авлодлар довони";

2. Пиримқул Қодировнинг "Она лочин видоси",

3. Шуҳратнинг "Шинелли йиллар";

4. Ўткир Ҳошимовнинг "Икки эшик ораси";

5. Тоҳир Маликнинг "Кафансиз кўмилганлар"
каби асарларини тумандошларимиз ўқиши учун тавсия қиламан.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Танлов
#Бир_нуроний_10_та_ёшга_масъул

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда "Кекса авлод вакилларини хар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарорлари ижросини таьминлаш мақсадида "Бир нуроний ўнта ёшга масъул" кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Кўрик-танлов жараёнида иштирокчиларнинг олиб борган ишлари тўлиқ ўрганилди, уларнинг тақдимотлари кўриб чиқилиб номзодлар орасидан ғолиблар аниқланди.

Натижаларга кўра, 1-ўринни 25 балл тўплаган "Чилонзор" маҳалла фуқаролар йиғинида "Бир нуроний ўн ёшга маъсул" тамойилига бириктирилган нуроний Ғайрат Фазлитдинов эгаллади ҳамда диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 5-баравари микдорида пул мукофоти билан такдирланди.

2-ўринга 24-балл тўплаган "2-Қатортол" маҳалла фукаролар йиғинида "Бир нуроний ўн ёшга маъсул" тамойилига бириктирилган нуроний Низомиддин Эргашев лойиқ топилди. 2-ўрин соҳиби ҳам диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 4-баравари миқдорида пул мукофотига эга бўлди.

3-ўрин эса 23-балл тўплаган "Наққошлик" маҳалласи фуқаролар йиғинида "Бир нуроний ўн ёшга маъсул" тамойилига бириктирилган нуроний Манзура Нишоновага насиб этди. Манзура аяга ҳам диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 3-баравари миқдорида пул мукофоти топширилди.

👉👉👉 Ғолиб отахонлар ва онахонимизни туман ҳокимлиги номидан қутлаймиз ва туманимизда истиқомат қилувчи барча нуронийларни янада фаолликка чақириб қоламиз.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Китобхонлик_ойлиги_Чилонзорда
#Танлов

Туман ҳокими тавсиясига кўра Президентимизнинг "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси" китобини ўқидим

📚 "Туман ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган Китобхонлик ойлиги танлови ҳақидаги эълонни ўқидим. Эълонда Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев томонидан бир нечта асарларни ўқиш тавсия этилди.Ушбу асарлар орасидан мен Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси" деб номланган асарини ўқидим.
#Маънавият
#Танлов
#Чилонзор_тумани

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2024-йил
30-сентябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган мулоқот тарзидаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўлинмаси ва туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида турли мавзуларда иншолар, ёзма ишлар, эсселар, расмлар, шеърлар танловининг Чилонзор туман босқичи ўтказилди.

Ёш ва йўналишлар кесимида
🥇-ўринни қўлга киритган ўқувчи-ёшларга танловнинг шаҳар босқичида омадлар тилаб қоламиз.

Туман босқичида мезбонлик қилган 126-сонли умумтаълим мактаби маъмуриятига эса миннатдорчилик билдириб қоламиз

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов
#Йилнинг_энг_намунали_ёшлар_етакчиси
#Тошкент_шаҳар_босқичи

"Тирсакобод" маҳалласи ёшлар етакчиси ғолиб бўлди

🔼"Йилнинг энг намунали ёшлар етакчиси" танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Ҳар йилгидек, ушбу танловда яна чилонзорлик ёшлар олдинда бўлди ва ушбу босқичнинг мутлоқ ғолиби туманимиздаги "Тирсакобод" маҳалласи ёшлар етакчиси Меҳрожбек Холматов бўлди.

Меҳрожбек танлов ғолиби сифатида Республика босқичига йўлланма олди ва Тошкент шаҳар ёшлар етакчилари шаънини ҳимоя қиладиган бўлди.

👋👋👋Ўз маҳалласи ва туманимиз шаънини юқори кўтарган Меҳрожбек Холматовни туман ҳокимлиги номидан ғолиблик билан қутлаймиз ва келгуси босқичда ҳам зафарлар тилаймиз. 👏👏👏

🔼🔼🔼Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM