Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.86K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Чилонзор туманида аҳоли истеъмолчиларини газ билан узлуксиз таъминлаш, газ босимини меъёрлаштириш юзасидан “Чилонзортумангаз” корхонаси ходимлари 24 соатлик иш режимида фаолият олиб бормоқда.

Ҳозирда аҳолига табиий газни меъёрида етказиб бериш мақсадида тумандаги автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаларининг фаолияти вақтинча тўхтатилган. Ошхона, ресторан, кафеларда газ таъминоти 50 фоизгача чегараланган.

Шу ўринда, азиз тумандошларимиздан газдан тежамкорлик билан фойдаланишларини ва ис газидан заҳарланиш ҳолатлари келиб чиқмаслиги учун газ ускуналарини ёқиқ ҳолда қолдирмасликларини сўраб қоламиз.

👉👉👉Брифингда келтирилган маълумотлар билан лавҳамиз орқали танишинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Работники предприятия «Чилонзортумангаз» работают 24 часа в сутки для бесперебойного снабжения потребителей газом и регулирования давления газа в Чиланзарском районе.

В настоящее время в целях обеспечения населения природным газом работа АЗС в районе временно приостановлена. Газоснабжение кухонь, ресторанов, кафе ограничено на 50 процентов.

На данный момент просим наших дорогих жителей экономно пользоваться газом и не оставлять включенным газовое оборудование во избежание отравления газом.

👉👉👉Знакомьтесь с брифингом через наше видео
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Матбуот хизмати томонидан туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари иштирокида брифинг ўтказилди.

👉👉👉Брифингда келтирилган маълумотлар билан лавҳамиз орқали танишинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Матбуот хизмати томонидан “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ Чилонзор тумани бошқармаси мутасаддилари билан ҳам брифинг ўтказилди.

👉👉👉Брифингда келтирилган маълумотлар билан лавҳамиз орқали танишинг
#Кун_ҳикмати

Сўзлагувчи гар нодон эрур, тинглагувчи доно ўлсин.

Амир Темур
#Конституцияга_30_йил

Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 2-модда

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Айни кунларда аҳолига иссиқлик энергияси, электр ва газ етказиб беришда вақтинча узилишлар бўлиб турибди. Лекин маҳаллий ҳокимликлар томонидан имкон даражасида аҳолини қўллаб қувватлаш ва уларга қулайлик яратиш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, туман ҳокими ва тегишли мутасаддилар  маҳаллаларга чиқиб, шарт- шароитларни ўрганмоқда ҳамда муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Жумладан, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев "Шараф"  маҳалласида бўлиб,  аввало, маҳаллага электр қуввати етказиб берувчи  ток тақсимлаш шаҳобчаси ҳолати билан танишди. Сўнгра кўпқаватли уйларда иссиқлик тизими ва электр билан таъминланганлик даражасини ўрганди.

Бундан ташқари, кўчалар ва йўлакларни музламалардан тозалаш ва аҳолига қулайлик яратиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар  берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#Электр_таъминоти_тикланди

Чилонзор тумани Хайробод ва Хонтўпи маҳаллаларида электр таъминоти билан боғлиқ муаммо юзага келган эди.

Бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли мутасаддилар ҳар икки маҳаллага бориб, муаммони ўрганди ва бартараф этиш чораларини кўрди.

Электр истеъмоли кескин ошганлиги туфайли трансформатордан чиққан кабелларга юклама тушиши натижасида кабеллар эриб кетганлиги туфайли вужудга келган носозлик тузатилди. Кабеллар янгисига алмаштирилди ва электр таъминоти тикланди.

Туман ҳокими бошчилигидаги барча масъул раҳбарлар куну-тун фаолиятини давом эттириб коммунал соҳада аҳолидан тушган мурожаатларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияга_30_йил

Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 2-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Муаммолар_бартараф_этилмоқда

Аҳоли томонидан туман ҳокимлиги ва коммунал хизматлар навбатчилик бўлинмаларига келиб тушган барча мурожаатлар жойида бартараф этилмоқда.

Жумладан, “Яккатут” маҳалласи 20 уйдан, 9 мавзедаги 2 уйдан, "Катта Олмазор маҳалласидаги 11 уйдан келган мурожаатлардаги муаммолар ҳам бартараф этилиб, аҳоли хонадонларига электр қуввати етказилди.

Бундан ташқари, “Бурижар” маҳалласи “Қатартол” кўчасидаги электр таъминотидаги носозлик, “Катта Дўмбробод маҳалласи Тубқайрағоч 1- Берк кўчасидаги узилишлар ҳам тузатилиб электр энергияси кайта тикланди.

Шунингдек, “Мевазор” маҳалласи Иқтисод кўчаси аҳолисидан электр энегияси ўчганлиги ҳақида келиб тушган мурожаат ҳам туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан тезда бартараф килиниб аҳоли электр энергияси билан таъминланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi