Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.86K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёнғин_хавфсизлиги

Иситиш мосламалари сифат сертификатига эга бўлиши керак

Чилонзор туманида совуқ кунларда келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинларнинг ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ҳозирги совуқ об-ҳаво шароитида аксарият одамлар уйига иситиш мосламалари сотиб олишга ҳаракат қилади. Бундай пайтда агар носоз иситиш ускунасини харид қилса, ундан фойдаланиш жараёнида хонадонларда турли кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқиши мумкин.

Носоз иситиш мосламаси туфайли дилхираликлар келиб чиқмаслиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун туман ФВБ масъул ходимлари ва туман ДСИ масъуллари биргаликда “Қатортол” савдо мажмуасида аҳолига сотилаётган иситиш мосламаларининг сифатини назоратга олди.

Ўрганишлар жараёнида сотувчиларга сифат сертификатига эга бўлмаган иситиш мосламаларини сотиш мумкин эмаслиги, ёнғин хавфининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги тушунтирилди.

📣📣📣Ҳурматли истеъмолчилар!

Иситиш мосламаси сотиб олаётганингизда, албатта, унинг сифат сертификатига ва созлигига эътибор қаратинг!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Бирлашиш бошланишдир, бирликка эришиш тараққиётдир, бирликда ишлаш муваффақиятдир.

Америка мақоли
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бу об-ҳавода режали чекловлар киритмасак, эртага бундан-да жиддийроқ талафот бўлиши мумкин” — бош вазир ўринбосари

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов энерготаъминотдаги узилишлар юзасидан изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво шароити жиддийроқ талафотларнинг олдини олиш мақсадида режали чекловлар ўрнатишни тақозо этмоқда.

Жўрабек Мирзамаҳмудов Фарғонанинг Ўзбекистон туманидаги цемент заводи ишчиларининг интернетда тарқалган жамоавий мурожаатига ҳам муносабат билдирди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ исроф қилувчиларни яхши кўрмайди», — муфтий ҳазратлари юртдошларимизни энергетика ресурсларини тежашга чақирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров бугун тақчиллик кузатилаётган энергия ресурсларини тежаш зарурлигини таъкидлади.

«Керак бўлмаган хонани ёритиб, керак бўлмаган хонани иситган пайтларимизда қўшни қишлоқда совуқда ўтирган инсонлар ҳақида ўйланг» — деди муфтий ўз сўзида.
#Йўлларга_қум_ва_туз_сепилди

Туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман ҳудудидаги йўллар музламалардан тозаланмоқда.

Кечаси ва бугун эрталабгача 16 та кўчалар музлардан тозаланиб туз ва қум сепиб чиқилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Қум_ва_туз_сепилмоқда

Чилонзор туманидаги барча маҳаллаларга хизмат қилувчи БСКлар ишчилари томонидан кўпқаватли уйларнинг олдидаги йўлаклар ва маҳалланинг ички кўчалари музламалардан тозаланиб туз ва қум сепилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Бектемир тумани
Олмазор тумани
Сергели тумани
Учтепа тумани
Миробод тумани
Мирзо-Улуғбек тумани
Чилонзор тумани
Шайхонтоҳур тумани
Юнусобод тумани
Янгиҳаёт тумани
Яшнобод тумани

#kommunal_soha

📹YouTube 📱Facebook 📹Instagram 🌐Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM