Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.42K subscribers
49.6K photos
5.48K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ғалаба_муборак_МУАЙТАЙЧИ_ёшлар

Жаҳон чемпионати совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Бугун Чилонзор туманидаги “Катта Қозирабод” маҳалласи идорасида Тайланд қиролигининг Паттая шаҳрида спортнинг МУАЙТАЙ тури бўйича ўтказилган 17-жаҳон чемпионатида иштирок этиб, чемпион бўлган ва турли совринларга эга бўлиб келган спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳам иштирок этиб, ёш спортчиларимизни ғалаба билан қутлади ва уларга эсдалик совғалари тақдим этди.

Айтиш жоизки, жами 50 дан ортиқ давлатлардан 1000 га яқин спотчилар иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада юртимиздан жами 43 нафар ёшлар иштирок этган бўлса, шундан 21 нафари пойтахтлик ёшлардир. Қувонарли томони, мазкур мусобақада Чилонзор туманидан 6 нафар спортчилар иштирок этиб, спортчимиз Шоҳрух Нажмиддинов ҳамда Фаррух Норчиевлар олтин медаль олиб Жаҳон чемпиони деган шарафли номни қўлга киритишди.

Камила Султонова қизлар ўртасида олтин медаль, Абдуғофир Ғофуржонов ўз вазн тоифасида кумуш медальни, Абдурахим Ҳабибрахмонов олтин медальни, Ҳабиббуло Рахимжонов кумуш медальни қўлга киритишди.

👏👏👏Юртимиз байроғини баланд кўтариб, халқаро майдонда элимиз шаънига шарафлар келтирган ёш спортчиларимиз ва уларнинг яқинларини ушбу ғалаба билан яна бир бор муборакбод этамиз. 👏👏👏

👉👉👉Тадбир тафсилотлари ҳақидаги видеоролигимизни кейинги хабарларимиз орқали кўришингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

“Кўркам” маҳалласида тикув цехи фаолият бошлади

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари аҳолига чин маънодаги кўмакчига айланиб улгурди. Дастлаб ўз фаолиятини хатлов ўтказишдан бошлаган ҳоким ёрдамчилари маҳалладаги ҳар бир оиланинг ҳолатини ўрганиб чиқди. Биринчи ўринда ижтимоий қийналиб қолган қатламга турли кўмаклар кўрсатилган бўлса, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш йўналишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, туманимиздаги “Кўркам” маҳалласида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Ойбек Рустамов ҳам жорий йилнинг ўтган ойи мобайнида маҳаллада яшовчи 23 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқароларга турли йўналишда кредитлар олишига ёрдамлашди. Бундан ташқари, 9 нафар фуқарога ўзини-ўзи банд қилиши учун субсидия асосида меҳнат ускуналари олиб берилди.

Маҳаллада тадбиркорлар сафининг кўпайганлиги ва янги иш ўринлари яратилаётганлиги маҳалладошларнинг бандлигини таъминлашда ҳам қўл келмоқда.

Куни-кеча маҳалла ҳудудида иш бошлаган тикув цехининг очилишида ҳам Ойбек Рустамовнинг ҳоким ёрдамчиси сифатида ҳиссаси катта бўлди. Ҳозирда мазкур цехда 8 нафар маҳалладош аёллар ишга кириб, турли хил бежирим кийим-кечаклар тикишни бошлади. Цехда яна 5 нафар ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш имкони бор ва маҳалла аёллари ҳозирда ишга жалб этилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
⚡️ МУНОСАБАТ

Кун.уз таҳририяти томонидан тайёрланган ва тарқатилаётган Минерва сити компанияси вакили Мурали Лал Жаланнинг интервьюсида Тошкент шаҳар ҳокимига нисбатан айтган гаплари ҳуқуқий баҳо берилмагунга қадар давлат хизматчисини обрўсизлантиришга қаратилган деб ҳисоблаймиз.

Мурали Лал Жаланнинг гапларини асосли ёки асоссизлигини текшириш учун ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилинади.

Барча оммавий ахборот воситаларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ушбу ҳолатни қонуний асосда ўрганиб чиқилгунга қадар, асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз.

📹YouTube 📱Facebook 📹Instagram 🌐Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Сайёр_қабул

#Мурожаатлар_жойига_чиқиб_ўрганилмоқда

Биринчи сектор раҳбари, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва туман ҳокимлиги масъулларининг “Гулистон” МФЙ идорасида ўтказган “маҳаллабай” сайёр қабули жараёнида 8-мавзе “Нафосат” маҳалласида жойлашган 24-уй фуқаросидан коммунал соҳасига тегишли иссиқлик масаласи бўйича мурожаат бўлган эди.

Мазкур мурожаатнинг ижроси вақт талаб қилганлиги боис, бартараф этиш учун муддат белгиланган ҳолда тегишли масъулларга берилган топшириқлар асосида туман ҳокимининг Уй-жой, коммунал хизматлар ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Камол Ҳамроев ва тегишли масъуллар мурожаатдаги ҳолатларни жойига чиқиб ўрганди.

Ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, ётоқхона типидаги бу бино олдин бошқа ташкилот балансида бўлган, ҳозирда ҳокимият балансига ўтказилган. Ҳокимият балансига ўткзилгандан сўнг, бинонинг том қисми, йўлаклари, сантехника тизими таъмирланган.
Мурожаатчи айрим хонадонларда иссиқлик яхши ишламаётганлиги ва умумфойдаланадиган газ аппарати билан боғлиқ муаммолар борлигини маълум қилганлиги боис, бинодаги иссиқлик тизими фаолияти ўрганилди. Маълум бўлишича, аксарият хонадонларда иссиқлик тизими меъёрида ишламоқда. 4-қаватдаги айрим хонадонларда иссиқликда узилиш бор.

Умумфойдаланишдаги газ аппаратлари ишлаяпти, босими меъёрига келтирилди. Фақат табиий газга тўловларда ва газ ҳисоблагич ускунасини ўрнатишда англашилмовчиликлар бўлаётганлиги аниқланди. Ҳозирда “Тумангаз” масъулларига бу масала ҳавола этилди ва муаммо қонун доирасида бартараф этилиши аҳолига тушунтирилди.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Брифинг

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий поликлиникасининг шифокори Гулчеҳра Ҳакимова иштирокида расмий фейсбук саҳифаси https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали туманда юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва бу борада аҳолига шифокор тавсиялари хусусида Брифинг ўтказилди.

Брифингда тақдим этилган қизиқарли маълумотлар билан тўлиқ https://fb.watch/h5mX0QHbfQ/ манзили орқали танишишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хабарингиз_борми?
«Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–803, 28.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
👉👉👉Ушбу қонун кўчмас мулкнинг қуйидаги турларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилади:
ер участкаларига;

биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларга;

кўп йиллик дов-дарахтларга;

мулкий мажмуа сифатидаги корхонага.

👉👉👉Кўчмас мулкка бўлган қуйидаги ҳуқуқлар ёки чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:
- мулк ҳуқуқи;
- доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;
- доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
- мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
- ижара ҳуқуқи;
- иккиламчи ижара ҳуқуқи;
- хўжалик юритиш ҳуқуқи;
- оператив бошқариш ҳуқуқи;
- кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқи;
- бепул фойдаланиш ҳуқуқи;
- рента;
- ипотека;
- сервитут;
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларга қўйилган чекловлар.
Биноларга, иншоотларга ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.
👉👉👉Кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини шакллантириш учун қуйидагилар асос бўлади:
🔷 ер участкаларининг белгиланганлиги (реализация қилинганлиги);

🔷 бинонинг, иншоотнинг қурилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;

🔷 белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилиши тугалланмаган объектнинг мавжудлиги;

🔷 кўчмас мулкнинг бўлинганлиги;

🔷 кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги.
👉👉👉Давлат реестри кўчмас мулк, унга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек, ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси тарздаги тизимлаштирилган маълумотлар тўпламидан иборатдир.

👉👉👉Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
“Тошкент тажрибаси”: Пойтахтнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та "мини-поликлиника" иш бошлайди

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда тиббиётни ҳар бир хонадонгача яқинлаштириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантириш, юртдошларимизнинг жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳани ишлаб чиқди.

Ушбу эзгу ташаббус Президентимизнинг 2022 йил 25 апрелда қабул қилинган “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан рўёбга чиқарилмоқда.

♻️ “Тошкент тажрибаси” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 10 800 та кўп қаватли уй жойлашган маҳаллалар ҳудудида 170 та маҳалла тиббиёт пунктини барпо этиш ва 540 минг нафар аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш мақсад қилинган.

— Мазкур лойиҳага Юнусобод тумани тажрибаси асос қилиб олинди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Анвар Алимов. — Туманнинг Собиробод маҳалласида ўрнатилган тиббий контейнерда иш олиб бораётган маҳалла тиббиёт пункти фаолиятини кўриб чиқдик. Аҳоли бу ташаббусдан миннатдор. Бу “мини-поликлиникада” битта тиббий бригада фаолият олиб боряпти.

🩻 Барча зарур дори-дармонлар, керакли тиббий буюмлар, жумладан, ЭКГ ва кислород баллони каби ускуналар билан жиҳозланган, иккита койкали, соат 8:00дан 20:00 гача ишловчи “кундузги стационар” эга “кичик шифохона”да умумий амалиёт шифокори ва 2 нафар ҳамшира аҳолига мобиль тиббий хизмат кўрсатади.

👨🏻‍⚕️Бундай маҳалла тиббиёт пунктлари диспансер назоратида турган қариялар, ҳомиладор аёллар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказишда умумий амалиёт шифокорига катта енгиллик беради.

🧑🏻‍⚕️Ҳамшираларга шифокоролди тиббий кўриклар учун қулайлик яратади.

👨‍👨‍👧‍👧 Аҳолини эса оддий кўриклар учун ҳам поликлиникага қатнаш оворагарчиликларидан халос қилади.

🚃 Лойиҳа доирасида йил охирига қадар 40 та контейнер жиҳозланиб пойтахтдаги 12 та кўп тармоқли поликлиника ва 70 та оилавий поликлиника ихтиёрига топширилади.

🏢 Улар пойтахтнинг аҳоли гавжум бўлган кўп қаватли уйлари ёнига ўрнатилиши мўлжалланган. Келгуси олти ойда эса 170 та ана шундай маҳалла тиббиёт пункти пойтахт аҳолисига хизмат кўрсатади.

🔗 “Тошкент тажрибаси” лойиҳаси бу билан чекланмаган. Унинг доирасида:

🏠 пойтахтдаги 579 та маҳалла фуқаролар йиғини идораларида “Саломатлик мактаблари” ташкил этиш;

🏃🏻‍♂️соғлом турмуш тарзига риоя қилган ва бу борада юқори натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш;

📹 телемедицина ёрдамида ҳамширалар орқали беморларни мутахассислар билан боғлаш мақсадида “онлайн патронаж” хизматини жорий этиш ҳам кўзда тутилмоқда.

📌Пойтахтда пилот тарзида амалга ошириладиган лойиҳа олти ойдан сўнг, натижалари таҳлил қилинган ҳолда, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига татбиқ этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Чилонзор_ёшлари_доимо_илғор

“Кўркам” маҳалласи Ёшлар етакчиси-Тошкент шаҳрида энг намунали

“2022 йилнинг энг намунали Ёшлар етакчиси” танловининг Тошкент шаҳар босқичида Чилонзор туманидаги “Кўркам” маҳалласи Ёшлар етакчиси Шукрулло Қодиров биринчи ўринни олди ва Республика босқичига йўлланма олди.

👏👏👏Туман ҳокимлиги номидан “Кўркам” маҳалласи Ёшлар етакчиси Шукрулло Қодировни ғолиблик билан қутлаймиз ва кейинги босқичда ҳам омадлар тилаб қоламиз. 👏👏👏

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Тиббий_кўрик

Чилонзор туманида аҳоли саломатлигини сақлаш, турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича маҳаллабай тарзда тиббий кўриклар ўтказиб келинмоқда

Жумладан, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий кўп тармоқли поликлиникаси шифокор ва ҳамширалари томонидан "Халқлар дўстлиги" маҳалласи аҳолиси учун ҳам мақсадли тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрик жараёнида оила шифокорлари кўриги, лаборатория текшируви, УТТ, ЭКГ текширувлари бўйича мутахассислар, гинеколог, офтальмолог, отоларинголог, невропатолог ва жарроҳ каби тор соҳа шифокорлари иштирок этди.

Тиббий кўрикда жами 55 та беморнинг саломатлиги назоратдан ўтказилди. Клиник лаборатория таҳлилидан 31 нафар, УТТ текширувидан 22 нафар беморлар текширувлардан ўтказилди. 9 нафар беморга оила шифокори кўрсатмасига асосан дори-дармонлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi