Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.2K photos
5.41K videos
24 files
8.26K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#qabul_2022

Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti respublikamizdagi tayanch oliy ta'lim muassasalaridan biri bo‘lib, 1935-yil 14-sentyabrda tashkil topgan.

Hozirgi kunda universitetda 13 ta fakultet, 3 ta bo‘lim va 52 ta kafedra mavjud. Barcha ta'lim yo'nalishlarida 21.646 nafar talabalar tahsil olib kelishmoqda.

🌐
@TDPU_UZ
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#openbyudjet

📣📣📣Ҳурматли фуқаролар!

"ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ " ЖАРАЁНИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!!!

Ташаббусли бюджетлаштириш жараёни 2022 йил 15 июлдан бошланади.

1-босқич: Портал орқали таклиф киритиш муддатлари 15 июлдан 03 августгача.

2-босқич: Таклифларни саралаш муддатлари 04 августдан 23 августгача.

3-босқич: Таклифга овоз бериш муддатлари 24 августдан 12 сентябргача .

Сизнинг таклифингиз яшаб турган ҳудудингизни янада обод этиш учун муҳим аҳамиятга эга.

Ташаббус кўрсатинг!!!!

Овоз бериш жараёнида фаол иштирок этиб, ҳудудингиздаги энг долзарб муаммоларни ечимини топишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Чилонзор туман ҳокимлиги Молия бўлими

https://t.iss.one/Chilonzor_OpenBudget

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
🌞Бугун ҳам кун иссиқ бўлади

🌞«Ўзгидромет» маълумотларига кўра бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

🌞🌞🌞Пойтахтимизда ҳаво қуёшли бўлади. Максимал ҳарорати 41-43° га етади.
👉👉👉Ҳурматли тумандошлар аномал иссиқ шароитида соғлигингизни сақлаш учун зарур чораларни кўринг. Бундай шароитда офтобда кўп юрмаслик ва кўпроқ сув ичишни тавсия қилишмоқда шифокорлар.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_Чилонзор

Бугунги кунда Чилонзор туманининг барча МФЙлар учун босқичма босқич янги бинолар қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилмоқда.
Жумладан, анча йиллардан бери эски бинода иш олиб бораётган “Хонтўпи” маҳалласи мутасаддилари учун ҳам бугун замонавий бино қуриб берилди. Бинонинг тантанали очилиш маросимида маҳалла фаолларига, маҳаллада яшовчи отахонларга ва меҳмонларга дастурхон ёзилиб, ош тортилди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#МИБ_Чилонзор_тумани_бўлими_фаолиятидан

Банкларга қарз маблағлари ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими иш юритувида банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 847 та
116 миллиард 7 миллион сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ўтган давр ичида ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш белгиланган ижро ишлари юзасидан мазкур мулкларни реализация қилиш ишлари жадаллаштирилди.

Хусусан, жорий йилнинг июнь-июль ойларида жами 12 та ижро ҳужжати юзасидан гаровдаги 21 та 36 миллиард 4 миллион сўмлик мол-мулклар хатланиб, реализация қилиш учун “E-IJRO AUKSION” электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Шундан жами 14 та ундирув яъни 9,6 миллиард сўмлик ундирувлар транспорт воситалари ҳиссасига тўғри келади. Қолган 7 та 26,8 млрд. сўмлик ундирувлар эса кўчмас-мулк, нотурар ва турар жой объектлари ҳисобланади.

Мисол учун, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
4-1001-2204/8496-сонли ижро варақасига асосан қарздор “POWER CITY BUILDING” МЧЖ ҳисобидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Чилонзор филиали фойдасига жами 5 миллиард 850 миллион477 минг 924 сўмлик ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва 100722044058-сонли ижро иши юритиш қўзғатилган.

Давлат ижрочиси Д. Йўлдошев томонидан амалга оширилган тезкор ижро ҳаракатлари натижасида гаровдаги “POWER CITY BUILDING” МЧЖга тегишли бўлган:

- 2018 йилда ишлаб чиқарилган, бошланғич баҳоси 1.388.000.000 сўм бўлган, 01 250 OJA дав лат рақамли, “SANY” русумли махсус автокран;

- 2018 йилда ишлаб чиқарилган, бошлағич баҳоси 540.000.000 сўм бўлган, 01 026 YFA давлат рақамли, “MAZ 650108 8230 000” русумли юк ўзи ағдарувчи махсус техникаси;

- 2018 йилда ишлаб чиқарилган, бошланғич баҳоси 3.500.000.000 сўм бўлган, 01 052 DGA давлат рақамли, “HYUNDAI KCP 52ZX170” русумли махсус техника хатланган ва “Мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарорига асосан белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Қатортол кўчасидаги дарахтлар кесиб ташланаётгани ҳақидаги хабар чоп этилди.

Бу борада туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг маълумот беришича, тумандаги қуриган, зараркунандалар томонидан зарарланиб, синиб кетиши ва бунинг оқибатида аҳолига ҳамда аҳолининг моддий ашёларига зарар етказиши мумкин бўлган дарахтлар хатлов қилинган ва режа асосида кесиб олинмоқда.

Жумладан, Қатортол кўчасида ҳам 10 та худди шундай қуриган ва зарарланган дарахтлар хатловга олинган ва барча тегишли ташкилотларнинг хулосасига кўра кесилмоқда.

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари! Ижтимоий тармоқда хабар чоп этишдан олдин тегишли ташкилотлардан шу хабарнинг қай даражада асосли эканлигини сўраб-суриштириб,кейин асосланган хабарни эълон қилишингизни яна бир бор сўраб қоламиз.Негаки,асосланмаган шов-шувларни тарқатганлик учун қонун доирасида жавобгарлик белгиланган.

(Тепада расмларда қуриган ва зараланган дарахтларни кесиш бўйича ташкилотларнинг хулосалари берилган)

Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
#КУН_ҲИКМАТИ

Мия ўзгармагунча, бошқа ўзгаришлар негиз тутмас.

Абдурауф Фитрат
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️12 ёшгача болаларнинг ота-оналар назоратисиз чўмилиши тақиқланади

🚫 Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар
тақиқланади:

🔹 тақиқловчи белгилар ва “Хавфли!”, “Чўмилиш тақиқланади!”, “Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!” сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
🔹 тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;
🔹 моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
🔹 техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва буйтўсиқларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
🔹 сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
🔹 алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
🔹 сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
🔹 ёлғон тревога сигнали бериш;
🔹 вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
🔹 сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
🔹 пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;
🔹 кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
🔹 сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
🔹 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
🔹 шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;
🔹 овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
🔹 товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;
🔹 қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot