Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.59K subscribers
50.4K photos
5.54K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
❗️❗️❗️CHILONZOR TUMANINING BA’ZI JOYLARIDA GAZ TA’MINOTI VAQTINCHALIK TO’XTATILADI

Chilonzor tumani, “Kichik xirmontepa” mahallasi hududida joylashgan yer usti D-76 mmli gaz quvurida ta’mirlash ishlari olib borilishi rejalashtirilgan. Shu sababli 2022-yil 4-iyul kuni soat 10:00 dan 18:00 gacha ushbu manzilda gaz ta’minoti vaqtinchalik to’xtatiladi.

Ta’mirlash ishlari tugatilgandan so’ng, tabiiy gaz ta’minoti qayta tiklanadi.


✍️ “Hududgaz Poytaxt” gaz ta’minoti filiali matbuot xizmati
❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масалани кўриб чиқишяпти.

📺 Тадбирни онлайн кўриш

〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Forwarded from Odiljon Tojiyev
#Менинг_Конституциям #Муҳокама

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масалани кўриб чиқилди.

Йиғилишда конституциявий ислоҳотлар билан боғлиқ иккита муҳим масала кўриб чиқилди.

Мажлисда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза билдиришда фуқароларнинг фаоллиги ортиб бораётганлиги, келиб тушаётган таклифлар сони тобора ошаётганлиги умумхалқ муҳокамаси муддатини узайтириш заруратини юзага келтирмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 2022 йил 15 июлгача узайтириш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда билдирилган таклифларни инобатга олиш зарур деб топдилар.

Яъни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ кўрилди.

Одилжон Тожиев,
Конституциявий комиссия Матбуот котиби
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 87 нафар битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўқувчилар, ота-оналар ва туман ҳокимлиги, ХТБ масъуллари ва барча иштирокчилар учун ўзгача ҳаяжон ва хурсандчиликлар билан ўтган тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” телеканали дастурларида кенг ёритилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзорлик_ўқувчилар_ғолиб
#Яшил_чироқ_мусобақасининг_шаҳар_босқичи
#Мактаб_164

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан пойтахтимиз туманларида жойлашган мактаблар ўқувчилари ўртасида #ЯШИЛ_ЧИРОҚ_2022 мусобақасининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Пойтахтимизнинг 12 та туманидан келган жамоалар ўртасидаги кураш ўзаро қизғин баҳс-мунозарага бой бўлди.

Танловда туманимиз шарафини ҳимоя қилган 164 - сонли умумтаълим мактаби жамоаси иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади ҳамда Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

👍👍👍Ғолиб жамоани Чилонзор тумани ҳокимлиги номидан табриклаймиз ва Республика босқичида уларга ОМAД тилаймиз👏👏👏👏

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Халқлар дўстлиги” майдонидан “Бунёдкор” шоҳ кўчаси орқали Чилонзор туманига кириб келишда – Бўрижар канали устидан ўтган кўприк остидаги чорраҳада таъмирлаш ишлари чала ташлаб кетилгани, бу ерда пиёдалар учун зарур шароит яратилмагани, йўл белгилари ўрнатилмагани ЙТҲларга сабаб бўлаётгани танқид қилинган.

Бу борада туман ҳокимлиги қурилиш мажмуасига ва Тошкент шаҳар ЙҲХХ масъулларига мурожаатлар ҳавола этилди. Масъулларнинг маълумотига кўра, бу мурожаат ўрганилиб, тегишли ташкилотлар билан биргаликда бартараф этиш чоралари кўрилиши режалаштирилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани Алгоритм мавзесидаги “Roison” корхонаси қаршисидаги кабел симлари ўтган канализация қудуғининг қопқоқлари мавжуд эмаслиги хабар қилинган.

Туман ҳокимлигининг тегишли масъулларидан олинган маълумотларга кўра, ушбу манзилда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги боис, канализация қопқоқлари вақтинча очиқ қолдирилган. Тез кунларда қопқоқлар қўйилади. Бундан ташқари, масъулларнинг таъкидлашича канализация қопқоқлари бир неча марта қўйилган бўлса-да, номаълум фуқаролар томонидан тунги пайтда қопқоқлар олиниб, металлоломга топшириб юборилиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Бу борада масъулларнинг маълумот беришича, туманнинг барча кўчаларига кузатув камералари ўрнатилиши юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнлар учун етарли маблағ ажратилган ва ҳозир пудратчи фирмалар танланмоқда ва айтишимиз мумкинки, яқин вақтларда камералар ўрнатилади. Бу эса, тунги пайт умумхалқ мулки бўлган буюмларнинг ўғирлаб кетилиши ҳолатларининг олдини олади.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
#Менинг_Конституциям

Чилонзор туманида турли ташкилот ва идораларда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

👉👉👉Ёшлар агентлиги Чилонзор тумани бўлими бошлиғи Баҳодир Зиёвуддиновнинг Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги фикрлари билан лавҳамиз орқали танишинг.
Масжидлардаги хавфсизлик ҳолатлари ўрганилмоқда

Барчамизга маълумки, яқин кунларда юртдошларимиз Қурбон ҳайити байрамини кенг нишонлайди. Ҳайит номозини ўқиш учун келган тумандошларимизга масжидларда барча шарт-шароитлар ва қулайликлар яратиш юзасидан ҳозирдан пухта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими мутахассислари томонидан барча масжидлардаги электр ускуналарининг ва электр ўтказгичларнинг ҳолати ўрганилиб, ҳар томонлама хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Тарғибот

Чилонзор тумани маҳаллаларида аҳоли ва ёшлар ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Шундай тадбирлардан бири “Ал Хоразмий” маҳалласи идорасида бўлиб ўтди. Маҳалла аҳолиси ва ёшлари иштирок этган мазкур тадбирда Чилонзор тумани Дин ишлари буйича бош мутахасиси Мирзаимом Мирзараҳмедов, МФЙ раиси Шарофиддин Аралов ва бошқа масъуллар аҳолига диний эътиқод эркинлиги, ислом динининг асосий ғоялари ҳақида тушунчалар берди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган маҳалла ёшларига жаҳолат сари етаклайдиган турли бузғинчи ғояларга эргашишнинг салбий оқибатлари батафсил тушунтирилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди коменданти, генерал-майор Рустам Жўраевнинг брифинги

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк