Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.57K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ташриф

Чилонзор тумани ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди

Куни кеча Чилонзор тумани ҳудудини ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган ишларни ўрганиш учун туманга Президент Администрацияси масъул ходими Собиржон Ҳасанов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, Тошкент шаҳар ЙҲХББ раҳбари ва бошқа масъул идоралар вакиллари келди. Масъуллар туман ҳокими ҳамда ҳокимлик мутасаддилари билан бирга тумандаги ижтимоий объектларда, маҳаллаларда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар жараёнида ҳудудларда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш юзасидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар, ҳудудни ободонлаштириш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан мулоқотда бўлиниб, уларга маҳалла аҳолисини тадбиркорликка жалб этиш, иш ўринлари яратиш, ёшлар билан ишлаш масалаларида керакли тавсиялар берилди.

👉👉👉Бу ҳақдаги лавҳамизни кейинги хабарларимизда ҳавола этамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кун тартибида давлат ва жамиятимиз ҳаётининг барча соҳалари қамраб олинган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бошланади.
Унда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется расширенное видеоселекторное совещание, повестка дня которого охватывает все сферы жизни государства и общества.
На нем будут обсуждены вопросы организации исполнения Стратегии развития Нового Узбекистана на 2022-2026 годы и государственной программы по реализации стратегии в 2022 году - в Год обеспечения интересов человека и развития махалли.
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Барчангизга маълумки, ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳаётида ғоят муҳим давр бошланмоқда. Бу – янги тараққиёт ва миллий юксалиш давридир.

35 миллиондан иборат кўпмиллатли халқимиз дунёдаги ривожланган давлатларга хос ҳаёт даражасига эришиш, адолатли, эркин ва обод жамият қуришдек улуғвор мақсадлар билан яшамоқда.

Бугун биз жонажон Ўзбекистонимизнинг узоқ муддатга мўлжалланган истиқболи билан боғлиқ бўлган ўта муҳим масалани муҳокама қилиш учун йиғилдик", деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.
Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳақида:

"Ҳаммангиз хабардорсиз, ўтган йили сайловолди дастури доирасида ҳудудларга ташрифларда “Инсон қадри учун” тамойилини барча ислоҳотларимизнинг бош мезони сифатида белгиладик.

“Давлат – инсон учун” деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини бевосита халқимиз билан маслаҳатлашиб, одамларимизнинг фикр ва таклифлари асосида ишлаб чиқдик. Ушбу стратегияда:

- яқин ва ўрта истиқболда Ўзбекистоннинг тараққиёт тенденциялари қандай бўлади?

- келгусидаги фаолиятимизни белгилайдиган айнан қайси мақсад ва вазифалар биз учун энг долзарб ва устувор ҳисобланади?

- давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳа ва йўналишларини комплекс ривожлантириш учун асосий эътиборни нималарга қаратишимиз керак?

- кейинги йилларда қабул қилинган қонун ва қарорларимиз, дастур ва режаларимизни янги даврда қандай давом эттиришимиз, уларга қандай қўшимча ва ўзгартиришлар киритишимиз керак, деган саволларга чуқур ва атрофлича жавоб берилган".
"Инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас" - Президент.

Давлатимиз раҳбари халқимиз бугунги кенг кўламли ўзгаришларга катта ишонч билан қараб, тезроқ уларнинг самарасини кўришни истаётганини таъкидлади.

"Албатта, инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз.

Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз.

Бу мақсадга эришиш учун эса дунёдаги ноёб демократик тузилма бўлган маҳалла институтининг катта имкониятларидан самарали фойдаланиш, унинг ваколатларини янада кенгайтириш, пировард натижада маҳаллани жамиятимизнинг ҳал қилувчи бўғинига айлантириш вазифасини ўз олдимизга қўймоқдамиз.

Мухтасар айтганда, маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади. Маҳалла обод бўлса, бутун мамлакат обод бўлади", деди Президент.
Йиғилишда 2022 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасининг муҳокамаси жараёнида аҳолидан 17 мингдан зиёд таклиф келиб тушгани, уларнинг барчаси йўналишлар бўйича ўрганилиб, дастур лойиҳаси 300 дан ортиқ янги ташаббус билан тўлдирилгани маълум қилинди.

"Одамларимизнинг дастур муҳокамасидаги фаоллиги, уларнинг ислоҳотларга бўлган ишончи ва дахлдорлиги ортиб бораётгани халқимиз юртимиздаги ўзгаришлар жараёнини, ташаббусларимизни қўллаб-қувватлаётганидан яна бир бор далолат беради", деди Президент.

Давлатимиз раҳбари муҳокамаларда фаол иштирок этган барча юртдошларимизга чуқур миннатдорчилик билдирди.
Тараққиёт стратегиясида 7 та устувор йўналиш бўйича “Инсон қадри учун 100 та мақсад” белгилаб олинди.

Ушбу мақсадларга эришиш учун жорий йилнинг ўзида умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард долларлик 398 та чора-тадбирни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

"Барча саъй-ҳаракатларимиз, ажратилаётган маблағлар маҳалла ва хонадонларгача аниқ етиб бориши ва ҳар бир оила фаровонлигини оширишга хизмат қилиши шарт.

Бунинг учун республика, вилоят, туман ва шаҳар ҳамда маҳалла даражасидаги барча раҳбарлар бор куч ва ресурсларини тўлиқ сафарбар қилишлари зарур", деди Президент Шавкат Мирзиёев.
"Бундан буён фаолиятимизни мутлақо янгича, яъни, “инсон–жамият–давлат” тамойили асосида ташкил этамиз" - Президент.

Давлатимиз раҳбари стратегиянинг инсон қадрини юксалтириш ва халқпарвар давлат барпо этиш йўналишидаги вазифаларни кўрсатиб ўтди. Жумладан, булар:

- маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш;

- халқ билан мулоқот механизмларини такомиллаштириш;

- “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа ҳудудий дастурларни жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқиш;

- давлат органларини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш;

- электрон давлат хизматларининг улушини амалдаги 54 фоиздан 90 фоизга етказиш.

- жамоатчилик фикрини мунтазам ва илмий асосланган ҳолда тизимли ўрганиш. Бунинг учун, “Ижтимоий фикр” маркази фаолияти такомиллаштирилиб, алоҳида Социология институти ташкил этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда кечаги воқеалар - минтақавий энерготизимда рўй берган носозликлар ва уларнинг оқибатларига тўхталди.

"Биз бугунги кунда глобал дунёда яшамоқдамиз. Глобал оламда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Ҳар бир одамнинг ҳаёти бутун инсоният ҳаёти билан янада кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Олис-яқин ҳудудларда юз бераётган турли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, техноген офатлар бизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

Мана, куни кеча электр таъминоти бўйича содир бўлган техник узилиш бир зумда бутун минтақа ҳаётида кучли акс-садо берганига барчамиз гувоҳ бўлдик.

Бу авариядан ўша заҳотиёқ хабар топиб, дарҳол Ҳукумат комиссиясини тузишга топшириқ бердим. Комиссия, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб, авария ҳамда унинг иқтисодиёт ва аҳоли ҳаётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ишларни шахсан назоратимга олдим" деди давлатимиз раҳбари.
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг буйруғига кўра Абдуқодиров Мирзоҳид Абдуваҳобович 2022 йил 20 январдан
Чилонзор тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мирзоҳид Абдуқодиров кўп йиллар давомида Тошкент вилояти ҳокимлиги тизимида масъул лавозимларда ишлаб келган. Шу пайтгача эса “Бунёдкор” спорт мажмуаси дирекциясида Молиявий ва тижорат масалалари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Чилонзор тумани ҳокимлиги жамоаси Мирзоҳид Абдуқодировни ушбу лавозимда иш бошлаганлиги муносабати билан табриклайди ва ишларига муваффақиятлар тилайди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from "HUDUDGAZTA'MINOT" AJ
⚡️⚡️⚡️Hurmatli iste’molchilar!

“Hududgazta’minot” AJ poytaxtimizda va mamlakatimizning boshqa hududlarida gaz ta’minoti bosqichma-bosqich tiklanayotganligi to‘g‘risida xabar beradi.

Shu munosabat bilan “Hududgazta’minot” AJ fuqarolardan uylar va xonadonlar ichidagi gaz uskunalarini, xususan gaz plitalarini, isitish va suv isitgich asboblarini hamda dudburonlarni puxta tekshirishni astoydil so‘raydi.

Eslatib o‘tamiz, maishiy uy yoritgichlari va boshqa elektr jihozlarini yoqishdan oldin xonaga kirib, uning ichida gaz hidi (boshqa begona hidlar) yo‘qligiga ishonch hosil qilishingiz va faqat shundan keyingina elektr energiyasidan foydalanishingiz kerak.

Ko‘p qavatli turar joy binolarida zamonaviy elektr asboblari va ikki konturli qozonlardan foydalanishda xavfsizlik texnikasiga amal qilish zarur. Agar isitish qozoni yerto‘lada joylashgan bo‘lsa, u soz ahvolda ekanligiga ishonch hosil qilish lozim.

“Hududgazta’minot” AJ fuqarolardan isitish moslamalaridan foydalanishda o‘ta ehtiyotor bo‘lishni va “zangori” yonilg‘idan oqilona, isrof qilmay foydalanishni astoydil iltimos qiladi.

Hisobga olish (o‘lchash) asbobi o‘chib qolgan taqdirda, barcha gaz ishlatadigan uskunalarni o‘chirib qo‘yish, so‘ng markaziy ko‘k rangli ENTER tugmasini uch marta bosib, 6 daqiqa kutib turish kerak.

Gaz ta’minoti bilan bog‘liq muammolarni hal qilish uchun kechayu kunduz ishlaydigan koll-markaziga (1104), avariya-dispetcherlik xizmatiga (104) hamda “Facebook” ijtimoiy tarmog‘idagi “Gaz ta’minoti muammolari va ularni hal qilish yollari” jamoat guruhiga murojaat qilishingiz mumkin.


“Hududgazta’minot” AJ matbuot xizmati

Youtube | Facebook | Telegram | Veb-sayt | Instagram | Tik-Tok
Давлатимиз раҳбари мавзуни давом эттирди:

"Бундай экстремал вазиятда энергетика, нефть-газ, коммунал соҳа, транспорт, ҳокимликлар, соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, оммавий ахборот воситалари ўзаро баҳамжиҳат ишлагани ҳисобига авария оқибатлари босқичма-босқич бартараф этилмоқда

Шу билан бирга, бундай ҳолатда халқимиз ҳам вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади.

Фурсатдан фойдаланиб, аввало сабр-тоқатли халқимизга, шунингдек, ушбу вазиятни бартараф этишда жонбозлик кўрсатган барча соҳа ва идоралар ходимларига, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бу ҳодисадан тўғри хулоса қилиб, биз Ўзбекистон тараққиётини давримизнинг глобал муаммолари билан янада боғлиқ ҳолда кўришимиз керак. Бу борадаги мавжуд таҳдид ва муаммоларни бартараф этишга доимо тайёр туришимиз керак.

Тинч-осойишта ҳаёт осмондан тушмайди. Бу ҳаётни қадрлаш, асраб-авайлаш, бу ҳаётни ҳимоя қилиш керак", деди Президент.
Тараққиёт стратегиясидаги яна бир муҳим вазифа – Ватанимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб боришдан иборат.

Бу борада Президент дунёда ва минтақада юзага келаётган хавф-хатарларни инобатга олиб:

- Янги Ўзбекистон хавфсизлиги концепциясини қабул қилиш;

- ахборот технологиялари билан боғлиқ хуружларнинг олдини олиш ва кибер хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ишларни такомиллаштириш;

- Қуролли Кучларнинг бошқарув тизимини янги босқичга олиб чиқиш;

- фавқулодда вазиятларни бошқариш тизимини такомиллаштириш;

- ички ва ташқи молиявий оқимларни мониторинг қилиш ва улар билан боғлиқ хавф-хатарларни олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Президент Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастури ижросини ташкил этиш бўйича ҳам қатор топшириқлар берди.

"Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Дастурда кўзда тутилган барча чора-тадбирлар халқимиз томонидан катта ишонч билан қизғин қабул қилинди.

Уларнинг амалдаги ижросини аҳолимизнинг барча қатламлари – ўрта синф вакиллари ва тадбиркорлар, зиёлилар, бюджет соҳаси ходимлари, ҳарбий хизматчилар, фахрийларимиз, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар – барча-барчаси ўз кундалик ҳаётида сезишлари керак" деди давлат раҳбари.

Жумладан, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 1-4-синф ўқувчиларини бепул нонушта ёки тушлик билан таъминлаш, республикадаги ички йўллар масаласи, ирригация-мелиорация тадбирларига доир вазифалар кўрсатиб ўтилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн_брифинг

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлигининг расмий фейсбук саҳифаси https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали туман Халқ таълими бўлими масъуллари иштирокида тумандаги мактабларда онлайн машғулотлар қандай ташкил этилаётгани ва бу борада ота-оналарга ва ўқувчиларга тавсиялари юзасидан онлайн брифинг ўтказилди.

Брифинг ҳақида қисқача лавҳа тақдим этамиз, онлайн мулоқотнинг
тўлиқ шакли билан https://fb.watch/aN47GusPcR/ манзили орқали танишасиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️ Ҳеч қачон бировнинг сиз ҳақингиздаги хулосасига қулоқ тутманг.
👉 Ҳатто сув устида юра олганингизда ҳам
👆 "Қаранглар, у суза олмас экан" дегувчилар топилади...

Маргарет Тетчер
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Видеоселектор

#Инсон_қадри_учун_100та_мақсад

Куни кеча ўтказилган видеоселеторда Президентимиз Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси тузилишини эълон қилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари “Инсон қадри учун – 100 та мақсад” доирасида амалга ошириладиган ишларимиз ва уларнинг натижасини аҳолининг барча қатлами ва хорижий ҳамкорларимизга тўлақонли шаклда, содда ва тушунарли тилда етказиб бориш зарурлигини таъкидлади.

Мутасаддиларга янги ёндашувлар асосида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали дастур ижроси бўйича барча даражадаги раҳбарларнинг ҳар ўн беш кунда халққа ҳисобот бериш тизимини йўлга қўйиш ва назоратини ташкил қилиш йўналишида ҳам муҳим топшириқлар берилди видеоселектор йиғилишида.

Давлатимиз раҳбари яна шуни қатъий таъкидлади: "Кўриб турганингиздек, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини ҳаётга жорий этиш учун олдимизда жуда катта вазифалар турибди. Уларни амалга ошириш албатта осон бўлмайди.

Лекин биз ўтган беш йил мобайнида бу борада катта тажриба тўпладик, ўз иш услубимизни шакллантирдик. Энди талаб янада қаттиқ бўлади. Бу фақат Президентнинг талаби эмас, бизга ишонч билдирган халқимизнинг талаби, ҳаёт талаби.

Шунинг учун ҳам бир ғайратимизга ўн ғайрат қўшиб, ҳақиқий фидойилик намунасини кўрсатиб ишлашимиз керак".

"Ҳар бир сўзимиз, ҳар бир хатти-ҳаракатимиз жамиятга, одамлар қалбига қандай таъсир кўрсатишига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор беришимиз зарур.

Давлат тузумини ичидан емирадиган, ижтимоий барқарорлик кушандаси бўлган коррупция балосига қарши, бюрократиянинг ҳар қандай кўринишларига, одамларни менсимаслик, маҳаллийчилик ва гуруҳбозлик иллатларига қарши барчамиз кескин кураш олиб боришимиз керак.

Мен ишонаман – кўпни кўрган, мард ва олижаноб, меҳнаткаш ва бағрикенг халқимиз билан биргаликда Янги Ўзбекистонни – инсон тинч, озод ва фаровон яшайдиган, эзгу мақсадларини эмин-эркин амалга оширадиган давлат ва жамиятни албатта барпо этамиз.

Бунинг учун бизда барча сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий асослар, энг муҳими, кучли хоҳиш-ирода ва қатъий интилиш бор", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
⛽️ Бугун соат 9:00 дан шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди.

Фақат газ таъминоти тикланиши давом этаётган Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида газ қуйиш шохобчалари ишламайди.

Эртадан
мамлакатдаги барча газ заправкалар фаолияти қайта тикланиши режалаштирилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк