Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.62K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Огоҳ_бўлинг
#Саломатлигингизни_асранг

Ўзбекистонда пандемия бошидан буён янги антирекорд — бир суткада 1037 кишида коронавирус аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистонда 16 январь куни 1037 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 206 122 нафарга етган.

Янги касалланиш ҳолатларининг 535 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Ўзбекистонда коронавируснинг омикрон штамми аниқланганди. Шундан буён коронавирусга чалинганлар сони орта бошлади. 8 январь куни 369 кишида, 9 январда 389 кишида, 10 январда 425 кишида, 11 январда 604 кишида, 12 январда 714 кишида, 13 январь куни 824 кишида, 14 январда 876 кишида, 15 январда эса 912 кишида касаллик тасдиқланди.

👉👉👉Шу сабабли Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 январдан бошлаб мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилди. Жумладан, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди, эмланмаган ходимлар ишга қўйилмайди. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга қарши мажбурий тест топшириш жорий этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аҳоли_саломатлиги

⚡️Коронавирус инфекцияси тез тарқалмоқда, айрим тадбиркорлар эса бефарқ...

Аҳоли саломатлиги давлатимизнинг энг катта бойлигидир. Эл соғлигини сақлаш, аҳолини коронавирус инфекцияси келтириб чиқарадиган касалликлардан ҳимоя қилиш бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳим вазифага айланмоқда.

Хабар берганимиздек, кеча, яъни 16 январ куни бу инфекция мингдан ортиқ юртдошларимизни зарарлаган. Бу эса бизни янада хушёрликка чорлаши керак. Шу боис, Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази масъул ходимлари томонидан умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият олиб бораётган корхоналарда ходимларнинг эмланганлик кўрсаткичлари ўрганилди ва тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, "Afruz” МЧЖ нинг 8 та ишчисидан 5 таси, “Marufbek-Savdo” МЧЖнинг 7 та ишчисининг барчаси, “Murod Grand” МЧЖ 4 та ишчисининг барчаси, “Fresh Meat Burgers” МЧЖнинг 8 та ишчисининг барчаси, “Sun Crest” МЧЖ нинг 6 та ишчисидан 3 таси вакцина олмагани маълум бўлди.

Мутахассислар томонидан барча корхоналар жамоаларига Махсус комиссиянинг 78-сонли баёни мазмун-моҳияти тушунтирилди ва корхона раҳбарларидан ишчи ва ходимларининг эмланишини таъминлаш бўйича кафолат хатлари олинди.

Шу ўринда умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш ва савдо шаҳобчаларида фаолият олиб бораётган тадбиркорларимиздан аҳоли саломатлигига масъулият билан ёндошишларини, ошхона, кафе, ресторанлар, маиший хизмат ва савдо нуқталарида карантин қоидаларига тўла амал қилинишини таъминлашларини, ишчи ва ходимларининг эмланишларига алоҳида эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ҚОНУН_ВА_ИЖРО

Давлат тилини ривожлантириш-ҳар биримизнинг бурчимиз

💠 Тилга эътибор-элга эътибор, дейди донишманд бобокалонимиз Алишер Навоий. Дарҳақиқат, давлатчиликнинг асосий шартларидан бири-ўз давлат тилига эга бўлишдир. Шу боис ҳам, мамлакатимизда давлат тилимиз бўлган ўзбек тилини ҳар томонлама ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

💠 Чилонзор тумани ҳокимлиги ва бевосита туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ва бошқа масъуллар томонидан туманимиз кўчаларидаги, турли объектлар пешлавҳалари, реклама баннерлари ва эълонларнинг давлат тили қоидаларига мослиги ўрганилиб, қоидага зид равишда ёзилган эълон ва пешлавҳалар юзасидан огоҳлантириш хатлари берилмоқда.

💠 Жумладан, бугун тумандаги асосий кўчалардан бири бўлган Қатортол кўчасида жойлашган турли объектларда бу борада ўрганишлар олиб борилди ва айрим тадбиркорларга “Давлат тили тўғрисида”ги қонун талаблари тушунтирилди.

💠 Шу ўринда айтиш жоизки, айрим тадбиркорларимиз ўз савдо дўконлари ёки умумий овқатланиш шаҳобчаларига аксарият аҳоли тушунмайдиган хорижий тилдаги номларни ёзиб қўйишмоқда.

👉 -Аслида, “Давлат тили тўғрисида” ги қонунда кўчалардаги ёзувлар, омма фойдаланадиган жойларнинг номлари ва бошқа реклама ҳамда эълонлари дастлаб, давлат тилида, кейин бошқа тилларда ёзилиши белгилаб қўйилган. Ҳурматли тадбиркорларимиздан шу қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз,-дейди Чилонзор тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ботир Расулов.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi