Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.54K subscribers
50.6K photos
5.55K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
#Биласизми

Психология таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари 30 фоизга оширилади

🔘 2021/2022 ўқув йилида:

🔸 Олий таълим тизимида физика фанлари соҳаларга мослаштирилган ҳолда ўқитилади.

🔸 Республика ОТМ биология йўналишларининг 3 ва 4-курсларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар таркибидан алоҳида гуруҳларда чуқурлаштирилган ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

🔸 Психология соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосидаги қабул параметрлари 30 фоизга оширилади.

🔸 Кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – ОТМ) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни ОТМнинг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилади.
#Обод_маҳалла_дастури

🛣Куни кеча туманимиздаги 1-Қатортол маҳалласида бошланган асфальтлаш жараёнлари бугун ҳам давом этмоқда.

🛣Чилонзор тумани бўйлаб давлатимиз томонидан маҳаллалар учун ажратилган маблағлар эвазига олиб борилаётган бу каби ишлар навбат асосида тумандаги бошқа маҳаллаларда ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Жавондаги_жавоҳирлар


...Белагубов - Менинг фикримча, Аким Акимович, унинг ўрнида бошқа фаросатлироқ одам бўлганида Аристарх Владимировичнинг этигини тозалар эди. У бўлса, шундай одамнинг дилини оғритиб юрипти.

Юсов - Кибр билан эркин фикр қилишнинг оқибати шуда!

Белогубов - Фикр қилишни ким қўйипти! Биз нима ҳам фикр қила олдик! Мен эса ҳеч қачон...

Юсов - Сенга ким қўйибди!

Белогубов - Мен ҳеч қачон фикр қилмайман. Чунки бу яхшиликка олиб бормайди, қайтанга бошингни балога қўяди.

Юсов - Ахир нима қилсин, Университетда ўқиганлигини кўрсатиш керакда.

Белогубов - Киши деган қўрқмаса, бошлиқларнинг олдида титрамаса, илмдан нима фойда?

***********

Ҳурматли китобхон мухлисларимиз! Бугун сизларнинг эътиборингизга таниқли рус драматурги А.Н.Островскийнинг юқорида биргина парчасини келтирганимиз замонлар оша эскирмайдиган мавзулардаги пеъесаларини ҳавола қиламиз.

Жамиятдаги қарама-қарши фикрлар ва уларнинг қай бири тўғрилиги ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўришга ундайдиган ушбу пеъсаларни ўқиш замон ва замондошларимиз ҳақида тўғри хулоса чиқаришимизга ёрдам беради. Ахир бекорга айтилмаганку, театр-бу ҳаёт ойнаси. Театрлар учун ёзилган бу машҳур пеъсаларда айни жамият кўзгуда акс этгандек кўринади.

Ҳар доимгидек, мухлисларимизга китобни электрон шаклда тақдим этамиз. Ҳаёт ойнасига бир назар солишдан четда қолманг!
#Обод_маҳалла_дастури

❇️Ёдингизда бўлса, аввалги хабарларимиз орқали туманимиздаги Зарқўрғон маҳалласидаги 24 ва 27-кўпқаватли уйлар орасидаги бўш турган ҳудудда “Обод маҳалла” дастури доирасида болалар ўйингоҳи ва спорт майдончаси қурилаётганилиги ҳақида маълум қилган эдик.

❇️Бугун ушбу манзилга туман ҳокимлиги томонидан турли спорт анжонлари ва арғимчоқлар келтириб, ўрнатилмоқда. 23-кўпқаватли уй олдида қурилаётган худди шу каби майдонча атрофида эса пиёдалар сайр қилиши ва югуриши учун мўлжалланган йўлаклар ҳам қурилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
🔰Бугун туманимизда Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги Чилонзор ЎСТК унитар корхонаси бошлиғи соврини учун биатлон мусобақаси бўлиб ўтди.

🔰Мусобақада Чилонзор, Бектемир, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманидаги “Ёшлар дафтари”га киритилаган ёшлар ўртасида кечган мусобақада “В” ва “ВС” тоифалари бўйича ҳайдовчилик курсларида таҳсил олаётган ёшлар иштирок этишди.

🔰Якунда ғолиб ва совриндорларнинг барчасига диплом ҳамда эсталик совғалари топширилди. Шунингдек улар мусобақанинг 15-20 июль кунларида бўлиб ўтадиган шаҳар босқичидаги беллашувларда иштирок этиш имкониятини ҳам қўлга киритишди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi