Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.38K subscribers
50.7K photos
5.56K videos
25 files
8.44K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Депутат_халқ_билан_ҳамнафас Депутатлар “Мевазор”, “2-Қатортол” ва “Яккабоғ” маҳаллалари аҳолиси муаммоларини ўрганди
🇺🇿 Депутатхалқ сайлаб қўйган вакил. У аслида ҳар доим халқ орасида бўлиши ва уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиши ва шу орқали умумманфаатига хизмат қиладиган ва барча бирдек амал қиладиган қонунларни ишлаб чиқишга ўз ҳиссасини қўшиши керак.
Сир эмас, шу пайтгача маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳам, Олий Мажлисдаги депутатларимиз ҳам фаол бўлмаган. Афсуски, ҳанузгача ўз округи депутати кимлигини билмайдиган аҳоли вакиллари бор.
👉Айтиш жоизки, давлатимизда бошқа соҳаларда бўлгани каби депутатлар кенгаши фаолиятида ҳам ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида депутатларимиз халқ билан ҳамфикр ва ҳамнафас бўлаётганлиги қувонарли ҳолдир.
👉 Бу борада Чилонзор тумани Халқ депутатлари ҳам ўз округлари аҳолиси муаммоларини ўрганиб, уларга ҳар томонлама кўмак бериб келмоқда. Жумладан, фаол депутатларимиздан бири бўлган Зафаржон Мирзаулуғов ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мўътабар Ҳусанова билан биргаликда ўз округига тегишли “Мевазор”, “2-Қатортол”, “Яккабоғ” маҳаллаларида бўлиб, аҳоли билан бевосита мулоқотлар қилди.
👉 Маҳаллалар қарашли бўлган сектор идорасида, МФЙ идорасида ҳам бўлиб, аҳоли мурожаатлари билан батафсил танишди.
🔷 Депутатлар томонидан мазкур маҳаллаларда аҳоли дуч келаётган муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш йўллари ҳақида масъуллар билан кенгашиб олинди.
Албатта, депутатларимиз томонидан амалга оширилаётган бундай ўрганишлар аҳоли муаммоларининг тез фурсатларда ижобий ҳал этилишига, асосийси, халқимизнинг давлатимизга ишончи янада ортишига хизмат қилади.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube