Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.64K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Марказ биноси лойиҳаси, ички ва ташқи дизайни, музей экспозициялари мазмуни бўйича дунёнинг етук олимлари, исломшунос ва санъатшунослари билан фикрлашилган. Шу асосда марказнинг илмий-тарихий концепцияси ишлаб чиқилган.
Ташриф чоғида ушбу концепциянинг тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Центра исламской цивилизации.
Проект здания, внутреннее и внешнее оформление, содержание музейных экспозиций были обсуждены с ведущими учеными, исламоведами и искусствоведами мира. На этой основе была разработана научно-историческая концепция центра.
Во время ознакомления состоялась презентация данной концепции.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #konseptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Ўзбекистонга киришга қўйилган чекловлар 1 мартга қадар узайтирилди

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида, хусусан бошқа мамлакатлардан вируснинг янги штаммларини кириб келишини олдини олиш борасида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар(кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали мамлакатимизга кириш)ни тўхтатиш каби чоралар кўрилган эди.

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳозирда юзага келган ҳолатларни таҳлили ҳамда юқорида қайд этилган мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, 2021 йилнинг 1 февралига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирилди.

❗️Эслатиб ўтамиз:
👉🏻Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги;

👉🏻сўнгги 14 кун давомида ушбу давлатларда бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши тартиби давом этирилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#КУН_ҲИКМАТИ

Икки неъмат борки, одам буларнинг қимматини англаб етмайди: биринчиси – соғлик, иккинчиси эса – бўш вақт.

Алишер Навоий.
#toshkentyoshlari2021
#молодёжьташкента2021

Бугун Чилонзор туманида жойлашган 164 умумтаълим мактабида “5 та ташаббус 5 та имконият” шиори остида амалий тадбирлар бўлиб утди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг мазкур туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирларда ўқувчилар мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турлари, шунингдек компьютер технологиялари ҳамда спорт йўналишлари бўйича ўз истеъдодларини намоён қилишди.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёшлар_сиёсати_амалда
Декада: Ёшларнинг касб-ҳунарга қизиқиши орттирилмоқда
🇺🇿 Бугунги кунда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг асосий йўналишларидан бирига айланди. Дарҳақиқат, ёшлар-катта куч. Уларнинг кучи, салоҳиёти тўғри йўналтирилса, мамлакатимиз келажаги ишончли қўлларда бўлади.
👉 Шу боис ҳам, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ёшларни мактаб ёшиданоқ, аниқ мақсадлар сари йўналтириш, уларни касб-ҳунар эгаллашга қизиқтириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.
Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими, Ёшлар иттифоқининг туман кенгаши, Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган “Ёшлар декадаси” ҳам айни шу мақсадни кўзлайди.
👉Ушбу тадбирлар жараёнида мактабнинг юқори синф ўқувчилари касб-ҳунар сирлари билан танишиши учун корхона ва ташкилотларга саёҳатга олиб борилади. Улар турли амалиётлар билан чуқур таништирилади.
👉 Жумладан, декада доирасида тумандаги 188-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи қизлари тикувчилик корхонасига олиб борилди ва бу ерда тикув жараёнлари билан обдон танишишди. Тикувчилар кўмагида ўзлари ҳам кийимларни тикиб кўришди.
👉Албатта, бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларнинг эртага бирон касб-ҳунарни пухта эгаллашига ва мактабни битиргандан кейин иш билан таъмингланишда қийинчиликларга дуч келмаслигига замин яратади.
👌Декада бошқа мактаблар ўқувчилари билан ҳам давом эттирилмоқда.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter