Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.86K subscribers
49.4K photos
5.45K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Чилонзор_тумани
#3_сектор
#Бешчинор_маҳалласи
#Ноқонуний_қурилмалар_бартараф_этилмоқда

Хабарингиз бор, туманимизнинг "Бешчинор" маҳалласида "Обод маҳалла-обод кўча-обод хонадон" мезони асосида маҳаллани ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, кўпқаватли уйлар оралиғида спорт майдонлари, болалар ўйингоҳлари, пиёдалар йўлаклари қурилиб, ички йўллар таъмирланиб, кўпқаватли уйларнинг фасадлари, том қисми, ертўла коммуникация қисмлари тўлиқ таъмирланмоқда.

Шу билан бирга маҳаллада шаҳарсозлик меъёрларига мос тушмайдиган, тегишли ташкилотлар рухсатисиз қурилган қурилма ва ўралмаларни бартараф этиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Бугун маҳалладаги аҳоли томонидан қурилган автотураргоҳлар (гаражлар) ўрнига янги ва замонавий автотураргоҳни барпо этиш ишлари бошлаб юборилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#3_сектор
#Бешчинор_маҳалласи
#Таъмирлаш

“Бешчинор” маҳалдасидаги 1448-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#3_сектор
#Бешчинор_маҳалласи
#Обод_хонадон_обод_кўча_обод_маҳалла

Хабар берганимиздек, “Бешчинор” маҳалласида “Обод хонадон- обод кўча-обод маҳалла” мезони асосида кенг қамровли қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Айни жараёнларда маҳалладаги кўпқаватли уйлар атрофидаги шаҳарсозлик меъёрларига мос тушмайдиган ноқонуний қурилма ва ўралмалар ҳам бартараф этилмоқда.

Шунингдек, аҳоли томонидан кўпқавтли уйлар атрофида ўзбошимчалик билан ўраб олинган ўралмалар ҳам бартараф этилмоқда. Ушбу ҳудудларга эса турли манзарали ва мевали дарахтлар ва гуллар экилиши режалаштирилмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_тумани
#3_сектор
#Бешчинор_маҳалласи

Иссиқлик қувурлари янгиланмоқда

"Бешчинор" маҳалласи 31-сонли кўпқаватли уйнинг ёнидан ўтган иссиқлик қувурларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_тумани
#3_сектор
#Кўркам_маҳалласи

"Кўркам" маҳалласи фаоллари маҳаллани янада кўркамлаштириш ва гулзорга айлантиришга астойдил киришган. Бугун ҳам МФЙ идораси атрофидаги ва маҳалла ички кўчаларининг чеккаларига фаоллар ва аҳоли томонидан гул кўчатлари ўтқазилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Эрталабки_саф_йиғилиши
#3_сектор

Хабар берганимиздек, туманимиз ҳудудини санитар тозалаш тадбирларини ташкил этиш учун тумандаги секторлар кесимида сектор раҳбарлари бошчилигида эрталабки саф йиғилишлари ўтказилди.

Шунингдек, туман прокурори раҳбарлигида 3- сектор ҳудудидаги маҳаллалар еттилиги иштирокида ўтказилган эрталабки саф йиғилишида ҳам маҳаллалар ҳудудида олиб бориладиган санитар тозалаш ишлари, маҳаллаларда ташкил этиладиган ҳашар тадбирлари режалаштириб олинди.

👉👉👉 Айни дамда сектордаги маҳаллаларда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Эрталабки_саф_йиғилиши
#3_сектор

Аҳоли муаммоларини ўрганиш, аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллалар тозалигини таъминлаш мақсадида бугун ҳам Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник А.М.Мурадуллаев бошчилигида сектор ҳудудида жойлашган "Навбаҳор" МФЙ биноси олдида ишчи гуруҳ аъзолари, маҳалла еттилиги, профилактика инспекторлари ва БСК раҳбарлари билан биргаликда эрталабки йўриқнома ўтказилди ва бугун айни шу йўналишда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан масъулларга топшириклар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Эрталабки_саф_йиғилиши
#3_сектор

Аҳоли муаммоларини ўрганиш, аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллалар тозалигини таъминлаш мақсадида бугун ҳам Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник А.М.Мурадуллаев бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари, маҳалла еттилиги, профилактика инспекторлари ва БСК раҳбарлари билан биргаликда эрталабки йўриқнома ўтказилди ва бугун айни шу йўналишда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан масъулларга топшириклар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi