Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.2K photos
5.41K videos
24 files
8.26K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Конституция_эркин_ва_фаровон_ҳаёт_гарови
#Бош_Қомусимизнинг_32_йиллиги

"Ҳуқуқ синфи" ўқувчилари билан туман Давлат хизматлари маркази бошлиғи ва масъулларнинг мулоқоти ташкил этилди

Хабарингиз бор, яқинда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга кўра, Конституциянинг 32 йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш учун “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш белгиланган.

Бу борада Чилонзор туманида ҳам кўпгина маънавий-маърифий ҳамда ташкилий-амалий тадбирлар башкил этилмоқда. Шунингдек, туманимиздаги 201-сонли умумтаълим мактабида «Давлат таълим муассасаларида юридик таълимнинг узлуксиз тизимини жорий этиш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори асосида "Ҳуқуқ синфи" ташкил этилди ва фаолият кўрсатмоқда.

Туман Давлат хизматлари маркази бошлиғи Ж.Холмуродовнинг ташаббусига кўра Бош Қомусимизнинг 32 йиллиги байрами муносабати билан мазкур "Ҳуқуқ синфи" ўқувчилари билан ДХМ мутасаддилари, ФХДЁ бўлими мутасаддилари ва Адлия бўлими масъуллари иштирокида мулоқот уюштирилди.

Ўтказилган очиқ мулоқот давомида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди. Шунингдек, туман ДХМ билан келгусидаги ҳамкорлик асосида амалга ошириладиган бир қанча лойиҳа ва тадбирлар юзасидан келишиб олинди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Конституция_эркин_ва_фаровон_ҳаёт_гарови
#Бош_Қомусимизнинг_32_йиллиги

Туманимизда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишга кўра, Конституциянинг 32 йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш учун “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси ва туман Адлия бўлими ҳамкорлигида 184-сонли умумтаълим мактабининг битирувчи синф ўқувчилари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция_эркин_ва_фаровон_ҳаёт_гарови
#Бош_Қомусимизнинг_32_йиллиги

Туманимизда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишга кўра, Конституциянинг 32 йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш учун “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси ва туман Адлия бўлими ҳамкорлигида Миллий гвардиянинг туман бўлими ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида маънавий -маърифий тадбир ўтказилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Конституция_эркин_ва_фаровон_ҳаёт_гарови
#Бош_Қомусимизнинг_32_йиллиги

Туманимизда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишга кўра, Конституциянинг 32 йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш учун “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 101-сонли умумтаълим мактабида мактаб маъмурияти, туман Нуронийлар бўлими, "Адолат" СДП туман бўлими ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - эркин ва фаровон ҳаёт гарови” деган ғоя асосида "Заковат" билимдонлар баҳси ўтказилди.

Интеллектуал ўйин жараёнида айни мактабнинг юқори синф ўқувчиларидан иборат иштирокчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги анча юқори эканлиги ҳакамлар томонидан эътироф этилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi