Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#ХАБАРДОР_БЎЛИНГ

⚡️Ташаббусли бюджетда кетма-кет ғолиб бўлган маҳаллалар кейинги икки мавсумда қатнашмайди

📌 Ташаббусли бюджетда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади. Овоз беришдан аввал 7 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади. Овоз бериш босқичи 20 кундан 10 кунга қисқартирилди.

👉👉👉 Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ча қўшимчалар киритиш тўғрисида Сенат кенгаши қарори қабул қилинди.

📌 Қарор билан саралашдан ўтган лойиҳалар бўйича 7 кунлик тарғибот босқичи киритилди ва овоз бериш босқичи 20 кундан 10 кунга қисқартирилди. Тарғибот босқичи саралаш босқичи якунларидан сўнг ўтказилади Бунда ташаббускорлар лойиҳаларига овоз тўплаш учун ўз лойиҳаларини тарғиб қиладилар.

👉👉👉 Тарғибот босқичи бошлангунга қадар келиб тушган барча лойиҳалар саралашдан ўтказилишига шахсан Ишчи комиссия масъул ҳисобланади. Тарғибот босқичи якунларига кўра Порталда овоз бериш ўтказилади.

📌 Босқичларнинг давомийлигига ваколатли орган томонидан ҳар бир мавсумнинг ўзига хослигидан ҳамда технологик шартларни инобатга олган ҳолда аниқлик киритилиши мумкинлиги белгиланди.

📌 📌📌 Киритилган ўзгартиришга кўра, барча маҳаллалар учун ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида ташаббусли бюджет доирасида сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади.

👉👉👉 Шунингдек, ижтимоий соҳа ташкилотлари бино ва иншоотларини таъмирлаш ёки жиҳозлаш, унда ташаббусли бюджет жараёнида иштирок этиши рухсат этилган ташкилотлар рўйхати ваколатли орган томонидан ҳар мавсум бошида «Очиқ бюджет» ахборот порталида эълон қилиб борилади.

👉👉👉 Лойиҳалар маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат органларининг биноларини, шунингдек, ушбу органлар балансида бўлган объектларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлашга қаратилган бўлмаслиги кераклиги ҳам белгиланди.

📌📌📌 Овоз бериш жараёни давомида фуқаролар томонидан лойиҳаларга мажбурий овоз тўплашга жалб этилиши юзасидан шикоятлар келиб тушса, ваколатли орган томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш юзасидан тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига тақдимнома юборилади.

👉👉👉 Агар ҳолат ўз тасдиғини топса туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашларига мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш ёки ғолиблар рўйхатидан чиқариш ваколати берилади. Бунда, лойиҳа ғолиб лойиҳа сифатида аниқлангандан сўнг Кенгаш томонидан мажбурий равишда овоз тўплаган деб топилиб рад этилганда, рад этилган лойиҳага ажратилиши лозим бўлган маблағлар доирасида кейинги ўриндаги лойиҳа (лар) ғолиб деб эълон қилинади.

📌📌📌 Ғолиб лойиҳалар аниқлангандан сўнг халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан кейинги ўринлардаги лойиҳаларни қўшимча тарзда ғолиб деб эълон қилиш ваколати берилади.

👉👉👉 Бунда тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари Жамғармага маблағлар ўтказилганлиги ҳамда қўшимча ғолибларни аниқлаш юзасидан ваколатли органга овоз бериш жараёни якунланган кундан бошлаб 10 кун ичида мурожаат юбориши лозим.

📌📌📌 Ишлар тўлиқ якунланган лойиҳаларни ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга топширилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

⚡️ Пропискага қўйиш бўйича ягона тартиб жорий этилади


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун бекор қилиниб, республика бўйича фуқароларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишининг ягона тартиби жорий этилади, шунингдек, вақтинча турган жой бўйича рўйхатдан ўтиш тартибини такомиллаштирган ҳолда турар жой бўйича хабардор қилиш тизими амалиётга татбиқ этилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Хабардор_бўлинг

↗️ Президентнинг янги фармони эълон қилинди

Президент фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Фармонни имзолади.

Фармон билан мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини оширишга хизмат қиладиган энг муҳим олтита йўналиши белгилаб берилди.

Президент давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалари учун муносиб лойиҳаларни танлаб олиш сифати ва шаффофлигини ошириш мақсадида соҳадаги институционал ўзгаришларни қўллаб-қувватлади.

Хусусан, Парламент ҳузурида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, ижтимоий лойиҳаларнинг манзиллилиги таъминланади, бюрократияга чек қўйилади.

Фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон платформа ишга туширилади.

Фармонга кўра, ижтимоий шерикликни ривожлантиришга қаратилган қуйидаги механизмлар жорий этилмоқда:

- ҳар йили давлат органлари ижтимоий буюртма танловлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади;

- давлат органларига фуқаролик жамияти институтларининг ташаббусли ижтимоий шериклик лойиҳаларини БҲМнинг 1 000 бараваригача танловларсиз молиялаштириш ҳуқуқи берилади;

- ҳар йили Ҳукумат ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросига фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш бўйича дастур қабул қилади.

Ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятни оммалаштириш мақсадида фуқаролик жамияти институтларига қуйидаги имтиёзлар берилмоқда:

- давлат грантлари ва ижтимоий буюртма лойиҳалари доирасида даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилмоқда;

- 2025 йил 1 январдан бошлаб ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи 2 бараварга камайтирилмоқда;

- ҳомийлик ташкилотларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга хайрия пулининг солиқ солинмайдиган миқдори амалдаги 15 млн сўмдан 34 млн сўмгача (БҲМнинг 100 баравари) оширилмоқда.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

Микрокредит бериш шартлари ўзгарди

«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-312-сон, 07.09.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилади:

бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни,

👉👉👉 шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ маблағлари ҳисобидан,

👉👉👉 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш;

☝️☝️☝️ гаровсиз ажратилган 100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфель кафиллигини тақдим этиш;

☝️☝️☝️ микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш.

Дастур доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар:

👉👉👉 камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади;

👉👉👉 2024 йил 1 ноябрдан кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Компания томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади:

5-тоифа учун – 12,5 фоиз;

4-тоифа учун – 13,5 фоиз;

3-тоифа учун – 14,5 фоиз;

2-тоифа учун – 17,0 фоиз;

1-тоифа учун – 18,0 фоиз;


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг
#Президент_фармони

«Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-143-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди

➡️ Фармонга кўра, 2024 йилнинг қолган даврида 500 минг, 2025 йилда 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

➡️ Камбағалликни қисқартириш соҳасида эришилган ижобий натижалар ва тўпланган миллий тажриба ҳамда илғор халқаро амалиёт асосида ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратишга қаратилган «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури амалга оширилади ҳамда дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.

👉👉👉 Дастур 2024 йил 1 ноябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи «Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият» тамойили асосида амалга оширилади:

🔷 барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш;

🔷 таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;

🔷кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш;

🔷ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;

🔷яшаш шароитларини яхшилаш;

🔷давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;

🔷давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади


АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан маълумот берди:

Хабарингиз бор куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳа олдида турган долазарб масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Ушбу вазифаларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз. Хусусан, топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, 2024-йилнинг декабрига қадар 13 та шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда 38 та шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини рўйҳатдан ўтказиб, амалиётга жорий қилиш ишлари якунланади.

Ушбу норматив хужжатларда, умумий техник меъёрлар ва талаблардан ташқари, асослар ва пойдеворлар ва муҳандислик иншоотлари ва ташқи муҳандислик тармоқлари, транспорт иншоотлари, гидротехника, энергетика ва мелиорация иншоотлари ва тизимлари шунингдек, шаҳарсозлик, турар жой ва жамоат бинолари йўналишларида лойиҳалаш ва қуриш тартиботлари халқаро талабларга мослаштирилади.

Шунингдек, йил якунига қадар 16 қаватдан юқори бўлган бинолар қуриш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш университети қошида алоҳида Конструкторлик бюроси ташкил қилинади.

Келаси йилдан қурилишда “ресурс” усулидан воз кечилиб, “ҳажм” усулига ўтиш режалаштирилган. Хўш мазкур усулнинг долзарблиги ва аҳамияти нимада? Гап шундаки, янги "ҳажм" усулнинг жорий этилиши нафақат келажакдаги қурилиш учун дастлабки бюджетни ва унинг самарадорлигини аниқлашга, балки ундан тўғридан-тўғри лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш босқичида фойдаланишга имкон беради. Бунинг натижасида Лойиҳа-қидирув ташкилотларининг халқаро стандартлар асосида лойиҳалаштириш ишларини амалга ошириши, хизматлар кўламини кенгайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор инновацион дастурий таъминотларни жорий этиш имконияти яратилади.

Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларида Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш, лойиҳаларни кўриб чиқиш муддатлари оптималлаштирилади. Бу борадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорига тегишли қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Кенгаш аъзолари сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн бир иш куни мобайнида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишади ёки салбий хулоса беради. Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси Кенгашнинг ишчи органи сифатида сўровномани уч иш кунида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиб бериши зарур бўлган Кенгаш аъзоларига юборади. Кенгаш аъзолари ўз ваколати доирасида беш иш кунида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишади ва унга эътирозлар бўлмаган ҳолатда QR-код қўйилган ижобий хулосани юборади ёки келишишни рад этади Хулоса берувчиларнинг барчасидан ижобий хулосалар олингандан сўнг тасарруфий бошқармалар уч иш кунида якуний хулосани аризачига юборади. Бунда, ариза берувчига электрон тизим орқали автоматик тарзда QR-код қўйилган хулоса берилади. Кенгаш аъзоларининг жавобларида кўрсатилган хато ва камчиликлар тўғирланиб, такрорий ариза юборилганда худудий бошқарма аввал ижобий жавоб юборган кенгаш аъзосига аризани қайта юбормаслиги мумкин. Ушбу жараён билан ортиқча оворагарчиликнинг олди олинади, муддатлар қисқаради ва хизматлар кўрсатиш сифати яхшиланади.
#Хабардор_бўлинг

«Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-347-сон, 04.10.2024 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида қуйидагилар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:

меҳнат бозорини, банд ва ишсиз аҳолини таркибий таҳлил қилиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш;
аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини шакллантириш, бўш иш ўринлари ҳисобини юритиш, ишсизларни ишга;
камбағалликни қисқартириш;
ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тугатилди.

2025 йил 1 декабргача:

50 та туманда, 2026 йилда қолган туманларда 50–100 гектардан ижара асосида ажратилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларида саноатлашган плантация, боғ ва узумзорлар ташкил этилади;
ижара асосида ер майдонлари ажратилган туманларда камида 40 гектар майдонда «бир контур – бир маҳсулот» тамойили асосида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар амалга оширилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда (қарз) ажратилади

Президентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади;

▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;

▪️10 кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;

▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;

▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;

▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.

улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.

▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.

▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.

(Маълумот Kontekst.uz телеграмм каналидан олинди)

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг
#Янги_қонун

Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарздорликни суд орқали ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-993-сон, 07.11.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Қонун билан кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этилганда аризага илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати белгиланди.

Шунингдек, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарздорликни ундириш ҳақида судларга мурожаат қилишда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилиниб, уларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи улардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

Президент давлат харидларига оид қонунни имзолади

Харид қилиш тартиб-таомилларининг янги турлари жорий этилади.

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1005-сон, 27.11.2024 й.) билан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу Қонун билан кичик қийматли харид учун соддалаштирилган тартиб-таомил ва икки босқичли давлат харидлари каби харид қилиш тартиб-таомилларининг янги турлари жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Барқарорлик принципи, марказлашган давлат харидларини амалга ошириш механизми, ҳадли келишувни тузиш ва амалга ошириш тартиби, шунингдек давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш чоғидаги манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чоралар ҳамда бошқа масалалар белгиланмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади


Ҳукуматнинг 2022 йил 3 октябрдаги 560-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб
белгиланди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi