Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Тақдимот

Жорий йилда туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан қандай ишлар амалга оширилади?

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан аҳолига коммунал хизмат кўрсатаётган бўлим ва бошқармаларнинг тақдимот тадбирлари ўтказилмоқда.

Туман ҳокими Шавкат Мавлонов ҳар бир хизматнинг манзилига борган ҳолда бу ташкилотларнинг жорий йилда амалга оширадиган ишлари бўйича тузилган йўл хариталари билан танишмоқда.

Жумладан, туман ҳокимига Ободонлаштириш бошқармаси томонидан олиб бориладиган ишлар бўйича тақдим этилган иш режаларига кўра бошқарма томонидан туманимиз ичидаги кўчалар ва маҳалла ички кўчаларининг 44, 5 километр қисми таъмирланиши белгиланганлиги маълум қилинди. Шунингдек, кўча юзларида 14 та гулхоналар ташкил этилиб, уларга жами 500 минг дона гуллар экилиши мўлжалланмоқда.

Бундан ташқари, таъмирга муҳтож бўлган бетон ирригация ариқлари, қувур ва насослар ҳам таъмирланиши белгиланган. Ободонлаштириш бошқармасининг иш ҳажмидан келиб чиқиб моддий техник баъзасини кенгайтириш ҳам режага киритилган.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Тақдимот

Чилонзорда 1 минг 270 пагонаметр ичимлик суви қувурлари мукаммал таъмирдан чиқарилади

Аҳоли мурожаатларини таҳлил қилганимизда аксарият мурожаатлар коммунал хизмат соҳасидаги камчиликлар ҳақида эканлигини кўришимиз мумкин.
Шу боис, Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов коммунал соҳа тизимларининг муаммоларини ўрганиб, уларнинг жорий йилда амалга оширадиган иш режалари билан яқиндан танишиб чиқмоқда.

Шунингдек, туман ҳокими 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ Чилонзор тумани ичимлик ва оқава сув тармоқлари бўлими томонидан амалга ошириладиган манзилли чора тадбирлар режаси билан ҳам танишди.

Бўлим масъулларининг тақдимотига кўра, жорий йилда 1 минг 270 пагонаметр эскирган сув қувурлари мукаммал таъмирдан чиқарилади. Жумладан, туманнинг Қатортол ва Дўмбиробод маҳаллаларида “Обод маҳалла” дастури доирасида 9- мавзенинг 1- сонли кўпқаватли уйидан бошлаб 12-сонли кўпқаватли уйгача бўлган масофадаги сув қувурлари янгисига алмаштирилади. Дўмбиробод маҳалласининг Қирғизистон кўчасидан Гавҳар кўчасигача бўлган қисмидаги сув қувурлари ҳам янгиланиши мўлжалланмоқда.

Бундан ташқари 2022-2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларида ҳам 3-Катта Чилонзор, Шуҳрат, Боғзор, Яккабоғ каби маҳаллалардаги таъмирга муҳтож сув қувурлари янгисига алмаштирилади. Бундан ташқари, Бешқўрғон маҳалласи Чорбоғ кўчасидаги 200 пагонаметр сув оқова қувурлари ҳам янгисига алмаштиришиши белгиланган.

Шунингдек, тизимдаги эскирган сув олиш гидрантлари, ёпқичлар ҳам янгиланиши кўзда тутилган.

Тақдимот давомида туман ҳокими туман сув таъминоти бўлими ва сув оқова тармоқлари бўлимининг тизимдаги муаммолари билан ҳам танишди ва бу муаммоларни бартараф этиш йўллари бўйича режалар белгилаб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#ТАҚДИМОТ

Чилонзор туманининг ўзига хос ва қизиқарли тарихи бор. Албатта, ҳар бир юртдошимиз ўзи яшаб турган жойнинг тарихи билан қизиқади ва тарихни билиш инсонниниг ўз ватанига бўлган меҳрини ва ҳурматини оширади.

Чилонзор тумани ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган тантанали тақдимот маросимида ҳам айни тарих тўғрисида ёзилган китоб оммага тақдим этилди.

Китоб муаллифи Обид ота Аҳмедов ҳозирда 80 ёшдан ошган нуронийларимиздан. Эътиборли жиҳати Обид ота Чилонзор тумани ҳокимлигида ўспиринлик давридан, яъни туман ташкил этилгандан буён фаолият юритиб келган. Отахонни туман тарихи, туман ҳаёти ҳақидаги “Тирик тарих” деб атасак ҳам муболаға бўлмайди.

Обид ота Аҳмедов “Чилонзор истиқбол йўлида” деб номланган ушбу китобида туман тарихига оид жуда қизиқарли маълумотларни ўқувчилар учун тақдим қилган.

Тантанали тақдимот маросимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М. Ҳусанова, таниқли сиёсатшунослар, санъаткорлар, туман МФЙлари раислари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Тадбир сўнгида иштирокчилар ва туман ҳокимлиги мутасаддилари китоб муаллифини табриклаб, қимматбаҳо тўн ва дўппи тақдим этишди.

👉👉👉Лаҳамизда тадбир жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Тақдимот

Чилонзорда “Бизнес дарча” платформаси ишга туширилди

Жамиятнинг фаровон ва барқарор тараққий этишида тадбиркорликни ривожлантириш муҳим омил ва асосий йўналиш ҳисобланади. Шу боис, мамлакатимизда айни шу соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яқинда Чилонзор туманида жойлашган Сингапур Менежментни ривожлантириш институти биносида Чилонзор тумани ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари иштирокида тақдимот маросими ўтказилган “Бизнес дарча” платформаси ҳам айни шу мақсадда ташкил этилди.

Стратегик ривожланиш агентлиги, Инвестициялар вазирлиги, Сингапур Менежментни ривожлантириш институти ҳамда Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тақдимот маросимида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва тегишли мутасаддилар иштирок этишди.

Айтиш жоизки, ушбу платформада тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш, уларга хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда бу борадаги қонунчилик муаммоларини мустақил таҳлил қилиш учун имкониятлар яратилган. Қолаверса, платформа орқали ташқи иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, декларация ва сертификатлаштириш, тадбиркорликни тизимлаштириш, яъни тадбиркорларга бухгалтерия, солиқлар бўйича маслаҳатлар, давлат хизматлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ва йўналтиришлар берилади.

Бир сўз билан айтганда мазкур платформа орқали тадбиркорлар барча саволларига керакли жавобларни бир жойдан олиш имкониятига, молиявий ҳужжатларни ваколатли олиб бориш, ривожланишни стратегик режалаштириш, лойиҳаларини амалга ошириш учун қисқа муддат, ҳақиқий талим тизими ҳамда фаолиятни ривожлантириш имкониятларига эга бўладилар.

👉👉👉 Лавҳамизда “Бизнес дарча” платформасининг тақдимот маросими жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Тажриба_алмашиш
#Тақдимот

⚡️ Чилонзорда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тажрибаси вилоятларга оммалаштирилди


Тажриба алмашиш, малака ошириш каби тадбирлар ҳар қандай соҳада фаолиятнинг яхшиланиши учун муҳим омил саналади. Бугунги кунда давлатимиз сиёсатида энг муҳим йўналишлардан бири бўлган аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, халқимизни қийнаб турган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этган ҳолда халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, юртдошларимизни рози қилиш йўлида Президентимизнинг туманлардаги Халқ қабулхоналари мутасаддилари ва масъуллари фаолияти ҳам муҳим ўрин тутмоқда.

Шу боис, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимида фаолият олиб бораётган масъулларнинг малакасини ошириш ва бу борадаги илғор тажрибаларни уларга кўрсатиш ҳам муҳим вазифалирдан саналади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига малака ошириш учун юртимизнинг турли вилоятларидан келган Халқ қабулхоналари масъулларига пойтахтимизда айни йўналишда намунали иш юритиб келаётган Президентимизнинг Чилонзор туманидаги Халқ қабулхонаси фаолияти юзасидан тақдимот ўтказилди.

Халқ қабулхоналари масъуллари туман Халқ қабулхонаси фаолияти билан яқиндан танишишди. Тадбир якунида иштирокчиларга туман ҳокимлиги ва туман Халқ қабулхонаси номидан эсдалик совғалари тарқатилди.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Тадбиркорлар_билан_учрашув
#Тақдимот

Чилонзор тумани ҳокимлигида Президентимизнинг 2024 йил 20 мартдаги "Тошкент шаҳрида "Янги авлод" Махсус саноат зонасини ташкил эитш тўрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги йирик саноат корхоналари раҳбарлари иштирокида "Янги авлод" махсус саноат зонасида янги лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳамда “Тошкент Инвест” компанияси вакили томонидан тақдимот ўтказилди.

Тақдимот йиғилишида Тошкент шаҳрида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича янги имконият ва мавжуд заҳиралардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ривожлантириш, янги турдаги рақобатбардош юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш, Тошкент шаҳрининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда аҳолини юқори даромадли иш жойлари билан таъминлаш бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Хотин_қизларни_қўллаб_қувватлаш_Чилонзорда
#Хонадонбай_ўрганиш
#Тақдимот

"Тирсакобод" ва "Шарқ тонги" маҳаллаларида олиб борилаётган ишлар юзасидан
тақдимот ўтказилди

Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада маҳаллаларда хотин-қизларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш бўйича янгича ёндашувлар тизими йўлга қўйилмоқда.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг 2024 йил 6 апрелда ўтказилган 10-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман ҳудудидаги барча маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари томонидан маҳаллаларда ишсиз, ишлаш истагини билдирган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг эҳтиёж ва қизиқишларини саволнома асосида “хонадонбай” ўрганиш ишлари ташкиллаштирилди.

Ташкил этилган “хонадонбай ўрганиш жараёнлари натижалари юзасидан туманнинг 1-сектор ҳудудидаги “Тирсакабод”МФЙда “Тирсакабод” ҳамда “Шарқ тонги” МФЙ хотин-қизлар фаоллари томонидан айни йўналишда олиб борилган иш жараёнлари юзасидан тақдимот ўтказилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Тақдимот_тадбири

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида давлатимиз раҳбарининг “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан туманда фаолият олиб бораётган банк филиалларининг тақдимот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда банклар томонидан ушбу қарор ва фармонлар ижроси доирасида амалга ошириладиган чора- тадбирлар тақдимоти ўтказилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Тақдимот

😭 "Бўрижар" канали атрофида сайилгоҳлар яратилади

Бугун эрта тонгдан Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, тегишли масъуллар ҳамда Тошкент шаҳар Каналлар бошқармаси мутасаддилари биргаликда туманимиз ҳудудида жойлашган "Бўрижар" канали соҳилларини ободонлаштириш ва сайилгоҳга айлантириш бўйича тақдимот билан танишди ва амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, бу борада режалар тузиб олинди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM