Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

201 нафар хотин-қизларнинг саломатлигини тиклаш учун кўмак берилди


Саломатлик бебаҳо бойликдир. Аёл кишининг соғлом бўлиши оиланинг тинч ва хотиржам турмуш кечиришида муҳим ўрин тутади. Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларимиз саломатлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Шунингдек, туманимизда жорий йилда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан жами 201 нафарига даволаниш ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 1 млрд 431 млн 786 минг сўм маблағ сарфланди.

Жорий йилнинг декабрь ойида эса “Аёллар дафтари”нинг 4-тоифасига киритилган саломатлигида муаммоси бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар ҳамда қарамоғида ногирон фарзанди бўлган 18 нафар хотин-қизларга мураккаб жарроҳлик амалиёти ва даволанишига яқиндан кўмаклашиш мақсадида, “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

📣📣📣 Ҳурматли тумандошлар!

📣📣📣 "
Аёллар дафтари"нинг 5-босқичи рўйхатини шакллантириш учун хатлов ишлари бошланди

Чилонзор туманида 2023 йил 26 декабрь куни “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси” кенгайтирилган йиғилишининг 4-сонли баёни топшириқларига асосан, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 5-босқичини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича 2024 йил 5 январдан бошлаб 31 январга қадар хонадонма-хонадон юриш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ишлари бошланди.

Дарҳақиқат, аёл соғлом, хотиржам бўлса, оила тинч бўлади, хонадонларга кундан-кунга барака кираверади. Ҳамжиҳат, тинч ва фаровон оила бағрида яшаётган инсонларнинг ишлари бароридан келади, фарзандларини ҳар томонлама соғлом ва элу-халқ, юрт хизматига камарбаста бўладиган баркамол инсонлар қилиб тарбиялай олади. Бу эса мамлакатимизда барқарор жамият, фаровон турмуш ва Ватанимиз тараққиётини таъминлайдиган асосий омиллардан бири саналади.

➡️➡️➡️ Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари аёллар муаммоларини ўрганиш ва аёлларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Шу ўринда, туманимиз маҳаллаларида бошланган "Аёллар дафтари"нинг 5-босқичига киритиладиган аёллар рўйхатини шакллантиришда ўзига хос масъулият, асосийси холис ёндашув талаб этилади.

👉👉👉 Туманимизнинг 55 та маҳалласида фаолият олиб бораётган фидойи ва жонкуяр Хотин-қизлар фаолларининг ўз маҳалласидаги аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларида, аёлларимизни рози қилиб, аҳил оилалар ва баркамол фарзандлар сафини кенгайтиришдек масъулиятли фаолиятни амалга оширишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда
#Аёллар_касб_ҳунарга_ўқитилади

Хабарингиз бор, туманимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича "Аёллар дафтари" рўйхатини шакллантириш учун хатлов жараёнлари ниҳоясига етказилди. Хатлов ўтказиш давомида туманимизда истиқомат қилувчи 1000 нафарга яқин хотин-қизлар касб-ҳунар ўрганиш орқали ўзини-ўзи банд қилиш истагида эканлиги маълум бўлди.

Шу боис, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулнора Тўлаганова туманда фаолият кўрсатаётган ўқув марказларида бўлиб, "Аёллар дафтари"га киритилган касб-ҳунар ўрганишни истаётган аёлларимизни ўқув курсларида ўқитиш масаласида муҳокамалар олиб борди.

Шунингдек, "Наққошлик" маҳалласида жойлашган "Иффатли келин" ўқув маркази ҳам туманимиз аёлларини касб-ҳунарли қилишда ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ишбилармон ва тадбиркор Барно опа Каримова бошчилигида 2001 йилда иш бошлаган бу ўқув марказида аёлларга сартарошлик, ошпазлик, қандаолатчилик, ҳамширалик, болалар массажи каби кўплаб йўналишларда касб-ҳунар ўқитиб келинмоқда.

Айтиш жоизки, ўтган йил давомида "Иффатли келин" ўқув маркази томонидан туманимизда яшовчи эҳтиёжманд хотин-қизлардан 500 нафари текинга касб-ҳунарга ўргатилди.

Бу йил ҳам тадбиркор тумандошимиз Барно Каримова "Иффатли келин" ўқув марказида туманимиздаги ҳунар ўрганиб, ўзини-ўзи банд қилмоқчи бўлган эҳтиёжманд аёлларини ўқув курсларида бепул ўқитишни режалаштираётганлигини маълум қилди.

👉👉👉 Туман ҳокимлиги номидан аёлларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларига ўз ҳиссасини қўшиб, хотин-қизларимизга ҳунар ўргатиш орқали туманимизда кичик бизнеснинг ривожланишига кўмаклашиб келаётган "Иффатли келин" ўқув маркази раҳбари Барнохон Каримовага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига Чилонзор туманидан 9 минг 437 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилган.

Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи, 6-тоифасига киритилган қарамоғида ногирон фарзанди бўлган 546 нафар ҳамда 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган 826 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Шунингдек, 16 нафар аёлларга жарроҳлик амалиёти, 9 нафар аёлларга соғлиғини тиклаш учун даволанишга, 27 нафар аёлларга дори-дармон, 14 нафарига ижара компенсацияси ҳамда 3 нафар эҳтиёжманд аёлларга контракт тўловлари “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Ассалому алекум. "Кичик Хирмонтепа" махалласида иккинчи этап А.Д. руйхатида турган Тошматова Фотимахон Давлат томонидан имтиёзли кредит олиб узининг Иш фаолиятини бошлаган. Фотимахон бир узи бошлаб, хозирда 7-8 нафар аёларни иш билан таьминлади. Вилоятларга…
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда
#Ислоҳот_ва_самара

Фотимахон тикув цехи очиб, 8 нафар аёлни иш билан банд қилди

"Кичик Хирмонтепа" маҳалласида яшовчи Фотимахон Тошматованинг тадбиркорлик бошлаш учун банкдан имтиёзли кредит олгани ва ишларни бошлагани ҳақида илгари ҳам хабар бергандик.

"Аёллар дафтари"нинг тадбиркорлик қилиш истагини билдирган аёллар тоифасига рўйхатга киритилган Фотимахон учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар жуда қўл келди. Тадбиркорлик бўйича ўқув курсида ўқиб, керакли йўл-йуруқлар билан танишган Фотимахон ҳеч иккиланмасдан тикув цехи очишга қарор қилди. Бу ишларда унга "Кичик Хирмонтепа" маҳалласи еттилиги, туман Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳар томонлама ёрдам берди.

Айни пайтда Фотимахон Тошматова тикув цехи фаолиятини бошқараётган тадбиркорлардан бирига айланди. 8 нафар маҳалладош аёлларни ҳам иш билан таъминлади.
Бугунги кунда Фотимахонинг режалари кўп. Цех фаолиятини янада кенгайтириб, яна ишчи ўринлари яратмоқчи. Асосийси иш сифатини янада ошириб, цехда тикилаётган кийим-кечакларни хорижга ҳам экспорт қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

👉👉👉 Шу ўринда биз ўз интилувчанлиги билан маҳалладошларини ҳам иш билан таъминлаётган Фотимахон Тошматованинг ишларига муваффақиятлар тилаймиз. Қолаверса, ўзига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндошиб, Фотимахондек шижоатли аёлларимизни қўллаб-қувватлаб турган маҳалла еттилиги ва ҳамкор ташкилотларга ҳам туман ҳокимлиги номидан миннатдорлик билдирамиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

"
Аёллар дафтари"га киритилган 57 нафар хотин-қизларга 164 миллион сўмлик дори-дармон воситалари етказиб берилмоқда

Чилонзор туманида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўналишида "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган аёлларга турли кўмаклар бериб келинмоқда.

Шунингдек, "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан I ва II гуруҳ ногирони бўлган аёллар ҳамда ногирон фарзандларини тарбиялаётган ва соғлигида муаммоси бўлган хотин-қизлардан 57 нафарига 164 миллион сўмлик дори-дармон воситалари сотиб олинди ва бугунги кунда дори-дармонлар етказиб берилмоқда.

Айтиш жоизки, "Нафосат" маҳалласи 24-сонли кўпқаватли уйда истиқомат қилувчи якка-ёлғиз яшовчи И.Сафаева ҳамда айни маҳалланинг 31-сонли кўпқаватли уйнинг 15-хонадонида истиқомат қилувчи Ш.Аҳмедоваларга ҳам эҳтиёжлари эътиборга олинган ҳолда 4 млн 895 минг сўмлик дори-дармонлар етказиб берилди.

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими масъуллари томонидан барча сотиб олинган дори-дармонларни аёлларимизга етказиб бериш ишлари давом этмоқда.

Соғлигини тиклаш учун зарур пайтда дори-дармонлар билан таъминланаётган эҳтиёжманд аёлларимиз уларга эътибор қаратиб, ғамхўрлик қилаётган давлатимиз раҳбариятига ва барча масъулларга чин дилдан миннатдорчилик изҳор қилишмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

Чилонзор туманида жорий йилда "Аёллар дафтари"га киритилган аёлларнинг 6770 нафарига турли ёрдамлар кўрсатилди

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий йўналишда изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш юзасидан барча маҳаллалар кесимида “Аёллар дафтари” юоитилиб, кўмакка муҳтож хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам бериб келинмоқда.

Айтиш жоизки, туманимизда ҳам "Аёллар дафтари"нинг 5-босқичига 9 минг 437 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилган. Хусусан, “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи 3-тоифасига киритилган боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлардан 1074 нафарига БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан тарқатилди.

Шу билан бирга 5 нафар аёлларга соғлиғини тиклаш учун жарроҳлик амалиёти, 5 нафар аёлларга даволаниш, 22 нафар аёлларга дори-дармон,
5 нафарига ижара компенсацияси ҳамда 3 нафар эҳтиёжманд аёлларга контракт тўловлари “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан ажратилди.

Таъкидлаш жоизки, туманда жорий йилнинг 1 августь ҳолатига “Аёллар дафтари” 5-босқичига киритилган 9434 нафар хотин қизлардан 6770 нафарига моддий, маънавий ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига киритилган эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг октябрь ойи давомида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда “Аёллар дафтари” боқувчиси бўлмаган 1679 нафар хотин-қизларга бир марталик 1 миллион 360 минг сўм миқдорида моддий ёрдам пули ҳамда 15 нафар аёлларга даволаниш учун дори-дармон ҳамда 5 нафар хотин-қизларга жарроҳлик амалиёти ва 9 нафар хотин-қизларга даволаниш, 12 нафар олий таълимда билим олаётган эҳтиёжманд аёлларнинг контракт тўловлари “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўланди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муамоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларни соғломлаштириш мақсадида жами 152 нафар ҳотин-қизларга “Аёллар жамғарма”си маблағлари ҳисобидан жами 1 млярд 70 млн 300 минг сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, жорий йилнинг декабрь ойида ҳам 22 нафар хотин-қизларга дори-дармонлар тарқатилди, 9 нафарига жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун, 4 нафарига эса даволанишлари учун манзилли ёрдамлар кўрсатилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi